Араб-Ислом вазирлар қўмитаси бир водийда, Уммат ва унинг ташвишлари эса бошқа водийда!

31
0

Матбуот баёноти

Араб-Ислом вазирлар қўмитаси бир водийда, Уммат ва унинг ташвишлари эса бошқа водийда!

Оммавий ахборот воситаларда тарқалган хабарларга кўра, Араб-Ислом вазирлар қўмитаси Рамаллоҳга сафар қилишга тайёрланмоқда. Ушбу сафар, Франция ва Саудия раҳбарлигида жорий йилнинг 17–20 июн кунлари Нью-Йоркда ўтказилиши кутилаётган «Икки давлат ечими» конференциясига ҳозирлик кўриш доирасида амалга оширилади. Вазирлар қўмитаси делегациясига Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фарҳон раҳбарлик қиладиган бўлди. Делегация таркибига эса Иордания, Миср, Қатар, Баҳрайн ва Уммон ташқи ишлар вазирлари ҳам киритилган.

Ҳар бир ақлирасо инсонга аён бўлдики, мусулмонлар ҳукмдорлари на Аллоҳдан, на Унинг Росули ﷺдан ва на халқларидан ҳаё қилишяпти! Яҳудий вужуди Ғазода бирин-кетин қирғинлар амалга ошираётган, Ғарбий соҳилдаги шаҳар ва қишлоқларга бостириб кириб, аҳолини таҳқирлаётган бир пайтда, мусулмонларнинг рувайбиза ҳукмдорлари унга қарши ҳатто битта ўқ ҳам узишгани йўқ. Аксинча, улар ўз ташқи ишлар вазирларини Рамаллоҳга яҳудий босқинчиларининг қаттиқ қўриқлови-ҳимояси остида юбормоқдалар! Бўлажак йиғилишдан «1967 йилги чегаралар доирасида, пойтахти шарқий Қуддус бўладиган Фаластин давлатини халқаро майдонда тан олдиришга қаратилган араб режимларининг ўзаро келишилган ҳаракат механизмларини муҳокама қилиш» мақсад қилингани айтилмоқда.

Ислом Уммати учун ўзининг ҳақиқий мусибатини англаш вақти етди. Унинг мусибати яҳудий вужудида ҳам, унинг орқасида турган, уни ҳаёт манбалари ва қирғин қуроллари билан таъминлаб келаётган кофир мустамлакачи давлатларда ҳам эмас, балки ўзининг рувайбиза ҳукмдорларидадир. Бу ҳукмдорлар Умматга тажовуз қилаётган душманни тўхтатишмаяпти, Умматни талаётган қўлларни тийишмаяпти! Аксинча, душманлар билан тил бириктириб, Умматни ўз бурчи – тажовузни қайтариш вазифасини адо этишдан тўсишяпти, қонхўр яҳудий вужудини ҳимоя билан таъминлаб, унинг жиноятларини яширишяпти! Ҳукмдорлар, шунингдек, бу вужуд билан тинчлик ва нормаллашув келишувларини имзолаб, уни ҳаёт манбалари билан таъминлашяпти, ҳатто унга ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни етказиб беришяпти! Ана шу қуроллар билан яҳудийлар Ғазо, Ғарбий соҳил каби ерларда Уммат фарзандларини қирғин қилиб келмоқдалар!

Бугун яҳудий вужудининг тажовузлари Фаластиндан ташқарига – Ливан, Сурия, Эрон ва Яманга ҳам ёйилди. Унинг ҳарбий техникаси мусулмон диёрларида бемалол изғиб юрибди. Аммо бирорта ҳам руйбаза ҳукмдор бу тажовузни тўхтатиш у ёқда турсин, ҳатто унга эътироз билдиришга ҳам журъат қилмаяпти! Шундай бир вазиятда улар ўз делегацияларини яҳудий найзаси остида у билан тинчликни муҳокама қилиш учун Рамаллоҳга юборишмоқда!

Пичоқ аллақачон суякка тақалди! Эй мусулмонлар, энди ўз ҳукмдорларингизнинг ҳақиқий башарасини англаш пайти етди! Уларни данакни туфлагандек, ҳеч иккиланмай туфлаб ташланг! Издан чиққан ишларни ўз изига-йўлига қўйинг! Юртларингизда барча ишларини ўз ўрнига қайтариб, бошқарув тизгинини Ҳизб ут-Таҳрирдаги онгли ва холис фарзандларингизга топширинг! Зеро, Ҳизб сизларни уйғониш сари етаклашдан тўхтамай ҳаракат қилиб келмоқда. У, шунингдек, юртларингизни битта давлат, битта армия остида бирлаштириб, сизларни фақат яҳудийлар тажовузини қайтарибгина қолмай, балки муборак заминни улардан бутунлай тозалаш ва жинояткор яҳудий вужудини ер юзидан батамом ўчириш сари етакламоқда!

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here