Матбуот баёноти
Россиянинг Афғонистон ҳукуматини тан олиши минтақада исломий тузум пайдо бўлишига тўсиқ қўйиш йўлидаги навбатдаги қадамдир
Россия пайшанба куни Афғонистоннинг янги элчисининг ишонч ёрлиғини расман қабул қилганини билдирди. Шу билан у Толибон ҳукуматини тан олган биринчи давлат бўлди.
Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими ушбу тан олишни кенг қамровли бир жараённинг бир қисми деб ҳисоблайди. Бу жараён орқали ҳозирги режим аста-секин халқаро секуляр миллий давлатлар тизимига қориштирилади ҳамда вақт ўтиши билан Толибон Аллоҳ Таолонинг динини қоим қилиш ва тарқатишдек энг улуғ исломий мақсаддан узоқлаштирилади. Бундан ташқари, бу тан олиш Афғонистонни минтақавий ва халқаро кучлар ўртасидаги тўқнашув майдонига айлантириши ҳам мумкин.
Афғонистонда режим ўзгарганидан бери Россия янги ҳокимият билан мустаҳкам алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилиб келмоқда. Бу сиёсий йўналиш Россиянинг Марказий Осиёдаги стратегик манфаатларидан ва миллий хавфсизликка оид хавотирларидан келиб чиқади. Чунки Москва сиёсий Исломнинг юксалишидан, Халифаликнинг қайта барпо бўлишидан ва бутун Ислом Умматининг бирлашишидан қўрқмоқда. У ҳозирги афғон ҳукуматидан Марказий Осиёдаги мужоҳидларга босим ўтказишини кутмоқда. Шу мақсадда, 2024 йил 4 июл куни Россия президенти Путин очиқ қилиб «Толибон терроризмга қарши курашда шубҳасиз бизнинг иттифоқдошимиздир», деди. Бу баёнот Россиянинг ўз манфаатларини амалга оширишда Афғонистон ҳукуматидан фойдаланишга интилаётганини очиқ кўрсатиб турибди.
Ҳозирги замонда тан олиш кучли давлатлар учун ўз миллий манфаатларини амалга оширишда қўлланиладиган замонавий сиёсий қуролга айланган. Россия ҳам бу сиёсий тан олишни фақат ўз стратегик манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширди. У Афғонистон ҳукуматидан айни шу манфаатни таъминлаш ва уни сақлаб қолиш учун барча ишни фақат моддий манфаатларни устун қўйган ҳолда бажаришини кутмоқда, ҳатто бунинг учун исломий қадриятлар ва тамойиллардан воз кечишга ҳам тайёр бўлишини истаяпти. Америка президенти Дональд Трамп янги Сурия ҳукуматидан сиёсий Ислом тикланмаслигини кутгани каби, ғайриисломий давлатлар ҳам шунга ўхшаш хавотир сабабли ягона стратегия юритмоқда — яъни сиёсий Исломни тўсиб туриш ва минтақада исломий тузум барпо этилишига йўл қўймаслик.
Бундан ташқари, Россия каби душман давлатлардан бундай сиёсий манфаат олиш истаги исломий ақидадан келиб чиқмаяпти, балки прагматизм ва фойда излашга асосланган тушунчадан келиб чиқяпти. Мисол учун, Омонуллохон ҳам Владимир Ленинга расмий хат ёзиб, Совет Иттифоқидан сиёсий ёрдам сўраган эди ва Совет Иттифоқи унинг ҳокимиятини тан олган биринчи давлат бўлган эди. Лекин шунга қарамай, ҳатто Владимир Путин даврида ҳам Россия Ислом ва мусулмонларнинг энг катта душманларидан бирилигича қолмоқда ва у Ислом Умматининг бирлашиши йўлидаги асосий тўсиқдир. Россиянинг ўз ҳудудида ҳамда Марказий Осиё, Кавказ, Сурия, Афғонистон ва бошқа жойларда мусулмонларга қарши қилган жиноятларини инкор қилиб бўлмайди.
Шубҳа йўқки, Ислом кофир давлатлар билан дипломатик, сиёсий ва иқтисодий алоқалар ўрнатишга рухсат беради ва бунга тарихда кўплаб мисоллар мавжуд. Росулуллоҳ ﷺ давридан тортиб, рошид халифалар ва кейинги Халифаликлар замонида ҳам мусулмонларнинг ташқи алоқалари доимо исломий ақида ҳамда ал-вало вал баро (дўстлик ва душманликни Аллоҳ йўлида белгилаш) ҳукми асосида олиб борилган. Халифаликнинг ташқи сиёсати эса Ислом ҳокимиятини кенгайтириш учун даъват ва жиҳод орқали Исломни оламга олиб чиқишга қаратилган. Бунинг ёрқин мисолларидан бири – Росулуллоҳ ﷺнинг ўша давр императорларига элчилар юборганларидир.
Исломда дипломатия қарши томонга динни очиқ кўрсатиш, ал-вало вал баро асосида ҳаракат қилиш ҳамда юртларни Ислом диёри ёки куфр диёрига ажратиш каби асосий тушунчаларга таянади. Аммо бу тушунчаларга секуляр миллий давлат тузумида мутлақо ўрин берилмайди, аксинча, кўп ҳолларда унга хавф сифатида кўрилади. Ҳозирги режим исломий дипломатия ва ташқи сиёсатни амалга ошира олмайди. Чунки бунинг учун у секуляр тузум билан қоришган эмас, балки айнан Исломнинг ўзидан илдиз отган сиёсий тузумни барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйиши лозим. Бу эса фақат Халифаликни қайта барпо этиш орқалигина мумкин. Акс ҳолда, ҳозирги давлат сиёсий прагматизм ва секуляр халқаро тизим таъсирида аста-секин оғишиб, бузилиш йўлига юз тутади.
Афсуски, бу айнан ўша сиёсий залолат бўлиб, исломий юртлардаги бошқа ҳукмдорлар ҳам унга аллақачон ғарқ бўлган ва ҳануз ундан чиқишга интилишмаяпти. Натижада уларнинг қўллари халқаро тизим занжирлари билан боғланиб қолган.
﴿ٱلَّذِينَ يَتَّخِذُونَ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۚ أَيَبۡتَغُونَ عِندَهُمُ ٱلۡعِزَّةَ فَإِنَّ ٱلۡعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعٗا﴾
«Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир» [Нисо 139]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Афғонистон вилоятидаги
матбуот бўлими