Яҳудий учоқлари (мусулмонлар устидаги) режимлар ҳаво ҳудудини кесиб ўтиб, Эронни бомбардимон қилиши ва сўнгра бу режимлар томонидан битта ҳам ўқ отилмай ҳеч бир қаршиликсиз эсон-омон базасига қайтиши энг катта бало-мусибатлардан биридир!

54
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудий учоқлари (мусулмонлар устидаги) режимлар ҳаво ҳудудини кесиб ўтиб, Эронни бомбардимон қилиши ва сўнгра бу режимлар томонидан битта ҳам ўқ отилмай ҳеч бир қаршиликсиз эсон-омон базасига қайтиши энг катта бало-мусибатлардан биридир!

Трамп Truth Social веб-сайтидаги постида бундай деб билдирди: (Эрон ва Исроил келишувга эришишлари лозим, иккаласи мен Ҳиндистон ва Покистонни келишувга келтирганимдек, келишув қилади». У сўзини давом эттириб деди: «Худди шундай, яқинда Исроил ва Эрон ўртасида тинчлик ўрнатилади. Ҳозирда кўплаб сўзлашувлар ва учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Sky News, 2025 йил 15 июн). Яҳудий вужуди армияси пресс-секретари якшанба куни Х платформаси орқали бундай деб билдирган эди: (Исроил Эрондаги ядровий реакторлар яқинида яшовчи эронликларни уйларидан чиқиб кетишлари лозимлиги билан огоҳлантирди… Айни пайтда Исроил ҳарбий пресс-секретарининг айтишича, армия Эроннинг марказий қисми Исфаҳон шаҳридаги ядровий иншоотни бомбардимон қилган. Якшанба куни тонг саҳардан бошлаб Эрон Исроил ичкарисидаги нишонларга янги ракета зарбаларини берди, бунинг оқибатида бир неча одам ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар яраланди, уйлар ва биноларга катта зарар етказилди, ўз навбатида Теҳрон ҳам Исроилнинг навбатдаги ҳужумларига учради. Aл-Жазира, 2025 йил 15 июн).

2025 йил 14 июн шанба куни яҳудий вужуди (Эрон ядровий дастури бўйича иш олиб борган тўққиз нафар олим ва экспертнинг мамлакатга қилинган ҳужумлар давомида ўлдирилганини эълон қилди. Бу билан ҳалок бўлганларнинг аввалроқ эълон қилинган сони ортди. Улар: Aли Бахавий Каримий, Мансур Aскарий, Саид Баржи. Улар механика, физика ва материалшунослик бўйича мутахассислар эди. Улар – армияга кўра – жума куни уюштирилган ҳаво ҳужумларида ўлдирилди… Бу хабарни Эроннинг расмийга яқин Тасним агентлиги тасдиқлади. Яҳудий вужуди (Эронга мисли кўрилмаган ҳужум уюштирди. У 2025 йил 13 июн жума куни тонгда бошланди ва Эрон ядровий дастури қоқ марказини ва юқори мартабали ҳарбий қўмондонларни нишонга олди.. Айни пайтда Эрон жума куни кечқурун ўзининг Исроилга қарши дастлабки жавоб зарбасида юзлаб ракеталарни отганини таъкидлади… CNN, 2025 йил 14 июн)).

Яҳудийлар ҳужумидан кейинроқ Америка президенти Доналд Трамп 2025 йил 6 январ жума куни: (Исроилнинг Эронга ҳужуми жуда соз бўлди, деб Эронни ядровий дастури бўйича битим тузишга чақирди. AБC телеканалининг: Эронга қилинган ҳужумда Aмериканинг роли борми? – деган саволига: «Мен бу саволга жавоб беришни хоҳламайман», дея жавоб берди у. «Эрон ҳеч нарса қолмаслигидан олдин келишувга келиши ва бир вақтлар Эрон империяси деб аталган нарсани сақлаб қолиши керак», деди у TruthSocial веб-сайтига. У қўшимча қилиб, Теҳронни «Қўшма Штатлар дунёда катта устунлик билан энг яхши ва энг ҳалокатли қуролларни ишлаб чиқармоқда, Исроил улардан кўпига эга, яқинда унга янада кўпроғи келади, улар у қуроллардан қандай фойдаланишни яхши билишади» деб огоҳлантирди. «Шунга ўхшаш баёнотларда Трамп бундай деди: «Бугун 61 чи кун ва мен уларга нима қилишлари кераклигини айтдим, лекин улар буни қила олишмади, ҳозир уларда иккинчи имконият бор». Aл-Жазира 2025 йил 13 июн).

