Судан ва Дарфурдаги аёлларни ким ҳимоя қилади?!

27
0

Матбуот баёноти

Судан ва Дарфурдаги аёлларни ким ҳимоя қилади?!

«Чегара билмас шифокорлар» ташкилоти Дарфур вилоятидаги аёллар ва қизлар деярли доимий равишда жинсий зўравонлик хавфи остида эканидан огоҳлантирмоқда. Бу фожианинг асл кўламини аниқлаш жуда мушкул. Чунки тиббий хизматлар чекланган, жабрланувчилар эса ечим талаб қилиш ёки ўз мусибатини айтишда тўсиқларга дуч келишмоқда. Аммо улар айни ташкилотнинг Дарфур ва Чаддаги жамоаси билан суҳбат қилишганда шундай бир даҳшатли ва ваҳший зўравонлик ва зино ҳақида сўзлаб беришдики, инсон ақли бундай озорни тасаввур қилишга ожиз. Ҳатто эркаклар ва ўспирин ўғил болалар ҳам хавф остида, умуман, у ердаги азоб-уқубат тасвирлаб бўлмас даражада.

2023 йил апрелда Судан армияси билан ярим ҳарбийлашган «Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари» ўртасида бошланган тўқнашув юз минглаб одамларни ҳалок қилди, 13 миллион инсонни кўчирилишига ва юртдаги шундоқ ҳам ёмон аҳволдаги инфратузилмани тубдан вайрон бўлишига олиб келди. Бу уруш бошланган илк кунларданоқ Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари юрт бўйлаб мунтазам жинсий зўравонлик қилишда айбланиб келмоқда. Айниқса, бу ҳолат Дарфурда шунчалик кенг ёйилдики, одамлар уни пешоналарига битилган тақдир, деб қабул қила бошладилар! Қизлар ва аёллар ҳеч қаерда ўзларини хавфсиз ҳис қилмаяптилар – уйларида ҳам, зўравонликдан қочганда ҳам, озуқа излаганда ҳам, ўтин тўплаганда ҳам, далаларда меҳнат қилганда ҳам ҳужумга учрамоқдалар.

«Чегара билмас шифокорлар» ташкилотининг маълум қилишича, 2024 йил январидан 2025 йил март ойигача Жанубий Дарфурда жинсий зўравонликка учраган 659 нафар жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилган бўлиб, уларнинг 94 %ини аёллар ва қизлар ташкил қилади. Жабрланувчиларнинг ярмидан кўпи қуролли гуруҳлар томонидан тажовузга учраган, учдан бир қисми эса вояга етмаганлар бўлган. Айрим жабрдийдаларнинг ёши 5 ёшдан ҳам кичик.

Ташкилотнинг тиббий фавқулодда ёрдам бўйича директорининг таъкидлашича, Суданда жинсий зўравонликдан жабрланганлар учун тиббий хизматлар, хусусан, психологик қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя каби хизматларда катта етишмовчиликка дуч келинмоқда. Зеро, зўравонликка учраган аёллар тажовуздан кейин албатта тиббий хизматлардан фойдаланиши лозим. Чунки жинсий зўравонлик – бу инсон ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолат бўлиб, у шошилинч тиббий ёрдамни талаб қилади. Унинг бевосита ва узоқ муддатли жисмоний ва руҳий оқибатлари ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Шунга қарамай, хизматлар етишмаслиги ва уларга етиб бориш мушкуллиги сабабли жабрланган аёллар на тиббий хизматга етишишяпти, на ҳимояга. Шуни ҳам унутмаслигимиз керакки, уят туйғуси, жамоатчиликдаги «айблаш» ва интиқомдан қўрқиш ҳам уларни сукут сақлашга мажбур қилмоқда.

«Чегара билмас шифокорлар» ташкилоти томонидан керакли ёрдам кўрсатилаётган бундан бошқа жойларда ҳам шунга ўхшаш аҳвол кузатилмоқда, хусусан, бугунги кунда 800 мингдан ортиқ суданлик қочқинни қабул қилган Чад шарқида. Масалан, Адре шаҳрида 2025 йил январидан буён 44 нафар жабрланган аёл ва эркакка ёрдам берилган, уларнинг ярмидан кўпи болалар. Вади-Фира вилоятида 94 нафар жабрланувчига ёрдам кўрсатилган, улардан 81 нафари 18 ёшга етмаганлар. Буни Чад шарқидаги ва Дарфурдаги бемор аёл ва эркаклар, жабрланувчилар ва шифокорларнинг гувоҳликлари тасдиқламоқда.

Эй армия офицерлари ва аскарлари!

У ёқда сиз бир-бирингизга қарши жирканч урушни давом эттиряпсиз, бу ёқда урушнинг ҳақиқий қурбонлари оддий аёллар ва болалар бўляпти! Уруш ортида эса Судан бойликларига ва унинг тақдирига эгалик қилишни истаган очкўз Америка ва Европа кучлари турибди. Уларни Суданнинг парчаланиши, минтақаларга бўлиниши ва қанча-қанча қонларнинг тўкилиши ташвишлантирмайди. Улар фақат ўз нуфуз ҳудудларини ўйлашади, сиз эса бу ҳудудлар бизники бўлади, деб ўйлаяпсиз. Бас, эс-ҳушингизни йиғинг, залолатдан қайтинг, шояд Роббингиз раҳматига эришсангиз!

Эй Судан аҳли!

Бу айтганларимиз қонли тўқнашув бошланганидан бери бошингизга тушаётган азоб-уқубатларнинг фақат бир қисми, холос! Қон тўкилиши, қочқинлик ва иқтисодий ва ижтимоий емирилиш, булар кучайгандан кучайди, уларнинг жирканч оқибатларини сиз тотяпсиз!

Курашни юртингизга кўз олайтирган мустамлакачи бошқаряпти. Нега уни тўхтатишга, тил бириктирувчилардан қутулишга, уларнинг илдизларини қуритиб, мусулмон ҳукмдор ва мард қўмондонни қоим қилишга ҳаракат қилмаяпсиз?! Фақат шундай ҳукмдор ва қўмондонгина ботилдан қўрқмайди, у билан муроса қилмайди, мансаб ёки ҳокимият ортидан қувмайди, балки Аллоҳнинг шариати ва Росули ﷺнинг минҳожини барпо қилишни истайди, фақат шу орқали халқ ва Уммат бирлашади.

﴿وَإِنَّ هَٰذِهِۦٓ أُمَّتُكُمۡ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ وَأَنَا۠ رَبُّكُمۡ فَٱتَّقُونِ﴾

«Шак-шубҳасиз ушбу умматингиз бир бутун Умматдир, Мен эса сизларнинг Роббингизман, бас, Мендангина қўрқинг!»                                 [Мўминун 52]

Бунинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун жиддий ҳаракат қилишдан бошқа йўли йўқ. Халифаликкина хатони тузатади, ҳақ-ҳуқуқни ҳақдорларга, бойликларни ўз эгаларига беради, шу орқали Суданни асл ўрнига қайтаради. Унинг ўрни эса, кучли Ислом давлатида бутун дунё мусулмонларининг савати ва мустаҳкам қўрғони бўлишдан иборат.

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here