Ҳатто океан ортидан мардлик келмоқда-ю Кинона армиясининг мардлиги қайда қолди?!

0
67

Матбуот баёноти

Ҳатто океан ортидан мардлик келмоқда-ю

Кинона армиясининг мардлиги қайда қолди?!

Ғазодаги қирғинлар авж олаётган, мазлумлар остида ер ларзага келаётган бир пайтда, Кинона Мисридан чиққан Муҳаммад Сабрий Сулаймон исмли мусулмон йигитнинг ҳодисаси бутун Америка оммавий ахборот воситаларида муҳокамалар марказига айланди. У яҳудий вужудини қўллаб-қувватловчи намойишга, «Фаластинга эркинлик!» дея бақирган ҳолда, молотов коктейлларини отишда айбланди. Ушбу ҳодиса оммавий ахборот воситаларида баҳс-мунозара қилинар экан, ҳодиса моҳиятини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Яъни океан ортидан бир ёш мусулмон йигит, юрагида Уммат оғриғи ва дарди билан аламланиб, Ғазодаги ҳодисаларга нисбатан дунё давлатларининг сукути ва араб давлатларининг хиёнатига қарши ўз услуби билан эътироз билдирди.

Бу ҳодиса шунчаки шахсий ҳаракат эмас. Балки бу ўз қўшинлари ва ҳукмдорлари орасидан Ғазо мазлумларига ёрдам берадиган ҳеч кимни тополмаган Умматнинг мардлик ўкиригидир. Йигитнинг бу иши – ақида ва номусга таяниб, ўз аҳлини қирғин қилинаётганини кўриб, сукут сақлай олмаган эр юрагидаги эркин ғазаб ифодасидир.

Ушбу ҳодиса қаршисида эса, араб давлатлари режимларининг, айниқса, Миср режимининг хиёнаткор позицияси фош бўлмоқда. Чунки бу режим ҳануз Ғазони қамалда ушлаб туришда, чегараларни ёпишда, ёрдамларни тўсишда, яҳудий вужудига газ етказиб беришда ва улар билан хавфсизлик ва сиёсат бўйича ҳамкорлик қилишда давом этмоқда. Бу режимлар хиёнати сиёсий даражада тўхтаб қолмади, балки диний ва ахборот соҳаларига қадар етиб борди: масалан, сарой уламолари ҳукмдорлар сукутини оқлаш ва халқ онгини бузиш сари сафарбар этилди, шу орқали Ғазо курашини жиҳод ва озодликка алоқаси йўқ, балки бир гуманитар муаммога айлантиришга уринилмоқда.

Шу ерда энг муҳим савол туғилади:

Миср армияси қани?! 6 октябрдаги шонли тарих билан фахрланиб, мақтанувчилар қайда қолди?! Уларнинг орасида Ғазо болалари ва аёллари қатл этилаётганини, муқаддасотлари бомбардимон қилинаётганини кўрадиган бирон тўғри йўлга юргувчи киши йўқми?! Яҳудий жиноятларини ҳар куни кўриб, сукут сақлашяпти, наҳотки, расмий буйруқлар уларнинг туйғусини ўлдириб бўлган бўлса?! Наҳотки, улар Умматнинг ҳимоячилари эмас, мустамлакачининг чегара посбонларига айланиб қолишган бўлса?!

Ҳақиқат шуки, Миср режими яҳудийлар хавфсизлигининг қўриқчисидир. У Ғазога ёрдамни тўсяпти, етарли моддий таъминотни узиб қўйяпти, Ғазо аҳлини ҳимоя қилаётганларни қоралаш учун сиёсий ва ахборот урушларига киряпти, қаршилик ҳаракатини террорчи деб аташгача боряпти!

Ҳатто анбиёлар меросхўрлари бўлиши керак бўлган уламолар ҳам баъзилари қўрқув ва ҳирс ила йўлдан озишди: баъзилари сукут сақлади, бошқалари эса салтанатга ён босди. Улар хорликни «реалистлик» деб оқлашда, Умматни «манфаат фиқҳи» ва «ҳикмат» деган баҳоналар билан ухлатишда давом этмоқда. Жиҳоднинг фарзлигини, золимга ҳақ сўз айтиш кечиктириб бўлмас вожиб эканини гўё унутишган!

Эй Кинона аҳли, эй Салоҳиддин ва Қутз авлодлари! Сиз учун бугунги воқеликка норози бўлиш вақти келмадими?! Муборак Фаластин заминига сизнинг номингиздан хиёнат қилаётган бу режимга «бас!» дейиш вақти келмадими?! Тарихда «Миср Ғазога қўшни эди, бироқ унга ёрдам бермади» деб ёзилиб қолса, сиз учун уят-ор бўлмайдими?!

Муҳаммад Сабрий Сулаймоннинг қилган иши Уммат туйғуси ҳамон тириклигини кўрсатмоқда. Бироқ ҳақиқий хатар – Уммат ғурури фақатгина алоҳида шахслар билан чекланиб қолиб, армиялар сукут сақлаб, иродасидан ажраган ҳолда тураверишидир. Шу нарса босқинчиликнинг умрини узайтирмоқда, Уммат хорлигини давом эттирмоқда.

Эй Кинона армияси зобитлари ва аскарлари! Ҳақиқий қарор сизда, ўтиш йўллари сизнинг қўлингизда, чегаралар оёғингиз остида, Ғазо фарёдлари қулоқларингизга чалинмоқда. Нима баҳона билан сукут сақлаяпсиз?! Сиёсатчилар буйруқлари ва оммавий ахборот воситалари миш-мишларига алданманг! Сиз Аллоҳнинг ҳузурида жавобгарсиз, раҳбарлар олдида эмас! Сиздан атиги бир чақирим нарида болалар қони оққани, оналар қамалда қолгани, масжидлар бомбардимон қилингани ҳақида қиёмат куни сўралишдан қўрқмайсизми?!

Биз сизни тартибсизликлар келтириб чиқаришга ёки кўр-кўрона ғалаён кўтаришга чақирмаймиз. Йўқ! Биз сизни Аллоҳ амр қилган йўлга чақирамиз: яъни Унинг динига нусрат беринг, Умматга қарши эмас, унинг ёнида туринг, қуролларингизни анави хоинларни ҳимоя қилиш учун эмас, мазлумларни қутқариш учун ишлатинг, дея даъват қиламиз, худди ансорлар ҳаракатга келиб, Росулуллоҳ ﷺга «агар бизни денгизга кир десангиз кирамиз» деганлари каби ҳаракатга келишга чорлаймиз!

Айнан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликкина туб ечимдир. Ушбу Халифаликкина Уммат қувватини бирлаштиради, унинг мардлигини озодлик лойиҳасига йўналтиради, босқинчилар қудратини синдиради, Умматнинг душманлари билан тил бириктирувга чек қўяди ва Умматни қайтадан «инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат» даражасига кўтаради.

Аллоҳим! Кинона армияси орасида холис эр кишилар бор, уларнинг қалбини қўзғат, иродаларини озод қил, уларга нусрат шарафини насиб эт, ёрдамсиз қолдирувчилар зарар етказолмайдиган зотлар сафига қўш!

﴿وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ﴾

«(Эй мўминлар), сизга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсиз?!»                                                                                [Нисо 75]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги

матбуот бўлими

NO COMMENTS