Бу ҳодисаларни атрофлича ўрганиб чиқилса, қуйидагилар аён бўлади:

  • Бу ҳодисалардан аниқ кўриниб турибдики, яҳудийлар Эронга фақат Трамп америкасининг ундови билангина ҳужум қилди. Буни унинг баёнотлари аниқ айтиб турибди. Бу, шубҳасиз, кутилган иш эди. Чунки яҳудийларнинг якка ўзи ҳеч бир кучга ҳам эга эмас ва жанг одамлари ҳам бўлолмайди. Кучли Азиз Аллоҳ бундай деб ҳаққи рост айтди:

﴿لَن يَضُرُّوكُمۡ إِلَّآ أَذٗىۖ وَإِن يُقَٰتِلُوكُمۡ يُوَلُّوكُمُ ٱلۡأَدۡبَارَ ثُمَّ لَا يُنصَرُونَ + ضُرِبَتۡ عَلَيۡهِمُ ٱلذِّلَّةُ أَيۡنَ مَا ثُقِفُوٓاْ إِلَّا بِحَبۡلٖ مِّنَ ٱللَّهِ وَحَبۡلٖ مِّنَ ٱلنَّاسِ وَبَآءُو بِغَضَبٖ مِّنَ ٱللَّهِ وَضُرِبَتۡ عَلَيۡهِمُ ٱلۡمَسۡكَنَةُۚ﴾

«Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Агар сизлар билан уришсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди. Агар Аллоҳнинг ва одамларнинг аҳди паноҳида бўлмасалар (яъни Аллоҳнинг ва одамларнинг арқонини ушламасалар), албатта уларга қаерда бўлмасинлар, хор-зорлик битиб қўйилди. Улар Аллоҳнинг ғазаби билан кетдилар ва уларга бечораҳоллик ёзиб қўйилди»    [Оли Имрон 111–112]

Ҳа, улар худди шундай, улар ўзларининг илк асрлариданоқ пайғамбарларига берган аҳдларини бузиб, сўнгра Аллоҳдан бўлган арқонни ҳам кесиб ташлашди, уларнинг аҳволи ҳозирги асрда ҳам шундай. Биринчи жаҳон урушидан бошлаб уларни Британия ўз бағрига олди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин эса Aмериканинг қучоғига ўтишди. Улар қилган урушларнинг барчаси буни сўзлаб турибди. Бу урушлар одамлар томонидан бўлган «арқон» (яъни қўллаб-қувватов) билан бўлди… Эронга қилган ҳужумларида ҳам уларни Трамп қўллаб-қувватлагани унинг юқоридаги баёнотларидан, огоҳ қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган холда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган кишиларга аниқ кўриниб турибди.

  • Бундан ҳам ёмонроғи, даҳшатлиси ва аччиқ-аламлиси яҳудий қирувчи учоқларининг яҳудий вужудини ўраб турган мусулмон мамлакатларидаги ҳукмрон режимларнинг ҳаво ҳудудини кесиб ўтиб, Эрондаги жойларни вайрон қилиб, одамларни ўлдиргани ва шундан кейин босиб олинган ерга яна бемалол, эсон-омон қайтганидир. Шом юрти бўлсин, Ироқ, Миср, Туркия бўлсин, ҳеч бир жойда ушбу ҳукмдорлар томонидан бу учоқларга биттагина ўқ ҳам отилмади!… Ана шундай, яҳудий учоқлари ҳужум ва тажовузларни бемалол бориб-келиб амалга оширди, мусулмонлар юртларидаги ҳукмдорлар эса бирорта ҳаракат қилишмади, томошабин бўлиб туришди. Бу ҳукмдорлар ўзларининг соқов бўлиб туришлари жиноятининг оқибати қандай бўлишини унутишди ёки ўзларини унутганга солишди.

