Толибон ҳаракати: Миллий бирлик ҳукумати АҚШнинг қўғирчоғидир

470
0

Афғонистондаги Толибон ҳаракати мамлакатда бир неча ой ўтиб, бир қанча талаш-тортишлардан сўнг ташкил қилинган Миллий бирлик ҳукуматини тан олмаслигини маълум қилди.

Толибон ҳаракати Афғонистонда президентлик учун мусобақалашган собиқ молия вазири Ашраф Ғани ва собиқ ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла ўртасида келишилган Миллий бирлик ҳукуматининг ўзлари учун ҳеч қандай қадр-қимматга эга эмаслигини очиқлар экан, бу ҳукуматни “АҚШнинг қўғирчоғи” сифатида баҳолашини билдирди.

Афғонистонни душман босқинидан озод қилиш учун жиҳод олиб бораётган ва Ғарб тарафидан “Радикал Исломчи” дея баҳоланган Толибон ҳаракати душанба куни журналистларга йўллаган электрон мактубда Ашраф Ғани бошчилигида ташкил қилинган ҳукуматни асло тан олмаслиги билдирилганлиги очиқланди.

“Қўшма штатлар тупроқларимизни ва ўлкамизни бизга тегишли эканлигини ва олинадиган қарор ҳамда имзоланадиган битимлар ташқи ишлар вазири ёки Қўшма штатлар тарафидан эмас, афғонистонликлар тарафидан белгиланиши лозимлигини тушуниб етмоғи зарур”, дейилади Толибон тарафидан чиқарилган баёнотда.

Хусусан баёнотда Афғонистондан босқинчиларни қувиб чиқариш ва мамлакатда Ислом шариатини ҳукмрон қилиш учун Толибон ҳаракати ўз фаолиятларини давом эттириши таъкидланади.

Туркистон:

Ашроф Ғани ва 21 сентябрда призидентликка ўз номзодини қўйган иккинчи тарафдор Абдулло Абдулло ўрталарида “миллий бирлик” ном остида битим имзоланди. Ашроф Ғани шу куни призидент деб эълон қилинган эди.

Бу АҚШнинг навбатдаги эски услубларидан бири бўлиб, Афғонистонни бир неча бўлакларга бўлиб юбориш учун замин яратади. Мақсади тинчлик ўрнатиш эмас, балки вазиятни ўзгартириш. Яъни куфрга қарши ислом ва мусулмонлар олиб боришаётган урушни, мусулмонлар аро урушга айлантириб, ўзи уларнинг ўрталарида яна қози, кўмакчи, назоратчи иттифоқчи… позицияларига қайтмоқчи. Бу ишга Россия балки Хитой хам тортилиши мумкин. Лекин хаммаси юқоридаги каби маълум томонларга иттифоқчи… бўлиб. Чунки юқоридаги АҚШ томонидан тузилган ясама тандемдан ташқари, Толибон, Худойбердиев сингари хақиқий қувват эгалари хам бор. АҚШ жуда катта сиёсий ифлос найранг бошламоқчи.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here