Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти Ҳиндистоннинг мусулмонларни қурол таҳдиди остида мажбуран Бангладешга сургун қилишига қарши норозилик намойишлари ва юришлар уюштирди

27
0

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти Ҳиндистоннинг мусулмонларни қурол таҳдиди остида мажбуран Бангладешга сургун қилишига қарши норозилик намойишлари ва юришлар уюштирди

Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти бугун 2025 йил 4 июл, жума намозидан сўнг Дакка ва Читтагонгдаги бир қанча масжидларда Ҳиндистоннинг мусулмонларни қурол таҳдиди билан мажбуран Бангладешга сургун қилишига қарши норозилик намойишлари ва юришлар бошлади. Бу ҳаракатлар давомида Ҳизб аъзоларидан бир нечтаси нутқ сўзлади, ортидан оммавий юришлар ўтказилди.

Маълумки, Моди ҳукумати Ҳиндистондаги мусулмонларга ҳайвонлардек муносабатда бўла бошлади: уларни «ноқонуний муҳожирлар» деб атаб, уйларини вайрон қиляпти, ўзларини Бангладешга чиқиб кетишга мажбурлаяпти. Ҳиндистондаги ҳинду давлатининг бу ҳаракатлари билан Фаластинда мусулмонларга нисбатан босқинчи яҳудий вужудининг зулмлари бир-бирига ўхшашдир.

Нотиқлар ҳозирги ҳукмдорлар ва секуляр элитани танқид қилиб, бундай дедилар: Бу ҳукмдорлар ўзларининг айни тажовузкор ҳаракатларини яшириш мақсадида бу қилмишларни гўё Ҳасинанинг диктатор режими қулаганидан кейин Ҳиндистон-Бангладеш муносабатларининг ёмонлашиши билан изоҳлашди. Лекин аслида, айни тажовузкор ҳаракатлар янгилик эмас, балки узоқ вақтдан бери олиб борилаётган сиёсатнинг бир қисмидир. Бу сиёсат чегарада мусулмонларни ўлдиришни, сув ресурсларига ҳужум қилишни ва Ҳиндистон ичидаги мусулмонларга нисбатан мунтазам давом этаётган таъқибларни ўз ичига олади. Бобурий масжидини вайрон қилиб, ўрнига маъбад қуришдан тортиб, минг йиллик исломий меросни ўчириш, Аврангзеб мақбарасини йўқ қилиш талаби, янги фуқаролик қонунини қабул қилиш, аҳолини рўйхатга олиш тизимини янгилаш ва бошқа шунга ўхшаш ҳаракатлар айни сиёсат жумласидандир. Буларнинг барчаси – худди Фаластинда яҳудий босқинчи вужуди қилиб келаётгани каби – мусулмонларнинг ўзлигини йўқ қилиш ва уларни ўз юртларидан сургун қилиш ниятини очиқ кўрсатиб турибди.

Аллоҳ Таоло бундай дейди:

﴿لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ ٱلنَّاسِ عَدَٰوَةٗ لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلَّذِينَ أَشۡرَكُوا﴾

«Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз»                                [Моида 82]

Нотиқлар Ҳиндистондаги ҳинду давлатининг мусулмонларга бўлган бу такаббур ва таҳқирловчи муносабатининг икки асосий сабабини тушунтирдилар:

Биринчи: Минтақадаги мусулмонлар дин ва қон жиҳатидан бир Умматдир. Бироқ кофир мустамлакачи Британия уларни (ҳинд, бенгал, покистонлик…) дея миллатчилик асосида бўлиб, заифлаштириб ташлади, сўнг уларнинг тепаларига секуляр хоин ҳукмдорларни ўрнатди. Бугун секуляр сиёсатчилар ва зиёлилар Бангладешдаги ҳиндуларга қилинган зулмга қаттиқ қарши чиқишмоқда, аммо Ҳиндистоннинг мусулмонларга қарши жиноятлари олдида қўрқоқ мушуклардек жим туришибди.

Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«لَيْسَ مِنَّا مَنْ دَعَا إِلَى عَصَبِيَّةٍ، وَلَيْسَ مِنَّا مَنْ قَاتَلَ عَلَى عَصَبِيَّةٍ، وَلَيْسَ مِنَّا مَنْ مَاتَ عَلَى عَصَبِيَّةٍ»

«Қабилачиликка чақирган биздан эмас, қабилачилик асосида жанг қилган биздан эмас ва қабилачилик йўлида ўлган ҳам биздан эмас». (Абу Довуд ривояти).

Иккинчи: Ҳиндистон минтақада кофир мустамлакачи Америка учун бир қурол вазифасини ўтамоқда ва Ҳинд океани билан Тинч океани минтақасидаги «QUAD» ҳарбий иттифоқига аъзо. Америка қандай қилиб Яқин Шарқда босқинчи яҳудий вужудини Ислом Умматини бостириш учун ишлатаётган бўлса, худди шундай, Жанубий Осиёда ҳам ҳинду давлатини шу мақсадда қўлламоқда.

Нотиқлар яна қуйидагиларни қатъий таъкидладилар: Мусулмонлар ўзларига биродар бўлган мусулмонларга – қаерда тажовузга учрамасинлар – ёрдам беришлари фарздир. Аллоҳ Таоло

﴿وَإِنِ ٱسۡتَنصَرُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ فَعَلَيۡكُمُ ٱلنَّصۡرُ﴾

«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам бериш зиммангиздадир»                                                                          [Анфол 72]

деган. Мусулмон юртларидаги ҳукмрон миллатчи секуляр режимлар Умматнинг ҳимоячиси эмас. Улар Фаластин, Кашмир ёки Аракан мусулмонларига ёрдам бериш учун армия юбормай, ўз қўшинларини БМТ байроғи остида ва Америка буйруғи билан мусулмонларнинг қонини тўкиш учун юборишмоқда!

Тадбирлар сўнггида нотиқлар мусулмонларни ўз позициясини қатъий ва очиқ ифода этишга чақириб, бундай дедилар:

Дунё бўйлаб мусулмонлар таъқиб қилинишига асосий сабаб – Умматни ҳимоя қиладиган ҳақиқий раҳбар, яъни Халифаликнинг йўқлигидир. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

»إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ«

«Имомхалифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». (Саҳиҳи Муслим).

Шунинг учун биз бу хоин ҳукмдорларга парво қилмасдан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун бирлашмоғимиз даркор. Даъватимизни армиялар сафидаги Умматнинг ихлосли фарзандларига қаратиб, улардан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришни талаб қилмоғимиз лозим.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here