Медведев жаҳон уруши чиқиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди

637
0

 Россия бош вазири Дмитрий Медведев Сурияда тинчлик ўрнатиш чораси топилмаса ёки АҚШ ва араб давлатларининг қуруқликдаги кучлари Сурия урушига жалб этиладиган бўлса, бу доимий уруш ёки жаҳон урушига айланиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

 Мюнхенда чиқадиган Handelsblatt газетаси билан 11 феврал куни ўтказган суҳбатида Медведев Вашингтон ва Москва Сурияда ўт очишни тўхтатиш мақсадида жанг қилаётган томонларнинг барчасига босим ўтказиш учун ўз таъсиридан фойдаланиши лозим, дея билдирди.

 Россия бош вазири, агар Саудия Арабистони кучлари Сурияда АҚШ бошчилигида амалга оширилаётган қуруқликдаги амалиётларга қўшиладиган бўлса, у Афғонистон ва бошқа кўп мамлакатларда бўлгани каби доимий урушга айланиб кетиши мумкинлигидан баҳс этди.

 Медведев Қўшма Штатлар ва араб ўлкалари Суриядаги можаро ичига чуқурроқ киришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўришлари лозимлиги ва “янги жаҳон урушини авж олдириш ўрнига барча томонлар музокара столига ўтиришга мажбур қилиниши керак”лигини таъкидлади.

Туркистон: 

Россия, худди АҚШ Асад режими ўрнини эгаллай оладиган янги ўзининг етакчи гуруҳини шакллантириб олгунича, минтақани бошқа қувватлардан қўриб туриш учун бойлаб қўйилган кўппагига ўхшайди.

АҚШ, Женева-3 конференцияларини ҳам Асад режими вакиллари воситасида ҳар турли баҳона ва инжиқликлар билан кечиктириб бораяпти. Юқоридаги ҳар икки йўналиш, яъни Россияни Сурия минтақасида эркин ҳаракатлана оладиган Асаднинг рухсатини олган ягона мамлакат бўлиб олиб, вақтинча у ерни қўриб туриши ва АҚШ ўзи уюштириб келаётган конференцияларни ортга суриб бориши, фақат АҚШнинг лоиҳаси асосида олиб борилаяпти.

Лоиҳа, исломий инқилобий ҳаракатига қарши қаратилган бўлиб, уни ҳимоя қилаётган барча ҳаракатларни куфр тузоғига тушуриш асосида ишлаб чиқилган. Куфр тузоғи, Женева шартномаларига аъзо бўлиш остига қўйилган бўлиб, исломий ҳаракатларни бу тузоққа қувиб келиш мақсадида Россия ҳарбий қувватидан фойдаланилаяпти. Россия, ҳарбий ҳаво кучлари воситасида Сурия халқини қириб келиши билан, бутун минтақа фуқороларини юқоридаги шартномаларга бораётган исломий ҳаракатларга қаршилик қилиш руҳини синдирмоқчи.

Юқоридаги Медведевнинг нутқи, навбатдаги Женева конференциясининг ҳам мувоффаққиятсизликка учраб, яна кечиктирилганидан кейин айтилаяпти. Яъни куфр тузоғига исломий ҳаракат гуруҳларни боравермаётгани уларни ғазаблантира бошлаяпти.

Путиннинг режимининг мақсади эса, Медведев кўтараётган оламий ваҳималардан манфаатдор бўлмоқчи. АҚШ рухсат берса, Путин Сурияда уруш чиқаришни мақсад қилаяпти. У Россияда ҳарбий бошқарув пайдо қилиб, ўз режимини куч билан ушлаб қолмоқчи. Сурияда тинчлик барқарор топиб, Путин у ердан уруш топа олмаса, Кавказ, Қрим, Қозоғистон ёки Ўрта Осиё минтақаларида уруш пайдо қилишга интилишига тўғри келади. Медведев, худди дунё Россиянинг оталиғига муҳтож бўлиб қолганидек, ўзини АҚШ билан бир қаторга қўйиб баёнот бериши, Рус элитаси вакилларининг навбатдаги сиёсий популистик чиқишларидан ўзга нарса эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here