﴿سَيُصِيبُ ٱلَّذِينَ أَجۡرَمُواْ صَغَارٌ عِندَ ٱللَّهِ وَعَذَابٞ شَدِيدُۢ بِمَا كَانُواْ يَمۡكُرُونَ﴾

«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир»      [Анъом 124]

Ҳеч шубҳасиз, яҳудий учоқлари ўз ҳужумларини бу малай ҳукмдорларнинг ҳаво ҳудудини кесиб ўтиб амалга оширгани ва яна базасига ушбу ҳукмдорларнинг ҳеч бири томонидан бирор қаршиликка учрамасдан қайтгани улкан бало-мусибатлардан биридир!

  • Ҳар қандай оқил киши яхши биладики, яҳудийларга қарши энг яхши мудофаа воситаси ҳужумдир. Яҳудийлар Эронга анчадан бери, айниқса охирги кунларда таҳдид қилиб келишаётган эди. Бугина эмас, Трамп имо-ишора ҳам қилиб ўтирмай, балки яҳудийларнинг Эрондаги атом, ядровий иншоотларга ҳужум қилажагини очиқ айтиб келаётган эди. Шунга қарамай, Эрон ўзини мудофаа қилиш учун ва Америка билан яҳудийлар томонидан бўлаётган ушбу таҳдидлардан ҳимояланиш учун яҳудийларга қарши жавоб зарбаси сифатида ҳужум қилмади. Буниси ҳаммасидан ҳам ошиб тушди!! Эрон ўзининг иншоотларига зарба берилиб, олимлари ўлдирилгунга қадар жим тураверди. Ана шундан кейингина жавоб зарбасини беришни бошлади. Буларнинг барчасига, ана шу кетма-кет ҳужумларга қарамай Трамп ҳамон: «Яқинда Исроил билан Эрон ўртасида тинчлик ўрнатилади, зеро ҳозирда бир қанча сўзлашувлар ва учрашувлар бўлиб ўтмоқда» дея жар соляпти. (Sky News, 2025 йил 15 июн). Биз бу уруш яҳудий вужуди билан ҳар қандай тинчликка олиб бориши оқибатидан огоҳлантирамиз. Аксинча, ёндашув Аллоҳ

﴿فَإِمَّا تَثۡقَفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡحَرۡبِ فَشَرِّدۡ بِهِم مَّنۡ خَلۡفَهُمۡ﴾

«Бас, агар уларни жангда топсангиз, уларни ҳалок қилиш билан ортларидаги кимсаларни қўрқитиб қўйинг!»                         [Анфол 57]

деб айтганидек бўлиши лозим.

  • Аммо қалбни жароҳатлайдиган асосий нарса шуки, мусулмонлар мамлакатларидаги рувайбиза ҳукмдорлар, айниқса, Фаластинни босиб олишга қурилган яҳудий вужуди атрофидаги рувайбиза ҳукмдорлар, булар уларнинг атрофида бўла туриб, яҳудий учоқларининг бошлари узра ҳаво ҳудудини кесиб ўтиб, мусулмонлар мамлакатларини бомбардимон қилиб, бирорта ҳам ўққа нишон бўлмасдан эсон-омон қайтиб келаётганини қандай кўрмайдилар?! Бугина эмас, балки бу ҳукмдорлар, юз бераётган бу ҳодисани гўё бетарафлардек кузатиб, томошабин бўлиб туришибди, гўё бу ҳодиса мусулмонлар юртида эмас, ўзга олис юртларда содир бўляпти! Бу ҳукмдорларнинг аҳволи хароб, бу уларга бегона эмас. Чунки уларни мустамлакачи давлатлар, айниқса, Америка бармоғи билан ўйнатади… У нима деса, улар ўшани айтишади, нимани истаса, ўшани қилишади, тек ўтираверишларини хаспўшлаш учун гапни айлантиришади, чегараларни муқаддас деб билишади. Улар мусулмонлар юртлари – у ер юзининг энг чеккасида бўладими ёки яқинда бўладими – битта юрт эканлигини унутишди ёки ўзларини унутганга солишди! Мўминларнинг тинчлиги ҳам, уруши ҳам бирдир. Модомики, мусулмон эканлар, уларни мазҳаблари уларни бўлиб ташлаши тўғри эмас, чунки улар бир умматдирлар:

﴿إِنَّ هَٰذِهِۦٓ أُمَّتُكُمۡ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ وَأَنَا۠ رَبُّكُمۡ فَٱعۡبُدُونِ﴾

«(Эй инсонлар), сизларнинг миллатингиз-динингиз ҳақиқатда бир диндир (яъни Исломдир). Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!»

