Муслима қизларнинг либослари Россия раҳбарларини хавотирга солмоқда

52
0

Муслима қизларнинг либослари Россия раҳбарларини хавотирга солмоқда

“Коммерсант” газетаси 2025 йил 29 июн куни Россияда мактаб формаси бўйича миллий стандарт 1 июлдан бошлаб кучга киради. Ушбу формага қўйиладиган талаблар унинг дунёвий характерини сақлаб қолиш талабини ҳам ўз ичига олади”, деб ёзди.

Изоҳ:

Россия раҳбарлари Исломнинг ёйилишига ҳисса қўшадиган ҳар қандай нарсага очиқ душманлигини яширишга ҳаракат қилмоқда. Улар авратини беркитиб юрган ор-номусли муслима қизлардан қўрқишади. Чунки бу қизлар рус халқининг Исломга йўналишига, муслималарни қўллаб-қувватлаб, улардан ўрнак олишига сабаб бўлиши мумкин. Раҳбарлар бу масала буйича очиқ гапиришни исташмайди. Чунки бу уларнинг Исломга қарши курашини очиққа чиқариб, шариат талаб қилгандек кийинишни тақиқлаш ҳаммага эмас, фақат муслималарга қаратилганлигини фош қилиб қўяди.

Бироқ, ҳеч кимга сир эмаски, уларда насронийлар ва яҳудийларнинг либослари борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Исломга бўлган бу душманликни умумий сўзлар орқасида яшириб бўлмайди. Худди шундай, “терроризмга қарши кураш” ёки “фундаментализм” баҳонасида мусулмонлар таъқиб қилинаётгани каби, шаръий кийимни ҳам таъқиқлаб бўлмайди.

Россиянинг Ғарбга қарши сиёсатини Исломий ўлкаларда тарғиб қилиб, унга ҳавас қилаётганлар тушуниши керак. Россиянинг бутун тарихи мусулмонларннг ерларини босиб олиш билан ўтди. Ташқи сиёсатдаги ҳисоботлари орқали бу кўринишни қанчалик оқлашга уринмасин, бу ишлар Москва ҳеч қачон Ислом ва мусулмонларнинг дўсти бўлмаслигини исботлаб турибди. Шунинг учун мусулмонларнинг Россия билан муносабатлари ҳам Аллоҳнинг душманлари билан бўлган муносабати каби бўлиши керак.

Али Абу Айюб

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here