Афғонистоннинг минерал захиралари – Исломий Умматнинг умумий мулкидир!

40
0

Матбуот баёноти

Афғонистоннинг минерал захиралари – Исломий Умматнинг умумий мулкидир!

Бу бойликлар сиёсий ёки шахсий манфаат асосида эмас, балки Ислом шариати асосида бошқарилиши керак!

Сўнгги ойларда ҳозирги Афғонистон режими расмийлари билан АҚШ, Хитой, Россия ва минтақадаги бир қанча давлатлар расмийлари ўртасида ошкора ва махфий учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувнинг асосий кун тартибидаги масалалардан бири глобал кучлар томонидан катта қизиқиш билдирилаётган Афғонистондаги стратегик фойдали қазилма конлари ва нодир ер элементлари бўлди. Мазкур давлатлар ушбу конларга эга чиқиш ва уларни назорат қилиш учун ҳукмрон режимга айрим сиёсий ёки иқтисодий имтиёзлар ваъда қилмоқда.

Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими масъул идоралар ва бутун афғон халқи билан биргаликда мамлакатдаги конларнинг ғайриисломий ва иқтисодий жиҳатдан носоғлом тарзда бошқарилаётганидан ўзининг чуқур хавотирда эканини билдиради. Шу билан бирга, умумий бойликларни нотўғри бошқариш дунё ва охиратда оғир оқибатларга олиб келишидан ҳам огоҳлантиради.

Сўнгги уч ярим йил давомида ҳозирги афғон режими ҳеч қандай стратегик режаларсиз, кенг кўламли чуқур иқтисодий таҳлилларсиз ҳамда Ислом асосида шаффоф ҳуқуқий механизм ташкил қилмасдан, маҳаллий ва хорижий шахслар ҳамда компаниялар билан икки юздан ортиқ ўрта ва йирик конлар, шунингдек, юзлаб кичик конлар бўйича шартномалар имзолади. Бу шартномалар нафақат зарур шаффофликдан маҳрум, балки аксар ҳолларда шахсий манфаатлар ва муайян имтиёзли гуруҳларга фойда келтириш учун мўлжалланган. Айрим ҳолатларда эса, минерал ресурслар бўйича шартномалар юқори лавозимдаги мансабдорларнинг норасмий кўрсатмаларига мувофиқ маълум бир шахсларга топшириб қўйилган. Амалда эса, афсуски, умумий мулк талон-торож этилмоқда. Гўё юқори мансабли амалдорлар ва хорижий компаниялар ўртасида Афғонистондаги минерал ресурсларни қўлга киритиш учун пинҳона, аммо шиддатли «ўлжа кураши» кетаётганга ўхшайди.

Бошқа томондан, йирик конларни хусусийлаштириш Ислом аҳкомларига бутунлай зиддир! Ислом таълимотига кўра, катта минерал бойликлар умумий мулк ҳисобланади. Шунинг учун бу бойликларни хусусийлаштириш ёки душман кофирлар ва уларга қарашли компанияларга топшириш исломий шариатга кўра фақатгина ҳаром бўлиб қолмасдан, балки улкан сиёсий стратегик хато ҳамдир! Айниқса, бу бойликларнинг Ислом Умматига очиқдан-очиқ душманлик қилаётганларга – масалан, Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонларига тизимли равишда зулм қилиб келаётган Хитойга – берилиши золимлар билан ҳамкорлик қилишнинг ёрқин намунасидир. Бизни Аллоҳ Таоло бундан қатъий равишда огоҳлантириб, бундай деган:

﴿وَلَا تَرۡكَنُوٓاْ إِلَى ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ ٱلنَّارُ﴾

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар»                                                      [Ҳуд 113]

Бугунги кунда Афғонистонга «кончилик фаолияти» ниқоби остида кириб келган кўплаб компаниялар зоҳирда тижорат характерига эга бўлсалар-да, бироқ, кўп ҳолларда, улар мустамлакачи давлатларнинг разведка идоралари ва сиёсий органлари билан боғланган. Бу тузилмаларнинг асосий мақсади юмшоқ услублар орқали кириб бориб, Афғонистоннинг минерал бойликларини босқичма-босқич қўлга киритишдир. Шундай экан, Ислом давлатининг ушбу фойдали қазилма конлари борасидаги вазифаси уларни ҳимоя қилиш, сақлаш ва Уммат номидан бошқаришдир. Ислом давлати уларга эгалик қилинадиган ёки хусусий секторга топшириб юбориладиган шахсий мулк деб қарамайди. Ресурсларни хусусийлаштириш – уларнинг бир ҳовуч бойлар элитаси қўлида тўпланиб қолишига хизмат қилади. Бу эса халққа нисбатан нафақат адолатсизлик, балки Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги ҳадиси шарифларига ҳам зиддир:

«الْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِي ثَلَاثٍ: الْمَاءِ وَالْكَلَأِ وَالنَّارِ»

«Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўтлоқ ва оловда». (Имом Аҳмад ривояти).

Хулоса ўрнида шуни таъкидламоқчимики, бу минерал бойликлар хом ашё ҳолатида сотилиб, қисқа муддатли даромадлар ёки жорий ва ривожлантириш бюджетларини молиялаштириш воситасига айланиб қолмаслиги керак! Аксинча, Ислом давлатининг саноатлашувига хизмат қиладиган стратегик иқтисодий йўналишнинг асосий тиргаги бўлиши лозим! Бу эса Ислом шариатига фақатгина шиорлар кўтариб чиқиб эмас, балки ҳақиқий ва амалий тарзда риоя қиладиган давлат соясида амалга ошади. Бу давлат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидир! Халифалик – Умматнинг бойликларига ҳукмронлик қилишни эмас, балки уларни муҳофаза қилишни ўз зиммасига олган, бу бойликларни адолат билан тақсимлайдиган ҳамда Умматнинг қудратини қайта тиклаш, саноатини ривожлантириш ва жамоавий фаровонлигини таъминлаш йўлида улардан фойдаланадиган илоҳий тузумдир!

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Афғонистон вилоятидаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here