Осло келишувининг қора саҳифасини ёпиш вақти келди

13
0

Матбуот баёноти

Осло келишувининг қора саҳифасини ёпиш вақти келди

Смотрич Фаластин давлати лойиҳаси барбод этилганини эълон қилиб, ўзларининг «E1» ёки «Битта Шарқ» деб аталган лойиҳасини амалга оширишга киришди. Бу лойиҳа яҳудийлар «Буюк Қуддус» деб атаётган режанинг бир қисми бўлиб, Ғарбий соҳил шимолини жанубидан бўлиб ташлашга қаратилган. Шу билан бирга, яҳудий вужуди Ғазода амалга ошираётган чора-тадбирлар орқали Ғарбий соҳил аҳолисини қамалга олиш режаларини ҳам чизиб чиқмоқда. Бундан олдин эса яҳудийлар Ғарбий соҳил шимолида қочқинлар лагерларини бузиш ишларини бошлаб, у ерда қочқинлар масаласидан асар ҳам қолмаслиги учун «UNRWA» ташкилотини ноқонуний деб эълон қилди.

Изма-из ва тобора кучайиб бораётган бундай чора-тадбирлар фақат битта ҳақиқатни тасдиқламоқда: Осло келишувидан Фаластин заминида асар ҳам қолмади. Фаластин давлати тарафдорлари учун эса ҳатто ҳокимиятсиз ва қуролсиз бўлса ҳам, ярим давлатга ўхшаган ҳеч нарса қолдирилмади.

Ниҳоий ечим масалалари бўйича музокара қилиниши мумкин бўлган ҳеч нарса қолмади: на Қуддус, на чегаралар, на қочқинлар масаласи.

Осло келишувидан фақат битта нарса қолди. У ҳам бўлса, Фаластин Озодлик Ташкилотининг Фаластиннинг катта қисмидан воз кечиб хиёнат қилиши ва яҳудийларнинг Фаластин ерларининг катта қисмига бўлган ҳуқуқини ноҳақ равишда эътироф этишидир.

Осло келишувидан қолган ягона асар яҳудийлар ва келгинди яҳудийларнинг янги тураржойларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган хавфсизлик ҳамкорлигидир. Айнан шу ҳамкорлик эса Фаластин Озодлик Ташкилотидан олдин ҳам, кейин ҳам тил бириктирган режимларга босқинчи яҳудий вужуди билан қонуний тараф сифатида муносабат ўрнатиш йўлини очиб берди.

Хиёнаткор келишувдан фақат яҳудийлар, америкаликлар ва европаликларнинг режаларини амалга ошириш қолди. Бу режалар эса мужоҳидларга қарши курашиш, Ислом қийматларини мусулмонлар қалбидан суғуриб ташлаш мақсадида таълим тизимини ўзгартириш ҳамда унинг ўрнига куфр мафкураларини, «тинчлик» ва «ҳамжиҳатлик» шиорларини жойлаштиришдан иборатдир.

Осло келишувидан фақатгина ҳокимиятдаги мансабдорларнинг Фаластин аҳлининг мол-мулкини талон-торож қилиши, уларни солиқлар билан эзиши ва ҳатто олаётган нафасларигача ҳисоб-китоб қилиб турадиган банк тизимига тобе этиши қолди.

Мана шу фактларга қарамасдан, Фаластин маъмурияти ва унинг гумашталари Ғазода ёки Ғарбий соҳилда қолиш, ҳеч бўлмаса бир парча ерга эгалик қилиш учун чирмашиб олишмоқда. Бунинг эвазига эса босқинчига ҳар қанча хизмат кўрсатишга тайёр эканликларини билдирмоқдалар. Ҳолбуки, яҳудий вужуди Фаластин давлати тузилишига ҳам, Ғазода Фаластин маъмурияти мавжуд бўлишига ҳам асло йўл қўймаслигини бир неча бор очиқ-ойдин эълон қилган.

Яҳудий вужуди Осло келишувини кўмиб, ундан фақат ўз манфаатига хизмат қиладиган қолдиқларни қолдирди. Фаластин давлатини ҳам хиёнат бағрида шаклланиб улгурмасидан тириклайин кўмиб ташлади. Шундай экан, Ислом Уммати учун айни келишувнинг қора саҳифаларини – унинг энг қоронғи ва қора саҳифаси ҳисобланган Ғазо ва унинг яралари билан бирга – ёпиб, янги тарих ва янги география саҳифасини очиш вақти келди. Зеро, географик жиҳатдан Фаластин Шомнинг дурдонаси бўлиб, Росулуллоҳ ﷺ уни Исро кечаси билан зийнатлаганлар. У мусулмонларнинг илк қибласи ва учинчи муқаддас масжидидир. У денгизидан то дарёсигача Муҳаммад ﷺ Уммати мулкидир. Тарих нуқтаи назаридан эса, бу замин саҳобалар ва рошид халифаларнинг фатҳлари, солиҳлар озод этган юрт ва мужоҳидларнинг жанговар эпопеялари саҳнаси бўлган. Шу ерда салибчилар синдирилган ва Аллоҳ таоло мўғул татарларни мағлуб этган. Шунинг учун бу замин албатта ўзининг асл ҳолатига қайтиши лозим. Бу масала Фаластин Озодлик Ташкилотига тааллуқли эмас, балки бутун Умматнинг масаласидир. Унда барча қўшинларимиз ҳаракатга келиб, ҳар тарафдан кириб келадилар, босқинчилар асар ҳам қолдирмай йўқ қилинади, унга хиёнат қилганлар маҳкамага тортилади, сўнгра ушбу замин Ислом диёрининг марказига айланади.

﴿وَلَقَدۡ كَتَبۡنَا فِي ٱلزَّبُورِ مِنۢ بَعۡدِ ٱلذِّكۡرِ أَنَّ ٱلۡأَرۡضَ يَرِثُهَا عِبَادِيَ ٱلصَّٰلِحُونَ * إِنَّ فِي هَٰذَا لَبَلَٰغٗا لِّقَوۡمٍ عَٰبِدِينَ﴾

«Дарҳақиқат Биз (Лавҳул-маҳфузда) зикр қилгандан сўнг Забурда «Албатта ерга менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар», деб ёзиб қўйгандирмиз. Албатта мана шу (Қуръонда) ибодат қилгувчи қавм учун етарли нарса бор»                                                                                            [Анбиё 105-106]

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг

муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here