Штайнмайер Марказий Осиёга сафарини бошлади

424
0

  Германия Федерал ташқи ишлар вазири ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг амалдаги раиси Франк-Валтер Штайнмайер 30 март куни Марказий Осиё республикалари бўйлаб уч кунлик сафарини Ўзбекистондан бошлади. Уч кун давомида Штайнмайзер Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам бўлади.

 Сафари аввалида Франк-Валтер Штайнмайер Марказий Осиё стратегик аҳамиятга эга минтақа ҳисобланиши, бу ерда улкан иқтисодий имкониятлар билан бирга барқарорлик борасида катта хавф-хатарлар ҳам борлигини ва бунга бефарқ қарай олмаслигини таъкидлаган.

 Бу ҳақда Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ГФР ТИВ раҳбари сафари аввалида тарқатилган маълумотда маълум қилинади. “Бир вақтнинг ўзида Марказий Осиё давлатлари билан ижтимоий, маданий ва иқтисодий соҳалардаги алоқаларимизни мустаҳкамлаш учун ҳали улкан салоҳият мавжуд. Шу туфайли ҳам Германия ва ЕҲХТнинг ушбу минтақада изчил фаолият юритиши муҳим ҳисобланади”, – дейилади хабарда.

 Германия Федерал ташқи ишлар вазири Франк-Валтер Штайнмайер 2016 йил 29 мартдан 1 апрелгача Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга сафар қилади. Уч давлатнинг барчасида у сиёсий раҳбарият билан музокаралар ўтказади ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади. Икки томонлама алоқалар билан бир қаторда асосий диққат-эътибор терроризмга қарши кураш, ЕҲХТ доирасида минтақавий ҳамкорлик ва ўзаро иқтисодий алоқалар масалаларига ҳам қаратилади.

 Шу билан биргаликда, Штайнмайер ЕҲХТнинг амалдаги раиси сифатида ЕҲХТнинг Марказий Осиёдаги кенг кўламли ишлари билан яқиндан танишишни мақсад қилган. Германия ташқи ишлар вазирига Германия Бундестаги аъзолари, иқтисодиёт ва маданият соҳалари вакилларидан иборат делегация ҳамроҳлик қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here