Истамбулда портлаш содир этилди

578
0

Сўнгги олинган хабарга кўра, Туркиянинг Истамбул шаҳрида жойлашган тарихий масканлардан бири бўлган “Султон Аҳмад” майдонида портлаш вужудга келган. Портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлган ва бир қанча инсонлар тан жароҳати олган. Ҳодиса жойига сафарбар қилинган кўп сонли полициячилар майдонни ўраб олгани айтилмоқда.

“Султон Аҳмад” майдони бутун дунёдан келадиган сайёҳлар билан говжум жойлардан бири саналади. Аввалда черков, Истамбул фатҳидан кейин масжид, Халифалик қулатилгандан сўнг эса музейга айлантирилган “Аёсофия” тарихий ёдгорлиги ҳам мана шу Султон Аҳмад майдонида жойлашган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here