Нетаняхунинг «Буюк Исроил» ҳақидаги баёнотлари уруш эълонидир

24
0

Матбуот баёноти

Нетаняхунинг «Буюк Исроил» ҳақидаги баёнотлари уруш эълонидир

Бу эълондан сўнг мавжуд барча келишувлар ўз аҳамиятини йўқотади ва қўшинлар ҳаракатга келиши шарт бўлади

Бошқа йўлни танлаш эса хиёнатдир

Мана, уруш жиноятчиси Нетаняху уруш эълон қилди. Унинг иброний тилда эфирга узатилувчи «i24news» телеканалига берган баёноти шу даражада очиқ-ойдин бўлдики, ҳеч қандай изоҳга ҳожат қолмади. Нетаняхунинг қуйидаги гаплари араб ҳукмдорларининг қўрқоқлигини яна бир бор фош қилди: «Мен авлодлар миссиясини етказяпман ҳамда тарихий ва маънавий ваколат билан ҳаракат қиляпман. Мен «Буюк Исроил» ғоясига қаттиқ ишонаман. Бу ғоя таркибига тарихий Фаластин билан бирга Иордания ва Мисрнинг айрим ҳудудлари ҳам киради». Ундан аввал жиноятчи Смотрич ҳам шунга ўхшаш баёнот бериб, ҳатто Фаластин атрофидаги араб давлатларидан, жумладан Иордания ҳудудларини ўз ичига олувчи режани очиқ баён қилган эди. Шу нуқтаи назардан, Ислом ва мусулмонларнинг биринчи рақамли душмани бўлмиш АҚШ президенти Трамп ҳам қуйидаги баёноти билан яҳудий вужудининг босқинчилигини янада кенгайтиришига очиқдан-очиқ «яшил чироқ» ёқиб берди: «Исроил улкан ер ҳудудлари билан таққослаганда жуда кичик бир нуқта, холос. Мен унинг яна кўпроқ ерга эга бўлиши мумкинмасмикин, деб ўйлаб қолдим. Чунки у ҳақиқатда жуда кичик».

Бу баёнот яҳудий вужуди Ғазо секторига босқинчилик ниятини эълон қилганидан сўнг янгради. Шу билан бирга, Кнессет Ғарбий соҳилни ўз ичига қўшиш ва келгинди яҳудийларнинг янги тураржойларини кенгайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Шу тариқа, «икки давлатли ечим» ғояси амалда мутлақо барбод этилди. Бугун эса Смотрич «E1» ҳудудида йирик тураржой қуриш режаси ҳақида баёнот бериб, Фаластин давлати барпо этилишига йўл қўймаслик ҳақида очиқдан-очиқ гапирди. Бу эса ҳар қандай Фаластин давлатига оид умидларни мутлақо йўққа чиқармоқда.

Шундай экан, бу баёнотлар уруш эълонидир. Агар мустамлакачи Ғарбнинг ёрдами ва мусулмон ҳукмдорларининг хиёнати орқали ташкил топиб, кенгайиб келаётган бу жирканч вужуд раҳбарларига жазосини бериб, уларнинг такаббурларини синдирадиган ва узлуксиз жиноятларига чек қўядиган кишилар топилганида, яҳудийлар ҳеч қачон бундай журъат қила олмас эдилар.

Энди ҳеч қандай баёнотнинг ҳам зарурати йўқ, чунки яҳудий вужудининг сиёсий башараси кундек равшан бўлди. Унинг Фаластинда тўғридан-тўғри эфир орқали барчанинг кўз ўнгида, амалга оширилаётган тажовузлари, шунингдек, Фаластин атрофидаги Иордания, Миср ва Сурия каби мусулмон диёрларидан маълум ҳудудларни босиб олиш билан таҳдид қилишлари ва унинг жиноятчи раҳбарларининг баёнотлари жиддий хавф-хатарни очиқдан-очиқ кўрсатмоқда. Бу хавф-хатарни яҳудий ҳукуматидаги мутаассиб аъзолар қўллаб келаётган беҳуда иддао деб ҳам, ёки унинг кризисдаги аҳволини акс эттирувчи оддий гап сифатида ҳам қабул қилиб бўлмайди. Шунга қарамасдан, Иордания ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилганидек, мамлакат яна одатдагидек фақат қоралаш билан чекланди. Қатар, Миср ва Саудия каби айрим араб давлатлари ҳам шу йўлни тутди.

