Замонавийлик ниқоби остида фаҳш ва бузуқликни тарқатувчи ифлос фаолиятлар

26
0

Матбуот баёноти

Замонавийлик ниқоби остида фаҳш ва бузуқликни тарқатувчи ифлос фаолиятлар

Ливан парламентидаги депутат аёл Нажот Салиба бундай деди: «Биз Триполидаги мактабларда «оилавий онг сақофати»ни тарқатиш мақсадида Америка университетини қўллаб-қувватлашга уриндик. Бироқ бу ташаббусимиз патриархал ва ирқчилик қаршилигига учради».

Бир вақтнинг ўзида, Байрутдаги Америка университети тиббиёт марказининг «Аёллар учун тўлиқ жинсий саломатлик дастури» (Women Integrated Sexual Health Program at AUBMC) ниқоби остида фаолият юритаётган Америка университетига мансуб икки лесбиянка аёл таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Триполидаги қизлар лицейларидан бирига келишди! Сўнгра фаҳшни юзсизларча тарғиб қилишга ўтиб, қизларга фаҳш мазмунидаги уятсиз мавзулар ва очиқ суратларни беришди! Бу ҳолат ота-оналарни мактаб маъмуриятига мурожаат қилишга мажбур қилди. Маъмурият эса бу икки шахс мактабга таълим ва олий таълим вазирлиги кўрсатмаси асосида келганини маълум қилди!

Бу воқеалар Ливанда содир бўлмоқда – гўё унинг аҳлига сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий азоб-уқубатлар камлик қилаётгандек! Ҳолбуки, айнан шу инқирозлар туфайли юрт бўйлаб фасод, ахлоқий бузилиш, қашшоқлик ва ишсизлик авж олган. Устига-устак, энди улар оилаларга ҳам аралашиб, фарзандларимизнинг онги билан ўйнашмоқдалар! Буларнинг барчасини «онг ва таълимни ёйиш», «замонавийлик» ва «очиқлик» каби ниқоблар остида амалга оширишмоқда. Шу ерда савол туғилади: қандай онгни тарқатишни кўзламоқдалар?! Қандай таълим йўлини тутмоқдалар?! Ва қандай «очиқлик»ни орзу қилмоқдалар?!

Мактабларда бузғунчи ғояларни тарқатиш – жамиятни илдизидан емиришга қаратилган хавфли ҳаракатдир. Мақсадлари – оила жипслигини йўқ қилиш. Уларга бундай уятсиз мавзуларни қизларимизга бериш имконини яратиш катта жиноятдир. Жамиятларимиздаги Оила шиддатли ҳужум остида қолди. Бу ҳужум сиёсатчилар, етакчилар ва зиёлилардан иборат йирик жиноятчилар тўдаси томонидан амалга оширилмоқда. Улар тезкор ва кетма-кет дастурлар орқали Исломни, мусулмонларни ва Исломдан балқиб чиқадиган ҳаё, поклик ва номусни нишонга олганлар. Улар бизнинг фарзандларимизни фаҳш ва бузуқлик ботқоғига ботиришни кўзлашмоқда. Бугун бу дастурларнинг барчаси тўғридан-тўғри БМТнинг «маданият», цивилизация» ва «замонавийлик» ниқобидаги ғаразли дастурларига асосланганлиги барчамизга маълум.

Мактаблар мазкур шубҳали ташкилотлар учун оилаларни секулярлаштириш, бузиш ва ахлоқий бузуқликни ёйишнинг энг қулай ва самарали майдонига айлантирилди. Бу бузғунчи фаолиятлар турли хил баҳоналар ва пуч, асоссиз даъволар билан оқланмоқда. Бу бузғунчи даъволарини «иқтидорларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш», «репродуктив ва жинсий саломатлик», «қизлар ҳуқуқини таъминлаш» каби жозибадор шиорлар орқали оммага сингдиришга уринишмоқда. Буни эса турли халқаро шартномалар ва анжуманларга таяниш билан амалга оширишмоқда.

Исломий қадриятларга бутунлай зид бўлган ушбу бузғунчи фаолиятлар «ривожланиш», деган ниқобда, аслида эса фасодни тарқатиш, эркак ва аёлларни аралаштириш, ҳаё чегараларини йўқ қилиш ва икки жинс ўртасидаги исломий тўсиқларни бузишга қаратилган турли номлар остида амалга оширилмоқда.

Маълумки, таълим – Умматнинг бугуни ва эртасига таъсир кўрсатувчи энг муҳим соҳалардан биридир. У ҳолда, бу ҳаётий аҳамиятга эга соҳага нисбатан давлатнинг ўрни қаерда қолди?! У қачонгача халқаро ташкилотларнинг бузғунчи дастурларига гаров бўлиб қолади?! Нега бундай жирканч ишлар гўёки тегишли вазирликларнинг хабари ва розилигисиз амалга оширилаётгандек, улар доимо бундай дастур ва амалий семинарлардан ўзларини олиб қочаётгандек кўрсатиляпти?! Бундай шубҳали жамиятлар эса юртнинг чор атрофида тўлиқ эркинлик билан ҳаракат қилмоқда. Тўғрироғи, улар учун «онг ва таълим» ниқоби остида барча ёпиқ эшиклар очиб берилмоқда! Бу воқеа биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Бу каби фаолиятлар Ливаннинг бир қанча мактабларида, айниқса шимолий ҳудудларда амалга оширилган. Гендер тушунчасини мустаҳкамлашга чақирувчи «Оксфам» лойиҳасидаги мутасаддиларнинг баёнотига кўра, мазкур лойиҳа Ливанни, айниқса шимолдаги Триполи шаҳрини қамраб олган.

