Эрон ҳукмдорларининг ядро қуролига эга бўлишдан воз кечишлари Умматга хиёнат ва душман билан тил бириктиришдир

86
0

Матбуот баёноти

Эрон ҳукмдорларининг ядро қуролига эга бўлишдан воз кечишлари Умматга хиёнат ва душман билан тил бириктиришдир

Эрон ядровий қуролга эга бўлишдан воз кечиш тўғрисида ўз президенти Масъуд Пезешкиён ва ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи орқали баёнот берди. Айни баёнотини кейин яна такрорлади. Ушбу баёнот Эрон ўзининг ядровий дастури бўйича келишувга эришиш мақсадида АҚШ билан музокаралар олиб бораётган бир пайтда янгради.

Биз ушбу баёнотларга нисбатан қуйидаги фактларни таъкидлаймиз:

Биринчидан: Эрон энг йирик мусулмон ўлкаларидан бири. Майдони 1 млн. 600 минг км2дан, аҳолиси 80 млн.дан ортиқ, табиий газ захираси бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. У тасдиқланган нефть захиралари бўйича тўртинчи ўринни эгаллаган ва саноат учун зарур жуда кўп миқдордаги турли хил минералларга бой ўлка. Шунингдек, Эрон геосиёсий жойлашуви туфайли Осиёнинг ғарбий, марказий ва жанубий минтақалари кесишган стратегик нуқта ҳисобланади. Шунга биноан, Эрон биринчи давлат мавқеи учун рақобатлашувчи йирик давлат бўлишга қодир.

Иккинчидан: 1967 йили Эрон ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисида шартнома имзолади ва 1970 йил уни ратификация қилди. Ядровий дастурининг ҳарбий мақсадларга йўналтирилмаслигини таъминлаш учун Эрон МАГАТЭ (халқаро атом энергияси агентлиги)нинг назорати остида бўлишга рози бўлди. Ушбу ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома адолатсиз шартнома, чунки у беш давлат – АҚШ, Россия, Британия, Франция ва Хитойга ядро қуролига эга бўлиш имконини беради. Эътибор беринг, айни шартномани Ҳиндистон, Покистон ва (Исроил) давлатлари имзолаган эмас, Шимолий Корея шартномадан 2003 йил чиқиб кетган. Бундай шартномага имзо чекиш ва унинг бандларига амал қилиш мусулмонларга ҳаромдир. Чунки у Аллоҳ Таолонинг ушбу каломига зид:

﴿وَأَعِدُّواْ لَهُم مَّا ٱسۡتَطَعۡتُم مِّن قُوَّةٖ وَمِن رِّبَاطِ ٱلۡخَيۡلِ تُرۡهِبُونَ بِهِۦ عَدُوَّ ٱللَّهِ وَعَدُوَّكُمۡ﴾

«(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни қўрқувга солурсизлар»                                     [Анфол 60]

Яъни Аллоҳ Субҳанаҳу мусулмонларга душманни даҳшатга солиш учун максимал даражада куч-қудрат тайёрлашни буюрди.

Учинчидан: Мусулмонлар МАГАТЭга ўз юртларидаги ҳарбий ва бошқа объектларни текширишига рухсат бериши жоиз эмас, чунки бу улар устидан кофирларга ҳукмронлик беради. Аллоҳ Таоло буни

﴿وَلَن يَجۡعَلَ ٱللَّهُ لِلۡكَٰفِرِينَ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ سَبِيلًا﴾

«Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай»        [Нисо 141]

деган каломи билан ҳаром қилган.

Тўртинчидан: шуни асло унутмаслик керакки, мустамлакачи куфр давлатлари ўзларига ва яҳудий вужудига хавф соладиган куч-қудрат мусулмонларда бўлишига ҳаргиз йўл қўймайди ҳамда бунинг учун ҳар қандай услубни ишга солишдан тап тортишмайди. Мана, АҚШ музокараларда Эронга босим ўтказиш мақсадида МАГАТЭни ишга солиб, Эронни ядровий фаолиятда айбловчи ҳисобот тайёрлатмоқда. Бундан ташқари, Америка Эрон билан ўрталарида бўлаётган қатор музокараларга қарамай, унга зарбалар йўллаш билан таҳдид қилмоқда. Бу ёқда яҳудий вужуди ҳам унга ядровий қуролга эга бўлишига асло йўл қўймаслик билан таҳдид қилишда давом этяпти. Шунга қарамай, биз Эрон ҳукмдорларининг унга ҳам, бунга ҳам кескин жавоб беришга юраклари дов бермаётганига гувоҳ бўляпмиз. Америкага жавоб бериш ўрнига, у билан музокара қилишда ва ядровий қуролга эга бўлишга қарши эканликларини билдиришда давом этмоқдалар. Аллоҳга қасамки, бу хорлик ва хўрликнинг энг чўққисидир.

Бешинчидан: таъкидлаб айтамизки, модомики мусулмонлар ўз ишлари бўйича қатъий қарорга келмас эканлар ҳамда анави рувайбиза ҳукмдорларга қарши чиқиб, ер юзида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш орқали Аллоҳнинг ҳукмини барпо этмас эканлар, ҳаргиз куч-қудратга эга бўлолмайдилар. Халифалик уларни Аллоҳнинг шариати билан бошқаради, юртларини ва армияларини бирлаштиради, мусулмон юртларидан кофирларнинг думини кесиб, яҳудий вужудини ер юзидан супуриб ташлайди. Буни уддалашга қодир ҳам, бу лойиҳанинг эгаси Ҳизб ут-Таҳрирдир. Бас, келинг, эй мусулмонлар, ушбу ўз аҳлини асло алдамайдиган етакчи – Ҳизбга нусрат беринг, сизнинг азизлигингиз ва шарафингиз мана шунда, Аллоҳнинг ризосига эришиш эса, барчасидан буюкдир.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here