Нима учун мусулмонлар вакцинага ишонмайдилар?
19 июл куни Диний комиссия, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари эмлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда муфтиётнинг расмий сайти хабар берди. Олинган маълумотларга кўра, қизамиқга қарши эмлаш бўйича биргаликда тушунтириш ишлари олиб бориш, ёлғон маълумотлар тарқалишининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинган.
Қирғизистонда жорий йилнинг бошидан буён олти ойида қизамиқ билан касалланган 8572 нафар бемор рўйхатга олинган. Ўтган йили 14 мингдан ортиқ одам қизамиқ билан касалланган эди.
Изоҳ:
Мамлакатда ҳар йили қизамиқ ва бошқа юқумли касалликларга қарши кампаниялар олиб борилади. Эмлаш кампаниялари пайтида фуқароларнинг вафот этиши ёки оғир аҳволда касалхонага ётқизилиши ҳолатлари кўп учрайди. Масалан, ўтган йили Ала-Букада эмланган аскарларнинг ярмидан кўпи касалхонага ётқизилган эди. Шунингдек, Боткен шаҳридаги 3 ўрта мактабининг 5-синф ўқувчилари ҳам эмланганидан кейин 10 нафар бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бироқ бундай ҳолларда мутасадди идоралар фуқароларнинг вакцинага нисбатан шубҳаларини йўқотиш ўрнига, турли босим ва тақиқлар орқали одамларни эмлашга мажбур қилмоқда. Сўровлар шуни кўрсатадики, эмлашдан бош тортган мусулмонларнинг аксарияти вакцина таркиби ва унинг зарарсизлигига ишонмайди.
Моҳиятан олганда, одамларнинг шубҳаларини аритиш учун вакцина таркибини ўрганиб чиқиб, унда инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавфли қўшимчалар йўқлигини исботлаш кифоя қилади. Бироқ, бизда капиталистик ширкатлар томонидан ишлаб чиқарилган вакциналарнинг таркибини текширадиган лабораториялар йўқ. Лабораториялар бўлган тақдирда ҳам уларни текшириш ҳуқуқи берилмаган. Қолаверса, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дунёга ҳукмронлик қилаётган мустамлакачи кофирлар қўлидаги қуролига айланиб қолганлиги бу ташкилотнинг ҳақиқатан ҳам одамлар саломатлиги ҳақида қайғуришини шубҳа остига қўяди. Масалан, 2014 йилда Суриянинг Идлиб шаҳрида БМТ бошчилигидаги эмлаш кампанияси натижасида 100 нафар бола вафот этган ва буни БМТ расман тан олган эди.
Демак, муаммонинг келиб чиқиши вакцина ишлаб чиқараётган фармацевтика компанияларининг капиталистик мафкура асосида иш олиб бораётганидан келиб чиқмоқда! Бошқача айтганда, глобал фармацевтика компаниялари дунё аҳлига моддий манфаат назари билан қарашади, ҳатто халқаро ташкилотлар таъсиридан ҳам ўз манфаатларига хизмат қилиш йўлида фойдаланишади. Улар халқаро ташкилотлар орқали давлатларга босим ўтказиб, болаларни мажбурий эмлашни қонунийлаштиришни талаб қилмоқда. Ҳеч кимга сир эмаски, бу қонунлар инсон ҳаётини яхшилаш учун эмас, аксинча, жаҳон соғлиқни сақлаш соҳасини монополиялаштириш асосида қабул қилинмоқда. Мамлакатимиз мисолида қарайдиган бўлсак, деярли барча шифокорларни фармацевтика корхоналари сотиб олган. Улар ушбу компаниянинг дори-дармонларини беморларга ёзиб бераётгани учун очиқ ёки яширин тарзда молиялаштирилади. Буни кўрган одамлар эмлашдан бош тортиши табиий!
Бундан ташқари, ушбу фармацевтика компаниялари оамларнинг касал бўлишидан манфаатдор. Улар ҳатто ҳали тарқалмаган, аммо кутилаётган янги касалликлар учун ҳам дори-дармонлар ишлаб чиқишмоқда. Ушбу дори-дармонларга харидорларни кўпайтириш мақсадида аҳолини эмлашни талаб қилишмоқда. Фармацевтика компаниялари мустамлакачи давлатлар кўмагида катта даромад олишига пандемия даврида барчамиз гувоҳ бўлдик.
Шу боис, бугунги кунда эмлашни қабул қилиш ёки қилмаслик диний қарашлардан кўра кўпроқ аҳолининг ишончи ва вакциналарга нисбатан шубҳаларига боғлиқдир. Дори-дармонлар фойда ва зарарни ўлчов қилиб олган капиталистлар томонидан ишлаб чиқарилар экан, бу шубҳаларни бартараф этиб бўлмайди. Бунинг муқобилида, Ислом давлати ўз фуқароларига таклиф қиладиган вакциналар давлат муассасаларида ва давлат мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ислом давлатининг соғлиқни сақлаш бошқармаси кўмаги ва назорати остида халққа берилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёки бошқа мамлакатлардан юборилган вакилларнинг бундай фаолиятга раҳбарлик қилишига мутлақо йўл қўйилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зарар кўриш ҳам, зарар етказиш ҳам йўқ. Ким бошқаларга зарар етказса, унга Аллоҳ зарар етказади. Ким бошқаларни машаққатга солса, уни ҳам Аллоҳ Таоло машаққатга солади”, дедилар. (Ҳоким “Мустадрак”да ривоят қилган ва Муслим шартларига кўра, исноди саҳиҳ деган).
Нурдин Асаналиев