Яҳудий вужудининг Эронга ҳужуми ҳамда ядровий битим

57
0

Яҳудий вужудининг Эронга ҳужуми ҳамда ядровий битим

“Исроил” 13 июн куни Эроннинг ядровий инфратузилмаси, баллистик ракета ишлаб чиқариш заводи ва ҳарбий қўмондонлик пунктларига ҳужум қилди. Натижада Эроннинг 20 нафар юқори мартабали ҳарбий қўмондони ҳалок бўлди. Бу ҳақида Рейтер агентлиги хабар тарқатди. Хабарга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг қўмондони генерал-майор Ҳусайн Саламий ва корпуснинг Аэрокосмик кучлари қўмондони Амир-Али Ҳожизода ҳам бор. Айни пайтда “Фарс” агентлиги яҳудийларнинг ҳужуми оқибатида 78 киши ҳалок бўлгани ва 329 киши турли даражада жароҳат олгани ҳақида хабар берди. Бунга жавобан Эрон “Исроил”га юзлаб баллистик ракеталар учирди. Ҳужум оқибатида икки яҳудий ҳалок бўлгани, бир неча киши яралангани маълум қилинди.

Бундан аввал АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни Эронни “кеч бўлмасдан” ядровий келишув тузишга чақирган эди.

“Кўплаб ўлим ва вайронагарчиликлар бўлди. Аммо қон тўкишни тўхтатиш учун вақт бор, чунки келажакда режалаштирилган зарбалар янада қаттиқроқ бўлади”, деб ёзди Трамп ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, яҳудий вужудининг Эронга ҳужумидан олдин, ўтган душанба куни бош вазир Нетаняху ва Трамп ўртасида 40 дақиқалик телефон суҳбати бўлиб ўтган эди. Манбаларнинг ёзишича, бу суҳбатда Эронга ҳужум қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Айни пайтда, 15 июн куни Оман пойтахтида АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий келишув бўйича музокараларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтиши керак эди.

Маълумки, АҚШ илк бор 2015 йил 14 июлда Эрон билан ядровий келишувни имзолаган эди. Бунга Эроннинг минтақадаги стратегик ролининг муҳимлиги туртки бўлган эди. Аниқроғи, Сурияда Асад режимини сақлаб қолиш учун Эрон ва унинг партияси (Ҳизбуллоҳ)нинг роли Америка учун зарур эди. Бироқ, 2018 йилда Трамп маъмурияти ушбу келишувни бекор қилди. Чунки Вашингтон минтақадаги воқеаларга Саудия Арабистони ва Туркия етакчилик қилишини хоҳлади. Натижада Туркия 2016 йилда “Фурот қалқони” ва 2018-йилда “Зайтун новдаси” амалиётлари орқали Асад ҳокимиятини сақлаб қолишга катта ҳисса қўшди. Шу тариқа Трамп Эроннинг минтақадаги ролини камайтириб, уни асосий ўйинчи ролини иккинчи даражали ёки қўшимча ролга айлантирди. Бундан ташқари, Европа давлатлари 2015 йилги ядровий келишувнинг асосий манфаатдорларига айланди. Обама даврида имзоланган келишувдан Европанинг фойда олишини истамаган Трамп уни бекор қилди. Ҳозирда Трамп бу музокараларга Европани аралаштирмаяпти. Шунингдек, у Яқин Шарқдаги операцияларини якунлаб, асосий диққатни Хитойга қаратмоқчи. Шунинг учун, у муаммолар келтириб чиқарадиган ва чалғитадиган турли элементлардан халос бўлишга ҳаракат қилмоқда. Россия билан давом этаётган музокараларни ҳам худди шу мантиқ билан изоҳлаш мумкин. АҚШнинг мақсади Украина инқирози орқали Россияни музокара столига тортишдир. Бу билан у Россияни Хитойдан ажратиб, Хитой-Россия ўқини заифлаштиришни кўзламоқда. Шундай қилиб, Трамп Хитойни назорат остига олишни стратегик устувор вазифа сифатида белгилади.

Аммо яҳудий вужудининг Эронга қилган ҳужумига қайтадиган бўлсак, у 2024 йил октабр ойида ҳам Эронга ҳужум қилган эди. Ўшанда Эрон АҚШ ва “Исроил”ни олдиндан хабардор қилиб, сўнгра қуруқ кучини кўрсатиб қўйиш юзасидан ракеталар отиш билан жавоб қайтарган эди. Айни пайтда Трамп Эроннинг ядровий салоҳиятини чеклаш ва уни Европа давлатларидан ажратиб қўйиш мақсадида музокаралар бошлади. Шу боис музокараларнинг вақтинча тўхтатилиши ёки бошқа муддатга қолиши икки томон ўртасидаги музокараларнинг тўхтаб қолишига олиб келиши даргумон. Аксинча, АҚШ давом этаётган музокараларга босим ўтказиш орқали ўз мақсадига эришишни кўзламоқда.

Шу тариқа Эрон режими Сурия ва Ироқда Америкага қилган хизматларининг “мукофот”ини олмоқда. Унинг Сурия аҳолисини қирғин қилиши Американи рози қилмади. Ҳатто Ливандаги партиясининг йўқ қилиниши, ҳусийларнинг мағлубияти ва ҳарбий раҳбарларининг ўлдирилиши ҳам Американи қониқтирмади. Америка ҳозирда Эронни ўз чегараси ичига қамаб қўйишни ва уни яҳудий вужудига таҳдид туғдирмайдиган ва Европага иқтисодий фойда келтирмайдиган битим орқали ўзига боғлаб олишни мақсад қилмоқда.

Шундай экан, Эрон режими босқинчи яҳудий вужудининг жиноятларини тўхтата олмайди. Унинг жавоблари қандай бўлишидан қатъий назар, яҳудий вужудини йўқ қилишга қаратилмаган. Яҳудий вужудини бутунлай йўқ қиладиган куч Пайғамбарлик минҳожи асосида барпо этиладиган Халифалик давлатидир. У давлат тикланиши биланоқ Фаластинни озод қилиш ва яҳудий вужудини йўқ қилиш учун Ислом лашкарларини сафарбар қилишга киришади. Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари ўз тасдиғини топади:

لا تَقُومُ السَّاعَةُ حتَّى تُقاتِلُوا اليَهُودَ، حتَّى يَقُولَ الحَجَرُ وراءَهُ اليَهُودِيُّ: يا مُسْلِمُ، هذا يَهُودِيٌّ وَرائي فاقْتُلْهُ

Сизлар яҳудийларга қарши жанг қилмагунингизча, ҳатто ортида яҳудий яшириниб олган тош ҳам – эй мусулмон, мана, ортимда яҳудий турибди, кел уни ўлдир, демагунича қиёмат қоим бўлмайди…”.

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here