Мусулмонларга Қуръон ва ҳадислар тўпламини сотиб олиш таъқиқланмоқда

705
0

 

Ҳукумат томонидан қўйилган чекловларга қарамай муқаддас Рамазон ойида Бангладешдаги исломий адабиётлар билан савдо қилувчи тадбиркорлар Қуръон, ҳадислар тўплами ва бошқа диний маъзмундаги китоб савдоси билан фаол шуғулланиб келмоқдалар.

OnIslam.net нашри билан бўлиб ўтган суҳбатда Бангладешдаги тижорий фирмалардан бирининг директори Захид ул-Ислом Ториқ, “Мен йил давомида Қуръон, ҳадис ва диний китоблар сотиб оламан, аммо ҳозирги ҳукумат исломий адабиётларни тарқатишга чеклов қўймоқда”, – деди.

Ториқнинг сўзларига кўра, Бангладеш ҳукумати 2007 йилдан бери исломий адабиётларни сотиш ёки сотиб олишга чеклов қўйиб келмоқда. Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар доимий равишда китоб магазинларга рейдлар ўтказиб, Қуръон ва ҳадислар билан савдо қилувчи савдогарларни “фундаметализм”да айблаб келишади.

Бу қийнчиликлар сабаб бангладешлик кўплаб мусулмонлар Қуръон ёки пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини ўқишдан маҳрум бўлмоқдалар.

“Агар бирор киши исломий адабиётларни сотиб оладиган бўлса, ҳукумат уни экстремизм ва терроризмда айблаб таъқиб остига оляпти”, – деди тадбиркор.

“Ҳукумат томонидан қўйилган чеклов сабабли сўнги йилларда Қуръон тафсири, ҳадис ва бошқа исломий адабиётларни нашри қилиш ва сотиш 70 фоизга тушиб кетди”, – дейди Бангладешдаги Ислом университети доценти Абдус-Собир Матуббир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here