Матбуот баёноти
Маориф вазирлиги Триполи ва унинг атрофларида фаҳшни тарқатиш жиноятини давом эттирмоқда!
Маориф вазираси Триполининг ўрта мактабларида фаҳш ва бузғунчилик тарқатилиши билан боғлиқ шармандали фожиадан ўзини оқлашга уринди. У зино, баччабозлик, гомосексуализм ва шунга ўхшаш ифлос ғояларни тарғиб қиладиган жамиятлар аввалги вазирдан рухсат олганини, у эса (янги вазира) бу рухсатни бекор қилганини даъво қилди. Бироқ бизга етиб келган аниқ ва ишончли маълумот шуни кўрсатмоқдаки, айнан ўша жамиятлар ҳануз Шимолий Ливаннинг бошқа мактабларида фаҳш ва бузғунчиликни тарқатишда давом этмоқдалар. Янада ачинарлиси, бу гал ҳам бу иш маориф вазирлигининг расмий рухсати билан амалга оширилган. Жумладан, 2025 йил 27 май куни – яъни аввалги фожиа фош қилинганидан кейин ҳам – ушбу жамиятларга мансуб фаол аёллардан бири давлатга қарашли ўрта мактаблардан бирига киради. У маъмуриятга ижтимоий маърифий иш олиб бориш учун ўзига маориф вазирлиги томонидан берилган расмий рухсатномасини кўрсатади. Синфга киргач, ўқитувчи унинг нутқи аввалги «Фазл Муқаддам» ўрта мактабида тарқатилган бузғунчи ғоялар эканини англаб етиб, дарҳол маъмуриятга бу ҳақда хабар беради. Маъмурият бу фаол аёлни дарҳол тўхтатади ва бузғунчиликни давом эттиришига йўл қўймайди. Албатта, мактаб маъмуриятининг бу ҳаракати ташаккур билдиришга лойиқ ва бу каби ишончли позиция барча директор ва ўқитувчилар учун намуна бўлиши керак.
Бу жуда ҳам хавфли воқеликдир. Чунки у бизнинг номусимиз, қадриятларимиз, тушунчаларимиз ва ахлоқимизга дахл қилмоқда. Бундан ташқари, ана ўша жамиятлар фаҳшни тарқатишга қаттиқ бел боғлашган бўлиб, улар бу ифлос ғояларни, айниқса, мусулмонлар яшаётган ҳудудларда кенг тарқатишга уринмоқда. Уларга нафақат маориф вазирлиги рухсат берди, балки улар баъзи бузуқ депутатлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Бу депутатлар «биз, айниқса, Триполида уларнинг ғояларини тарқатиш устида иш олиб бордик», дея очиқ айтишди!! Ҳозирги уруш жамиятлар тарқатаётган ва депутатлар қўллаб-қувватлаётган бузғунчи тушунчалар билан Ислом дини фитратга мос ҳолда биз учун белгилаган ғоя ва тушунчалар ўртасидаги фақатгина атама ва иборалар устида кетаётган уруш эмас. Балки амалдаги воқеликда юз бераётган ва бузғунчи кимсалар томонидан қаттиқ тиришиш билан олиб борилаётган урушга айланди.
Шунинг учун биз оммавий равишда сафарбарлик ҳолатини эълон қилиб, жамиятнинг барча қатламларини фаҳшни тарқатаётган ва қонунга зид фаолият юритаётган гуруҳларга қарши кескин туришга чақирамиз. Ахир қонун фаҳшни нафaқат тарқатишни, балки уни амалга оширишни ҳам жиноят деб ҳисоблайди.
Аввало, Ливан муфтисига, хусусан Триполи муфтисига мурожаат қиламиз: ушбу гуноҳкорлар ҳаракатларга қарши қатъий туринглар. Имом-хатибларга таълимот йўллаб, улардан жума намоз маърузаларида ушбу бузғунчи жамиятлар ва улар ортида турган кимсаларни фош қилишни ва уларнинг мактабларга киришига йўл қўймасликни талаб қилинглар.
Иккинчи мурожаатни жамиятда таъсир кучига эга бўлган барча қатламларга – мактаб директорлари, ўқитувчилар, маҳаллий ҳокимиятлар ва маҳалла оқсоқолларига йўллаймиз: ушбу бузғунчи жамиятларга қарши умумий кайфиятни шакллантиринглар, улар билан ҳамкорлик қилган вазирани истеъфога чиқариши учун ҳокимиятга босим ўтказинглар. Шунингдек, бузуқ депутатларни ҳам ишдан бўшатиш ва уларни мусулмонлар номидан гапириш ҳуқуқидан маҳрум этиш учун ҳам босим қилинглар. Зеро, улар ўз фикрлари билан фақатгина исломий ахлоқ ва қадриятларга эмас, балки ҳатто насроний тушунчаларга ҳам душмандирлар!
Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти аъзолари бу ифлос ишлар ва уларнинг ортида турган кимсаларни фош қилиш ва жавобгарликка тортиш учун шошилинч кампания бошлаганимизни эълон қиламиз. Улар Ғарбдан бизга фақат энг ифлос нарсаларни олиб келишди. Биз фарзандларимизни бузиш фаолияти давом этишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз! Биз огоҳлантирдик – энди узр қолмади!
Аллоҳ Таоло бундай деди:
﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ ٱلۡفَٰحِشَةُ فِي ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِۚ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ َأَنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ﴾
«Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз» [Нур 19]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги
матбуот бўлими