Сурия президенти Башар Асад эскидан Россиянинг эмас, Ғарбнинг дўсти бўлган. Бу ҳақида Россия Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди. Захаровага кўра, Россия Сурия президенти Башар Асадни шахс сифатида қўллаб қувватлаш учун Сурия масаласига аралашмаган, балки Суриянинг қонуний ҳукуматини қўллаб қувватлаш мақсадида Сурияга кирган.
Журналистларнинг саволларига жавоб берган Заҳарова “Биз қўллаб қувватлаган тараф Асаднинг шахси эмас. Асад бир вақтлар бизнинг эмас, Ғарбнинг дўсти бўлганлигини ҳеч ким унутмаслиги керак”, дея таъкидлади.
Заҳарова сўзларини қуйидагича давом эттирди: “Биз қонуний ҳукумат ўз ўрнида қолишини қўллаб қувватлаш учун Сурияга кирдик. Зеро Сурияда давлат президенти кетса, унинг билан бирга ҳукумат ҳам, армия ҳам тарқалиб кетишини билардик. Биз буни Ливия мисолида кўрдик”.
Заҳаровага кўра, Россия ҳаво кучларининг Сурияга жойлаштирилишининг сабаби ҳам Сурия режими қулашининг олдини олиш ва терроризмга қарши кураш бўлган. Бироқ Захарова Сурия ҳукуматини қулашдан сақлаб қолиш нима учун Россияга керак бўлиб қолганлиги ҳақида батафсил тўхталмади.
“Суриядаги фуқаролар урушида Россия Асадни қўллаб қувватлаш учун ўз ҳаво кучларини Сурияга жўнатганлигини айтишмоқда. Агар Россия 2011 йил ёки 2012 йилда, яъни фуқаролик уруши сифатида таърифлаш мумкин бўлган даврда ўз қўшинларини Сурияга юборган бўлса эди, шундай деб айтиш мумкин бўларди. Бироқ бундай бўлмади”, дейиш билан кифояланди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби.
Туркистон:
Ҳақиқатдан ҳам Асад ва Сурия режими Россиядан кўра кўпроқ АҚШга яқин. Асад ҳам Россияга ҳеч қачон суянган эмас. У Россияга, АҚШ уни ҳимоя қилиш учун ёллаган соқчиси сифатида қарайди. Россияни Асад, ўзи сингари АҚШнинг катта лоиҳасидаги бир фигура, яъни Ислом ва мусулмонларга қарши улкан лоиҳанинг кичик ва итоаткор деталларидан бири деб билади. Фақат Россия йирик ва ҳарбий потенциаллари жиҳатидан имкониятлари кенгроқ. Лекин халқаро сиёсатда, мамлакатларнинг вазнлари фақат ҳарбий қувватлари билан ўлчанмайди. Ҳатто ҳарбий қувват, мустамлакачи давлатларнинг олам мамлакатларини бойин сундириш жиҳатида охирги ўринда келади. Аввалида сиёсий, иқтисодий ва сақофий мустамлака қилиш соҳалари туради. Ҳарбий мустамлака эса, охирги ва заиф чора тадбирлардан ҳисобланиб, бирор мамлакат ҳарбий қувват билан босиб олинган тақдирда ҳам, уни сақофий ва сиёсий томонлари қўлга олинмаса, босқинчи давлат учун жуда катта муаммолар олиб келиши мумкин. Буни Афғонистонни босиб олган СССР ва кейин яна босиб олишга уриниб кўрган АҚШ каби босқинчиларни, у ерни қандай хорларча ташаб чиқиб кетишгани мисолида кўрдик.
Захарованинг ёлғон гапи эса, Россия у ерга қонунийликни сақлаб қолиш мақсадида киргани ёки оламий терроризмни олдини олиш учун деган гапларида. Россия ҳозир халқаро вазиятни эмас, ўз ички аҳволини ҳам эплай олиши амри маҳол бўлиб турипти. Сурияга Россияни Путиннинг режими олиб кириб олди. Мақсади АҚШ билан ҳамкорлик қилаётгандек кўриниш ва Россиянинг ички кризисга кириб бораётганида, уни уруш ҳолатида ушлаб туриш. Чунки кризис ҳолати кириб келавериши, фуқороларда бу ҳолатни кириб келиш сабаблари ва унга ким айбдор деган саволларни пайдо қилади.
АҚШ эса, Путинни шу боши берк кўчадан топиб олиб, уни ўз манфаати томон йўналтира бошлади. Украинадан тортиб чиққан бўлиб ҳатто Европа давлатлари олдида ҳам обруй топди. Россияни восита қилиб, Сурияни бамбардимон қилиб, Европани қочқинлар муаммосига гирифтор қилиб, Путинни ўч аламини олиб берган ҳам бўлиб кўринаяпти. АҚШ, ҳақиқатдан ҳам бир ўқ билан бир неча қуёнларни уриб бораяпти. Ундан, гўёки ҳаммаси хурсанд ёки ҳаммаси қўрқишаётганини беркитишаяпти.