Россия каналларига махсус мақом берилади

562
0

 Маданият, ахборот ва туризм вазири ўринбосари Айнура Темирбекованинг маълум қилишича, Қирғизистонда Россиянинг иккита телеканалига махсус мақом бериш бўйича қирғиз-рус келишуви феврал ойига қадар жамоатчилик муҳокамасига тақдим қилинади. Унинг айтишича, “Биринчи канал” (ОРТ) ва “Россия РТР” каналларига махсус мақом беришни Москва таклиф қилган.

 “Росссия мазкур икки канал контентеридан йилига 3 миллиард доллар фойда кўрар экан. Қирғизистонга бепул беришяпти. Бошқа давлатларнинг барчаси сотиб олади. Шу сабабли уларга махсус мақом беришимиз керак”, – деди Темирбекова.

 Туркистон:

Россия Қирғизистонни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ўзига тўла қарам қилиб олгани етмаганидек, ўзининг бузуқ сиёсати ёлғон хабарлари билан Қирғизистон халқи миясини заҳарлаш орқали ўзига сўзсиз бўйинсунадиган манқуртларга айлантириш йўлида қадам ташлай бошлади.

  Маълумки, ҳар бир давлат ўзи кўтариб чиқаётган ғоя ва олиб бораётган сиёсатга нисбатан халқда ижобий фикр ҳосил қилишда ёки аксинча ўзига душман деб билган ғоя ва давлатларга қарши нафрат пайдо қилишда ўзига тобе етакчи телеканал ва матбуотлардан фойдаланади.

 Бунинг энг ёрқин мисоли сифатида “Медиалогия” компанияси олиб борган ҳисоб-китобларни келтириш мумкин.

  Компаниянинг ҳисоблаб чиқишича, 2013 йилги Украина воқеаларидан буён биринчи марта Россия матбуоти ва бошқа ахборот каналлари орқали Киев асосий “душман” сифатидан “маҳрум” бўлган ва 2015 йил охирида унинг ўрнини Туркия эгаллаган.

  Йил бошида Украина душман сифатида ОАВда 2.5 минг марта, блогларда 1.3 минг марта тилга олинди; йил охирига келиб бу кўрсаткичлар 1.5 минг ва бир неча юзга тушиб кетди. Шунингдек, Украина ҳукуматини “ноқонуний” деб, украиналикларни эса “бандерачилар”, “фашистлар” деб аташ ҳолатлари ойдан ойга камайиб борган.

  Лекин 2015 йилнинг охирги чорагида “душманлар” рўйхати кескин ўзгарди: биринчи ўринларга дастлаб “ИШИД”, сўнг Туркия чиқиб олди.

  Россия 30 сентябрда Сурияда ҳарбий операция бошлаши билан “ИШИД” кўпроқ асосий душман сифатида тилга олина бошлади. “Душман” сўзи “ИШИД”га нисбатан операциянинг дастлабки икки ҳафтасида 40 мартача қўлланган. Шу билан бир пайтнинг ўзида АҚШ эндиликда Россия матбуотида “ИШИД”нинг ҳомийси ва иттифоқчиси деб атала бошланган.

  24 ноябрда Туркия ҳарбий кучлари Россия ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Су-24 самолётини уриб тушириши билан душманлик рейтингида биринчи поғонани Анқара забт этди. Ҳар ҳафтада “Туркия” ва “террорчилик” сўзлари ўртача 150 марта ёнма-ён келган. Кўрсатилган санадан сўнг Россия телевидениеси “ИШИД ҳомийси” шаблонини энди Туркияга нисбатан қўллай бошлаган.

  Энди Россия телеканаллари Қирғизистонда махсус мақомга эга бўлиб, ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз кўрсатувларини намойиш этиш ҳуқуқига эга бўлгач, Путин олиб бораётган сиёсат Қирғизистон халқига “гўзал суратлар” билан намойиш этилади, унинг душманлари эса Қирғизистон халқининг ҳам душманига айланади.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here