Иқтисод солиқ ва тўловларни кўпайтириш билан эмас, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан ривожланади
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги 22 августдан бошлаб автомобилда одам ташувчилар ва такси ҳайдовчилари учун лицензия олиш мажбурий бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Янги талабга кўра, шаҳарлараро ва вилоятлараро йўналишларда фақат лицензияга эга таксилар фаолият юритиши мумкин. 22 августдан эътиборан таксичилик хизматлари учун лицензиялар берила бошлайди. Йўл ҳақи жисмоний шахслар учун 500 сом, юридик шахслар учун 1000 сомни ташкил этади. Тегишли рухсатномасиз таксичилик билан шуғулланган ҳайдовчиларга 7,5 минг сом, юридик шахсларга эса 23 минг сом миқдорида жарима солинади. Шунингдек, рули ўнг тарафда бўлган автомобилларга таксичилик қилиш тақиқланади ва 22 августдан бошлаб рейдлар бошланади.
Бундан ташқари, 1 сентябрдан бошлаб ОСАГО полисини олиш мажбурийлиги тўғрисидаги қонун кучга киради ва автомобилини суғурта қилмаган ҳайдовчилар 3000 сом миқдорида жаримага тортилади.
Маълумки, Қирғизистон бюджетининг 75 фоизи солиқлар ва махсус тўловлар ҳисобидан қопланади. Ҳукумат “ўсаяпти”, деб мақтанаётган ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи эса, асосан инфляция ва мамлакат бойликларини ўғирлаб кетаётган капиталистлар маблағлари ҳисобига ўсиб бормоқда. Қурилиш ишлари ташқи қарзлар ва “Қустуризация”дан тушган маблағлар ҳисобига олиб борилаётган бўлса, йўлларимиз ҳар бир литр ёқилғи учун аҳолидан ундириланаётган солиқлар ҳисобига қурилмоқда.
Юқорида айтиб ўтилган тўловлар оддий халқ чўнтагига оғир юк бўлиб, шундоқ ҳам қимматчиликдан азият чекаётган халқнинг яна-да эзилишига сабаб бўлмоқда.
Аслида, давлат иқтисоди ишлаб чиқаришнинг оғир саноатга асосланиши ва пул низомининг фақат олтин-кумуш низомига таяниши билан ривожланади. Кучли саноат яратиш учун ҳарбий саноатга эътибор қаратиш зарур. Масалан, АҚШ ва Хитой дунёдаги саноат державаларидир, чунки уларнинг ишлаб чиқариши ҳарбий саноатга асосланган. АҚШ ривожланган «стелс» самолётлар, юқори даражадаги компьютерлар ва космик технологияларни ишлаб чиқаради. Германия ва Япония Иккинчи жаҳон уруши ортидан белгиланган ҳарбий ишлаб чиқариш йўналиши бўйича бугунги кундаги илғор автомобил, зирҳли транспорт воситалари ва реактив двигателлар саноатига эришди. Ҳарбий ва космик технологиялар истеъмоли товарларда ва қўшимча маҳсулотларда кўплаб инновацияларнинг манбаи ҳисобланади. Масалан, уй ва электр жиҳозлари, телефон технологияларидан фойдаланиш, маиший техникани бошқариш учун интернет тизимларидан фойдаланиш, буларнинг барчаси ҳарбий ва космик саноатдан келган технологик ютуқлардир. Солиқлар ва тўловлар эса, ривожланиш ўрнига аҳоли фаолиятини чеклайди ва уларнинг шахсий эҳтиёжларини ҳам қондира олмайдиган ҳолатга тушириб қўяди.
Бундан ташқари, Исломда пул низомининг олтин-кумуш низомига таяниши маҳаллий валютани барқарор қилади ва бугунги кунда бўлаётгани каби инфляциянинг ўсишига йўл қўймайди. Бундай низомга эга бўлган давлат мустамлакачиликнинг қуроли бўлмиш халқаро молия ташкилотларига ҳам, ташқи қарзларга ҳам муҳтож бўлмайди. Шундай экан, қирғиз жамияти Ислом динини фақат якка шахсларга тегишли муаммоларни ҳал қилувчи дин сифатида эмас, балки бугунги кундаги солиқхўр, очкўз капиталистик тузумга муқобил бўла оладиган ва жамият фаровонлигини кафолатлайдиган мафкура сифатида ўрганиши керак. Исломда фойдали қазилмалар ва давлатнинг асосий хизматлари умумий мулк ҳисобланади ва уни хусусийлаштиришга йўл берилмайди. Улардан тушган даромад Уммат манфаати учун тақсимланади. Рибо ва монополия тақиқланиб, бойлик оз сонли қатлам қўлида тўпланиб қолишига йўл қўйилмайди. Умматнинг бойлиги дунёнинг бойларига хизмат қилиш учун эмас, балки мусулмонларнинг эҳтиёжларини қондириш учун сарфланади.
Ислом оддий халқдан ҳар хил турдаги солиқ ва тўловлар ундиришни тақиқлайди. Аксинча, бойлардан закот йиғиб, шариатда белгиланган ўринлар сарфланишини таъминлайди. Мана шунинг ўзи қарзга ҳеч қандай эҳтиёж қолдирмай, Умматнинг асосий эҳтиёжларини қоплайди. Шундай экан, ҳозирги золим тузумдан қутулиб, Ислом ҳукмлари билан ҳаёт кечиришга ва уни бошқарувнинг барча жабҳаларида татбиқ қилишга ҳаракат қилишимиз лозим.
Мумтоз Мавароуннаҳрий