Бу нопок ҳужум доирасида содир бўлаётган барча ишлар – Аллоҳ инсонларга ато этган соф фитратга мутлақо зиддир. Улар инсонларни қадриятлардан, поклик ва иффатдан узиб, бузуқлик ва ифлослик ботқоғига тортишни истамоқдалар. Энди улар парда ортидан курашмаяптилар. Балки динимиз, иззатимиз, шарафимиз ва қадриятларимизни очиқдан-очиқ, ҳеч қандай ҳаё ва уятсиз нишонга олишмоқда. Шунинг учун бизнинг вазифамиз бу бузғунчилик ва фасодга қарши қатъий туриш, уларни қувғин қилиш, маккорона режаларини фош этиш ва услубларини очиқ-ошкора тарзда халққа очиб ташлашдир. Ўлканинг онгли ва холис фарзандлари айни шу нарсага интилмоқдалар. Шу сабабдан, бу фарзандларимиз динимизга, муборак шариатимизнинг аҳкомларига ва ундан балқиб чиққан юксак ахлоқ ҳамда фазилатларга дахл қилувчи ҳар бир сўз ва ҳар бир қадамни ҳушёрлик билан кузатиб бормоқдалар.

Биз, ушбу масалага бефарқ бўлмаган ҳар бир кишини ўз вақтида огоҳлик билан ҳаракат қилишга, ёмонлик учқунларини аввалидаёқ ўчиришга даъват қиламиз. Ушбу жамиятлар ва уларга эргашувчиларнинг макри ва фасодини англаб етган, талаба қизлар ва уларнинг ота-оналарига динини ва унинг улуғ шариат аҳкомларини тушунтираётган онгли ва холис кишиларнинг қўлларини қаттиқ сиқиб, уларни қўллаб-қувватлаймиз. Аслида бу ердаги масала талант ва стипендия ёки сунъий ўйлаб топилган ҳуқуқлар масаласи эмас, балки улардан анча улкан ва хавфли бир муаммодир. Тўғрироғи, у – Исломдан воз кечтириш мақсадида мусулмон оилани йўқ қилишга қаратилган шафқатсиз урушдир. Бу урушни Ғарб ва унинг изидан эргашувчи халқаро ташкилотлар, муассасалар ва ёлланма хоин ҳукмдорлар олиб бормоқда.

Дарҳақиқат, Ливанда ва Ислом оламидаги барча диёрларда авж олаётган бу секуляр тўфонга қарши кураш фақатгина битта ҳукмдор бошқаруви остидаги давлатни барпо этиш орқали амалга ошади. Зеро, бу давлат Ислом Умматини бирлаштиради, Аллоҳнинг шариати ва Росулуллоҳ ﷺ суннатини қонунлар ва давлат муассасалари орқали татбиқ этади. Ана шу қонунлар ва муассасалар мусулмон оиланинг солиҳ ва ислоҳ қилувчи авлодларни тарбиялашдан иборат буюк вазифасини муҳофаза қилади.

Бу давлат – яқин орада, Аллоҳнинг изни ила, қайта барпо бўладиган рошид Халифалик давлатидир. Ҳар бир мусулмон ўз масъулиятини зиммасига олмоғи ва Ислом унга юклаган амонатга қаттиқ риоя қилмоғи лозим. Зотан Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:

«كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ…»

«Ҳар бирингиз бошқарувчисиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остидагилардан жавобгардир…».

Шу боис, барчага – эркак ва аёлларга – бу динни йўқ қилишни кўзлаган дастурларга қарши қатъий туриш вожибдир. Барча мусулмонлар диннинг ҳурматини билмайдиган, номусни ҳимоя қилмайдиган рувайбиза ҳукмдорларга қарши туришга чақирилган. Чунки шу ҳукмдорлар ёмонликнинг айнан ўзи ва яқинлашиб келаётган катта хатардир. Агар биз буни қилмасак, Аллоҳ Таолонинг азоби бизни ҳам қамраб олади. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар.

«مَا مِنْ قَوْمٍ يُعْمَلُ فِيهِمْ بِالْمَعَاصِي ثُمَّ يَقْدِرُونَ عَلَى أَنْ يُغَيِّرُوا ثُمَّ لَا يُغَيِّرُوا إِلَّا يُوشِكُ أَنْ يَعُمَّهُمْ اللَّهُ مِنْهُ بِعِقَابٍ»

«Қайси бир қавмнинг орасида гуноҳ ишлар қилинса, улар буни ўзгартиришга қодир бўла туриб ўзгартирмасалар, Аллоҳнинг азоби уларнинг барчасини қамраб олиши мумкин». (Абу Довуд ривояти).

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here