Яҳудий вужудининг таҳдидлари, ҳатто унинг Ғазода амалга ошираётган қирғин уруши, Ғарбий соҳилни аннексия қилиши ва кенгайиш ниятлари Иордания, Миср, Саудия Арабистони, Сурия ва Ливан ҳукмдорларига ҳам, шунингдек, бу мамлакатлар халқларига ҳам қаратилгандир. Бироқ ҳукмдорларга келсак, Уммат уларнинг энг юқори реакциялари қоралаш, кескин норозилик билдириш ва «халқаро тузум»га мурожаат қилиб ёлворишдан иборат эканини аллақачон кўриб бўлди. Улар минтақа учун Америка тузиб берган битимларга тўлиқ мослашиб олмоқдалар, гарчи АҚШ ва Европа яҳудий вужуди билан биргаликда Фаластин аҳлига қарши урушида шериклик қилиб келаётган бўлса ҳам. Улар Ғарбга бўйсунишдан бошқа нарсага қодир эмаслар: ҳатто Ғазода битта болага бир қултум сувни ҳам яҳудий вужуди изнисиз кирита олмаяптилар.

Халқлар яҳудий вужудининг бу таҳдидларини Иордания ва бошқа араб давлатлари ташқи ишлар идоралари зарур бўлган ҳақиқий ва амалий жавобдан бўйин товлаш мақсадида даъво қилаётганидек «бемаъни хаёл» эмас, балки ҳақиқий хавф сифатида ҳис қилмоқдалар. Шу билан бирга, Ғазода бу вужуднинг ваҳший моҳиятини яққол кўриб турибдилар. Шу боис, мазкур халқларнинг – айниқса улар орасидаги куч-қудрат соҳиблари, хусусан армияларнинг – яҳудий вужуди таҳдидларига жавоб қайтариш масаласида сукут сақлашига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Зотан, армияларнинг асл мандати – ўз бош штаблари таъкидлаганидек – мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишдир. Айниқса, ҳукмдорлари юртни ишғол қилиш билан таҳдид қилаётган душманлар билан тил бириктираётганини кўрган пайтларида, буни адо этишлари албатта зарурдир. Тўғрироғи, армиялар 22 ой аввалданоқ Ғазодаги биродарларига нусрат бериб, амалий ёрдам кўрсатишлари шарт эди.

Яҳудий вужуди таҳдидларига қарши ҳаракатлар ва қабилаларнинг оммавий чиқишлари шов-шуви тўхтагунича бир оз давом этяпти, аммо тез орада сўниб кетмоқда. Айниқса, улар ташқи ишлар идораларининг сохта қоралаш баёнотлари ва режимни қўллаб-қувватлаши билан уйғунлашиб кетганда, умуман самарасиз бўлиб қолмоқда. Агар режимни амалий тарзда тўхтатадиган қатъий чоралар кўрилмаса – яъни душманни ўз юртида кутиб ўтирмай, балки унинг устидан бориб, уни ҳамда халқ билан ўртани тўсиб турган тўсиқларни йўқ қилмаса – бу нутқлар ҳеч қандай самара бермайди. Аллоҳ таоло бундай деган:

﴿وَإِمَّا تَخَافَنَّ مِن قَوۡمٍ خِيَانَةٗ فَٱنۢبِذۡ إِلَيۡهِمۡ عَلَىٰ سَوَآءٍۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلۡخَآئِنِينَ﴾

«Агар (ўрталарингизда аҳд-паймон бўлган) бирон қавм тарафидан хиёнатни сезсангиз, уларга (қилган аҳд-паймонларини) баб-баробар қилиб ташланг. Албатта, Аллоҳ хиёнаткор кимсаларни севмас»                           [Анфол 58]

Шу боис, яҳудий вужуди ва унинг таҳдидларига қарши туришни даъво қилаётган ҳар қандай кимса, ҳеч бўлмаганда режимни хиёнаткор «Водий Араба» битимини бекор қилишга мажбур этсин ҳамда босқинчи вужуд билан боғлиқ барча муносабат ва келишувларни мутлақо узсин. Агар бундан бош тортсалар, Аллоҳ ва Росули ﷺга ва барча мусулмонларга хоин бўладилар. Нима бўлганда ҳам, мусулмонлар масалаларининг асосий ечими – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Ислом давлатини барпо этишдир. Чунки бу фақат исломий ҳаётни қайта бошлаш учун эмас, балки мустамлакачилар ва уларга ҳамкор бўлувчиларга барҳам бериш учун ҳам зарур.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ بِطَانَةٗ مِّن دُونِكُمۡ لَا يَأۡلُونَكُمۡ خَبَالٗا وَدُّواْ مَا عَنِتُّمۡ قَدۡ بَدَتِ ٱلۡبَغۡضَآءُ مِنۡ أَفۡوَٰهِهِمۡ وَمَا تُخۡفِي صُدُورُهُمۡ أَكۡبَرُۚ قَدۡ بَيَّنَّا لَكُمُ ٱلۡأٓيَٰتِۖ إِن كُنتُمۡ تَعۡقِلُونَ﴾

«Эй мўминлар, ўзларингни қўйиб, (у мунофиқларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир. Агар ақл юргизсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик»

                                                                                           [Оли Имрон 118]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Иордания вилоятидаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here