Трампнинг Ғазодаги урушни тугатишга уриниши
АҚШ президенти Доналд Трамп якшанба куни Ғазо бўйича келишувни тезлаштириш ва Фаластин қаршилик ҳаракати томонидан гаровга олинган яҳудий асирларни озод қилишга чақирди. Трамп ўзининг «Truth Social» платформасида кутилмаган баёнот бериб, “Ғазо бўйича келишувни тезлатинг ва асирларни топширинг”, деб ёзди. (Ал Жазира Нет, 29/6/2025).
Изоҳ:
2023 йил 7 октабрда, Фаластин қаршилик ҳаракати яҳудий вужудига қарши амалиёт бошлаши ортидан яҳудийлар Ғазога кенг кўламли ҳужум бошлади. Яҳудийлар жасур Фаластин халқини, хоссатан аёллар ва болаларни ваҳшиёна қирғин қилишига қарамай, ҳеч бир ҳукумат халқаро даражада бу қирғинни тўхтатиш учун ҳеч қандай чақириқ йўллагани йўқ. Магар, эшитилмай қолган баъзи овозсиз чақириқларни ҳисобга олмаганда, урушни тўхтатиш ўрнига зудлик билан битимлар тузишни талаб қилишди холос. Инсон ҳуқуқлари, болалар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида бонг урган буюк давлатлар яҳудий асирларни озод қилишни талаб қилмоқда, Ғазо халқига эса, гўё уларнинг яшашга ҳаққи йўқдек муомала қилмоқда!
Трампнинг Ғазо келишувини тезлаштириш ва маҳбусларни озод қилишга чақириғидан кўзлаган мақсади яҳудий вужудини ҳимоя қилиш ва сақлаб қолиш ҳамда турли баҳоналар билан хиёнаткорона амалга оширилган келишувларни мустаҳкамлаб, ҳақиқий қаршиликни йўқ қилишдир. Бугун дунёда ҳукмронлик қилаётган халқаро тизим ўзининг заифлиги туфайли емирилаётган бир даврга гувоҳ бўлмоқдамиз. Бизда эса дунёни адолат ва раҳм-шафқат билан бошқаришга лойиқ бўлган асосий альтернатива мавжуд. Шундай экан, бу имкониятни қўлдан бой бермай, Аллоҳнинг бандаларини капитализм зулми ва зулматидан Исломнинг адолати ва нурига олиб чиқиш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид халифани барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилиш вақти келди. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ ۩ هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ﴾
“Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир. У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар истамасалар-да — барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир”. (61: 8-9).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими