Суверенитет қўлдан кетган…

83
0

Матбуот баёноти

Суверенитет қўлдан кетган…

Партиялар эса мансаб учун ўзаро жиққамушт бўлиб, тортишиш билан овора

Умматга ғамхўрлик қилиш эса уларнинг хаёлига ҳам келмаяпти

Ҳокимият партиялари шу йил 11 ноябрда ўтказилиши режалаштирилган сайловларда иштирок этиш ва уларда ғалаба қозониш учун курашга тайёргарлик билан овора бўлиб турган бир пайтда, 2025 йил 22 август, жума куни тонгда махсус тузилмалар танк ва зирҳли техника билан Сулаймания шаҳри марказидаги «Лолазор» меҳмонхонасини ўраб, унга ҳужум бошлади. «Жабҳатуш Шаъб» партияси раиси Лоҳур Толибонийни қўлга олишга қаратилган ушбу махсус операцияда икки томон ўртасида бир неча соат давом этган қаттиқ қуролли тўқнашув юз берди. Бир томонда терроризмга қарши кучлар, «коммандос» махсус қўшинлари ва Курд Миллий Иттифоқига қарашли «Осойиш» хавфсизлик бўлинмалари бўлса, иккинчи томонда Лоҳур Толибонийнинг қўриқчилари турди. Охир-оқибат Лоҳур Толибоний ва унинг укаси Пўлат қўлга олинди. Тўқнашув оқибатида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар ҳам бўлди.

Бу махсус операция биринчи марта амалга оширилгани йўқ, ундан аввал ҳам шунга ўхшаш ҳаракатлар кузатилган. Жумладан, 2025 йил 12 август куни «Осойиш» хавфсизлик кучлари мухолифатчи Либерал Фуқаролик оқимининг таниқли етакчиларини ҳибсга олди. Улар орасида энг кўзга кўрингани — «Янги авлод» ҳаракати раҳбари Шосувор Абдуллоҳ эди. Шу билан бир вақтда, Сулаймания суди томонидан «хавфсизликни бузиш» деган баҳона билан ҳибсга олиш ордерлари чиқарилиши ортидан бундай амалиётлар тобора кўпайиб, бошқа фуқаролик арбобларига ҳам йўналтирилди.

Сулайманияда юз берган воқеалар бутун Ироқ бўйлаб ҳам такрорланмоқда. Бунинг асосий сабаби мансаб талашиш ва бир-бири билан тўқнашишдан бошқа нарса эмас. Ҳаром бойликка ўрганиб қолган раҳбарлар мамлакат ресурсларини шахсий манфаатлари йўлида совурмоқдалар. Бунинг учун улар рақибларни заифлаштириш, нейтраллаштириш, четлатиш, ҳатто йўқ қилишгача боришмоқда. Шу боис ҳар куни сайловдан четлатилган номзодлар рўйхатлари эълон қилинмоқда ва бунга «Баасни йўқотиш қонуни», коррупция ишлари ёки турли баҳоналар рўкач қилинмоқда. Абдулғаний Асадий иши бунга ёрқин мисолдир. У Зи Қор вилояти ҳокими, Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари ва терроризмга қарши кучлар қўмондони вазифасида ҳам хизмат қилган. Савол туғилади: Асадий барча шу лавозимларда бўлган пайтда бу қонун қаерда эди?!

Бунинг барчаси Ироқ тартибсизлик, қўрқув ва хавотир ичида яшаб турган бир пайтда юз бермоқда. Улар даъво қилаётган «суверенитет» эса Америка аралашуви ва таҳдидлари орқали мусодара қилинмоқда. Бу ҳаракатлар «Мувофиқлашув рамкаси» кучлари қўллаб-қувватлаётган «Ҳашд» қонунига овоз беришни тўхтатиб қолиш мақсадида амалга оширилмоқда. Аслида, ушбу кучлар парламентда кўпчиликка эга бўлгани сабабли қонунга овоз беришга қодир, аммо ҳануз уни қабул қилишга журъат этолмаяпти. Аксинча, улар ўз тарафдорларининг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, жавобгарликни мухолифат зиммасига ағдаришга уринмоқда. Шу билан бирга, ахборот манбаларида депутат Ҳодий Саламийнинг баёноти тарқатилди. У ўз баёнотида қуйидагиларни таъкидлади: «Ҳашдуш Шаъбий қонуни лойиҳаси «Мувофиқлашув рамкаси» йиғилишидан сўнг қайтариб олинди. Бош вазир йиғилиш қарорига амал қилди, аммо қонун ҳозиргача қайта киритилмади. Лойиҳа биринчи ва иккинчи ўқишдан ўтган бўлишига қарамасдан, «Мувофиқлашув рамкаси» раҳбарлари уни қабул қилишда аниқ ирода намоён этмаяпти. Бунинг асосий сабаби эса лавозимлар учун кечаётган ихтилофлардир».

Эй Ироқдаги мусулмонлар!

2003 йилги АҚШ босқинидан бери юртда навбатма-навбат ҳукмронлик қилган барча ҳукуматлар суверенитетдан ҳам, халққа ғамхўрликдан ҳам бутунлай воз кечдилар. Улар босқинчига хизмат қилиш, ҳокимият учун тортишиш ҳамда юртнинг бойлик ва ресурсларини талон-торож қилиш билан овора бўлдилар. Бу йўлда улар ҳар қандай паст ва арзонгаров воситалардан ҳам қайтмадилар. Натижада, халқ учун на иззат қолди ва на нажот. Нажот йўли эса фақат шу нопокликларни илдизи билан қўпориб ташлаш, юртни улардан тозалаш, босқинчи Америка ўрнатган чирик тузумни бартараф этиш ва унинг харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишдан иборатдир.

Ана шу иззат ва шарафли ҳаёт сари сизларни ўз аҳлини алдамайдиган етакчи Ҳизб ут-Таҳрир даъват этмоқда. Бас, Роббингизнинг амрига итоат этинг.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинг ва билингки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсиз»                                                                               [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ироқ вилоятидаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here