                                                                                                   [Анбиё 92]

Қандай қилиб душман учоқлари мусулмонлар юртларидаги ҳукмдорларнинг ҳаво ҳудудларидан учиб ўтиб, бошқа мусулмон юртни бомбардимон қиладию, улар жим туришади?! Душман учоқларининг бориб келишини кузатиб турган кимсанинг энг яхши мисоли – у ё бетараф ёки яҳудийга яқинроқ! Кейин бу ҳукмдорлар Трампнинг яҳудий вужуди Американинг арқони, буйруғи ва қуроллари ёрдамида уришмоқда деган ишорасини эмас, балки баёнотини эшитсалар ҳам, уларнинг ҳеч бири, ҳеч бўлмаганда Америка билан алоқаларни узишга ҳам журъат эта олмаяпти.

﴿أَلَا سَآءَ مَا يَحۡكُمُونَ﴾

«Огоҳ бўлингизким, улар (бу қилмишлари билан) энг ёмон (яъни, ноҳақ) ҳукм чиқарурлар»                                                                        [Наҳл 59]

  • Буларнинг барчасига қарамай, бу рувайбизалар йўқ бўлиб кетади. Ислом давлати, рошид Халифалик жаҳонга биринчи давлат бўлиб қайтиб келиб, Аллоҳнинг изни-иродаси ила, унда яхшиликни ёяди. Яҳудийлар билан жанг қилиш ва уларнинг ишғолини йўқ қилиш, Аллоҳнинг изни ила, албатта, бўлади. Содиқ ва Масдуқ Расулуллоҳ ﷺ Имом Аҳмаднинг «Муснад»ида Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай деганлар:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». Имом Бухорий ҳам Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан чиқарган ҳадисда, у киши: Мен Расулуллоҳ ﷺнинг шундай деганларини эшитдим:

«تُقَاتِلُكُمْ الْيَهُودُ فَتُسَلَّطُونَ عَلَيْهِمْ»

«Яҳудийлар сизларга қарши жанг қиладилар. Сўнгра сизлар уларнинг устидан ғалаба қозонасизлар (Аллоҳ сизларни уларнинг устидан ҳукмрон қилади)». Муслим ҳам Ибн Умардан чиқарган ривоятда Пайғамбар ﷺ шундай деганлар:

«لَتُقَاتِلُنَّ الْيَهُودَ فَلَتَقْتُلُنَّهُمْ»

«Сизлар яҳудийларга қарши, албатта, жанг қиласизлар ва албатта уларни ўлдирасизлар». Шунда ер юзи Қавий, Азиз ва Ҳаким Аллоҳ таолонинг нусрати ила нурга чўмади, порлайди.

﴿إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَذِكۡرَىٰ لِمَن كَانَ لَهُۥ قَلۡبٌ أَوۡ أَلۡقَى ٱلسَّمۡعَ وَهُوَ شَهِيدٞ﴾

«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир»                                                                                                      [Қоф 37]

Хотима ўрнида айтамизки, ўз аҳлига ёлғон гапирмайдиган етакчи Ҳизб ут-Таҳрир сизларни уни қўллаб-қувватлашга ва рошид Халифаликни қайтадан тиклаш учун у билан бирга фаолият олиб боришга даъват қилади. Ана шунда Ислом ва унинг аҳли азиз, куфр ва унинг тарафдорлари эса хор бўлгай ва бу буюк ғалабадир.

﴿وَيَوۡمَئِذٖ يَفۡرَحُ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ + بِنَصۡرِ ٱللَّهِۚ يَنصُرُ مَن يَشَآءُۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ﴾

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»                                                                                     [Рум 4-5]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                       20 Зулҳижжа 1446ҳ

                                                                                         16 июн 2025м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here