Токтогул сув омборида сув ҳажми озайди
Токтогул сув омборидаги сув ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,6 миллиард куб метрга озайди. Бу ҳақда Энергетика вазирининг ўринбосари Эмилбек Исманов Жогорку Кенеш йиғилишида маълум қилди. Йиғилишда депутат Мирлан Самийкожонинг Токтогул сув омборидаги сув ҳажми ҳақида берган саволига жавоб берган Вазир бу маълумотлар сир эканини таъкидлар экан, ҳозирда сув ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,6 миллиард куб метрга камлигини билдирди. Унинг қўшимча қилишича, қиш мавсумигача керакли миқдордаги сувни тўплашнинг имкони йўқ. “Керакли миқдордаги сув тўпланган ҳолатлар бўлганми?”, деган саволга: вазир “Бўлган, охирги уч йилда қурғоқчилик бўлди, шунинг учун (керакли миқдордаги сувни) сақлай олмаяпмиз”, дея жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг май ойидан буён Токтогул сув омборидаги сув ҳажми ҳақидаги маълумотлар сир сақланмоқда. Бунинг ягона сабаби сув омборидаги сувнинг сотиб юборилишига нисбатан халқнинг норозилигини олдини олишдир.