Параллел армиялар ва ҳарбий тузилмаларнинг кўпайишини фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тўхтата олади

26
0

Матбуот баёноти

Параллел армиялар ва ҳарбий тузилмаларнинг кўпайишини фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тўхтата олади

Тементай анжуманида Шарқий Судан ташкилотларининг Қўшма армиялари деб номланган ҳарбий коалиция тузилгани эълон қилинди. Унга Муҳаммад Тоҳир раҳбарлигидаги Бирлашган Бежа қўмондонлиги конференцияси армиялари, Амин Довуд раҳбарлигидаги Шарқий Оурта армиялари, Халқ қаршилиги ҳаракати ҳамда Нозир Турк бошчилигидаги Мустанфирув армиялари киради. Ушбу эълон, давлат армияси ва «Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари» ўртасидаги уруш шароитида эълон қилинди. Агар давлат армиясига параллел равишда мавжуд бўлган мазкур ҳарбий тузилма бўлмаганида, бу уруш юз бермас эди. Бу Уруш барча соҳаларни вайрон қилди: инфратузилмани йўқ қилди, аҳолини қочқинга айлантирди, номуслар топталди, қуролсиз тинч аҳолидан минглаби шафқатсизларча ўлдирилди. Шунча бўлиб ўтган ва ҳануз давом этаётган ҳалокат ва вайронагарчиликларга қарамай, ҳукумат ҳануз янги армиялар вужудга келаётганидан кўз юммоқда, ҳатто улардан фойдаланмоқда. Бу эса ҳар кимнинг давлат армиясига параллел равишда ўзига янги армия тузиб олишига йўл очмоқда. Энг даҳшатлиси шундаки, бу рақиб армияларнинг барчаси миллатчилик, маҳаллийчилик ва қабилачилик асосидаги жоҳилият байроқлари остида ҳаракат қилмоқда. Уларнинг мавжудлиги Суданнинг амалда парчаланишига, куч ва нуфузининг йўқолишига ҳамда мустамлакачи Ғарб кўзлаётган бўлинишга замин тайёрламоқда. Зеро, Ғарб Жанубий Суданни ажратиб юборганидек, ҳозир Дарфурни ҳам юртдан бўлиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Шарқий Суданда мана шундай «параллел армиялар» тузилмоқда дегани Судан шарқини парчалаш машинаси ишга тушди, демакдир. Ислом шариатида эса, бир давлатда иккита армия бўлиши асло ножоиз, қабилачилик ёки маҳаллийчилик асосида ташкил қилинган ҳарбий кучларнинг бўлиши ҳақидаку айтмасак ҳам бўлади. Чунки Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«وَمَنْ قَاتَلَ تَحْتَ رَايَةٍ عِمِّيَّةٍ، يَغْضَبُ لِعَصَبَةٍ، أَوْ يَدْعُو إِلَى عَصَبَةٍ، أَوْ يَنْصُرُ عَصَبَةً، فَقُتِلَ، فَقِتْلَةٌ جَاهِلِيَّةٌ»

«Кимки жаҳолат байроғи остида жанг қилса, қабила учун ғазабланса, қабилага даъват қилса ёки унга ёрдам берса ва шу ҳолда ҳалок бўлса, у жоҳилият ўлимини топибди».

Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир ўзининг Халифалик давлати дастури лойиҳаси китобида армиянинг ягона эканини очиқ баён қилган. Унинг 66-моддасида бундай дейилган: Армия яхлит куч сифатида ташкил этилиб, махсус лагерларга жойлаштирилади. Лекин айрим лагерлар турли вилоятларда, бошқалари эса стратегик нуқталарда жойлаштирилиши шарт. Яна баъзилари эса доимий равишда кўчиб юрадиган тарзда ташкил қилиниб, зарбдор кучлар сифатида фаолият юритиши лозим. Бундан ташқари, ушбу лагерлар бир неча мажмуалар таркибида тартиблаштирилади. Яъни, ҳар бир мажмуага «армия» номи берилиб, масалан, «Биринчи армия» ёки «Учинчи армия» каби рақамлар билан, ёки маълум бир вилоят ёки амола номи билан аталади.

Биз, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари шуни қатъий таъкидлаймизки, қуролли ташкилотлар ҳамда маҳаллий-ҳудудий ёки қабилавий асосдаги қуролли гуруҳлар тузиш мустамлакачи кофирнинг Суданни парчалаш ва бўлиб ташлаш режасидан бошқа нарсага хизмат қилмайди.

Шу боис, биз Судан аҳлидан бўлган ақл эгаларини ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир билан ҳамкорликда кофир мустамлакачининг ва унга хизмат қилаётган ички малайларнинг режаларини олдини олиш учун жиддий ҳамкорлик қилишга чақирамиз. Бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга қаратилган ҳамкорлик бўлиб, айнан шу Халифалик мамлакатни бирлаштиради, бу нотинчлик ва бетартибликка барҳам беради, қолаверса, уни бошқа Ислом диёрлари билан бирлаштиришга интилади.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинг»                                                      [Анфол 24]

 Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here