Ғарбдан умидимизни уздик

488
0

01

Сурия озод армиясининг етакчиси Салим Идрис Ғарбдан тамоман умид йўқлигини ошкор қилишга мажбурлигини билдирди.

“Суриядаги қўзғолончи биродарларимга чин кўнгилдан шуни айтишга мажбурман: Ғарб ўлкаларидан Сурия қўзғолонига қурол аслаҳа, зарурий анжомлар ва ҳарбий кумак келиши мавзусида умидимизни тамоман йўқотдик. Мамлакатнинг 70%и тамоман вайрон бўлди. Шаҳид бўлганларнинг сони 160 минга етиб қолди. Уч миллиондан ортиқ Суриялик қўшни ўлкаларга қочиб ўтди. Беш миллиони мамлакат ичкарисида уйларини ташлаб бошқа жойларга кўчиб ўтишга мажбур бўлишди. Биз Ғарбдан қурол аслаҳа ва зарурий анжомлар келишидан умидимизни уздик, Аммо Аллоҳдан умидимизни узмадик”, деди у қўзғолончиларга қарата қилган баёнотида.

Салим Идриснинг айтишича, Асад режимининг баъзи ўринларда олдинга силжишига Эрон ва Россиянинг ишга аралашиши сабаб бўлмоқда.

“Қўлимизда Яманлик, Покистонлик ва Афғонистонлик шияларнинг Асад режими сафида туриб қўзғолончиларга қарши жанг олиб бораётганига доир далиллар бор”, деди Идрис.

У Асад режимининг Эрон ва россиядан ёрдам сифатида катта миқдорда қурол аслаҳа ва зарурий анжомлар олганлигини урғулади.

Унинг айтишича, Асад режими ҳар ўн кунда Россия ва Эрондан 400 тоннадан ортиқ ёрдам олади. Ҳарбий анжомларга тўлғазилган фуқаро ташувчи самалётлар Эрондан учиб Сурия аэропортларига қўнади ва у ердан Асад кучларига етказилади.

Ҳизбуллоҳ жангариларининг Ҳалаб ва Дайруз-Зурда яна қайта жонланиб қолгани ҳақида гапирган Салим Идрис “Ҳизбуллоҳ кучлари Ливан-Сурия чегараларидан кириб келаётган бўлса, Ироқ шиалари Ироқ-Сурия чегарасидаги Ат-Танф чегара постидан кириб келмоқда. Яман, Покистон ва Афғонистон шиялари эса Эрондан келаётган самалётлар орқали кириб келмоқда. Бундан ташқари Тартус портига юк олиб келаётган Россия кемалари ҳам аксар ҳолларда Байрут портига тўхтаб ҳизбуллоҳ жангариларини денгиз орқали Тартус Портига олиб келмоқда. Бизга қарши курашаётганларнинг кўпчилиги Ҳизбуллоҳ жангарилари ва Эронлик шия гуруҳларидир”, дея таъкидлади.

Туркистон:

Бу Аллоҳнинг тариқати. У биз мусулмонларни шу тариқа синайди. Куфрни бизлардан қўл тортишлари, сиёсий томонлама ҳам, эътиқодий томонлама ҳам олдиндан аниқ эди. Бу мусулмонлар учун хурсандчилик хабар. Покиза тоза Ислом кўтарилаётган жойга куфрнинг ёрдам бериши мумкин эмас, бу мантиққа ҳам тўғри келмайди. Мақсад куфрга барҳам бериб, Исломни хаётга олиб келиш бўлса, бу босиб ўтишимиз лозим бўлган табиий ва тўғри йўл. Бундан ўзга йўлларнинг барчаси, куфрга ёрдам кўрсатиш ортидан келади. Мусулмонлар бугунги хорлигимиз ҳудди мана шу кунни инкор қилиб, куфрнинг мадади билан Исломни олий қиламиз деган ҳом хаёллар ортида харакатланиб келаётганимиздан. Ундай бўлиши мумкин эмас.

Пайғамбаримиз САВ олдиларига келган сахобаларни эсланг. Улар “ё Росулуллох САВ дуо қилинг бизларга Аллоҳ енгиллик берсин” деганларида, Пайғамбаримиз САВ “сизлардан илгариги умматларни чангаклар билан гўштларини териларидан ажратилар ва ерга кўмиб бошлари иккига арраланар эдилар, шу ҳам уларни иймонларидан қайтаролган эмас, сизлар шошилаябсизлар” деган эдилар. Биродарлар Аллоҳнинг нусрати, ҳар биримизга охиратдаги ўз ўринларимизни белгилаб оладиган шароитларни бериб, имкониятларни ишлатиб бўлганимизда келади. Ғалаба ҳар бир ишимизнинг оғирини хайрли тугатишимиз ортидан келади.

Балки бундан ҳам ёмон кунлар келар. Бизни Аллоҳ хақни таниб, уни олий қилиш орқали охиратимизни обод қилиш сари ташлаган қадамларимизни собит қилсин, маломатчининг маломати бизларни ҳақ йўлдан тойдириб қўймасин, шу йўлни тополмай адашиб юрган биродарларимизни ҳам Аллоҳ тўғри йўлига ҳидоятлаб қўйсин, юқоридаги бошига қаттиқ синовлар тушиб турган биродарларимизга Аллоҳ сабру жамил ато этиб, уларга ҳам илгаригиларга ато этган яхшиликлардан ато этсин АМИИН!!!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here