21
0

    بسم الله الرحمن الرحيم

 9-май бизнинг байрам эмас

9-май ҳақидаги фикримизни айтишдан аввал тарихни бир эсга олайлик. Чор Россиясининг Ўрта Осиёни истило қилиши:

Чор Россияси 1853 йилдан Қўқон хонлиги ҳудудига ҳужум уюштиришга киришди.

1859 йилда подшо Александр II кенгашда Туркистон ўлкасини истило қилиш зарурлигини таъкидлади ва ўзининг содиқ малайларига бир қатор кўрсатмалар берди. Жумладан, қаршилик кўрсатган шаҳар ва қалъалар аҳолисини қириб ташлашни буюрди.

1860 йил 29 августда полковник Циммерман бошлиқ чор қўшини Пишпек (ҳозирги Бишкек)ка ҳужум қилиб 4 сентябрь куни босиб олди. Қалъанинг кули кўкка совурилиб, тирик қолган ҳимоячилар қиличдан ўтказилди.

1861 йил 28 июнь куни Петербургда подшо иштирокида ўтказилган мажлисда Қўқон хонлигини босиб олишни охирига етказишга қарор қилинди.

1865 йил 9 май куни Тошкент шаҳрини эгаллаш учун ялпи ҳужум бошланди. 17 июнь куни тошкентликлар таслим бўлди.

1868 йил 13 февралда Қўқон хони Худоёр Россия империясининг вакили фон Кауфман билан шартнома тузди. Шартномада Қўқон хонлиги бундан буён Россия империясининг вассали бўлиши айтилди ва давлат мустақиллигини йўқотди.

1873 йил баҳорида рус қўшини Хива хонлигига қарши уруш ҳаракатларини бошлади.18 май куни Кауфман қўшини Амударёдан кечиб ўтиб, 23 май куни Ҳазораспни босиб олди. Бир неча кун ичида Қўнғирот, Хўжайли ва Манғит каби қалъалар истило қилинди. Хива хони жанг қилиш ўрнига саҳрога яширинди. 29 майда Хива русларга таслим бўлди.

1875 йил 22 августда Худоёрнинг ўғли Насриддин Марғилонда Кауфман билан сулҳ тузди. Сулҳга кўра, Сирдарёнинг ўнг соҳилидаги ҳудудлар, Наманган ва Чуст шаҳарлари Россия империяси таркибига кирди, хонлик 2 млн рубль товон тўлаши шарт эди ва ҳоказо.

Кейин 1917 коммунистлар тахтни эгаллагач, 1937-38 йилларгача Ўрта Осиёдаги халқларнинг буюк қаҳрамонлари, онгли етакчилари, олимларидан, ҳатто иймонини ошкора айта оладиган оддий инсонлардан ҳам тозалаш ишларини ваҳшийларча амалга ошириши. Уларни “халқ душмани”, “босмачилар”- деб қоралаш билан бирга бу тўҳматларига содда халқни ишонтириш учун кечасида “босмачи” бўлишиб, мол-мулкни талон-тарож қилиш, аёлларни номусига тегиш, қизларни ўғирлаб кетиш каби разил ишларни қилишиб, бу ишларни халқимизни шер юрак қаҳрамонларига юклашарди. Кейин эртасига “қизиллар” бўлиш келишиб, уларга ёрдам қўлини чўзишар, ҳаётлари изига тушиб кетиш учун уларга ёрдам беришар эди. Шу каби ваҳшийликлар, ҳийла-найранглари билан ўзларининг ҳақиқий башарасини яширишиб, ўзларини покиза қалбли, доно, мазлумларга ёрдам берувчи инсонлар қилиб кўрсатишди.

Бу ишларни ҳақиқатини тушунганларни бирин-кетин йўқ қилишиб туришарди. Омма учун янграйдиган шиорлар: “рус бизнинг оғамиз”, “русларда иймон йўғу, лекин инсоф бор”, “руслар честний бўлади”, “бошлиқликни, техникани русларга қўйиб берайлик, биз кетмонимиздан қолмайлик” каби шиорлар асосида Ўрта Осиёдаги халқларни Россияга қуллик қиладиган руҳдаги ташвиқотлар оммалаштирилди.

Шу вақтда иккинчи жаҳон уриши бошланди. Турихи унуттирилган, “Россия ҳожамиз” деб сингдирилган жамиятимизда ҳам немис фашистларларидан ҳимояланиш учун ота-боболаримизни қирғин қилган, бойликларимизга эга бўлиб олган иккинчи бир ваҳшийга ёрдам бериш ташвиқоти авжига чиқди, қурол ушлашга имкони борки эркаклар урушга сафарбар қилинди, урушдан қочганлар куч билан қўрқитилди, юртда қолиб кетганлар ҳам асосий ишлари армияни таъминлаш бўлиб, оила, болалар тарбияси бировни кўнглига сиғмай қолди.

Лекин коммунистлар ҳам рус императоридек бизларга қуллардек қарарди, руслар орқа чизиқда, фронтнинг олди чизиқлари, ховфли жойлар эса, Ўрта Осиё халқлари зиммасига тушар эди. Шунинг учун миллионлаган юртдошларимиз, ота-боболаримиз урушдан қайтиб келмади…

Уруш тугагандан кейин ҳам руслаштириш, бошқа халқларга қуллардек муомила қилиш сиёсати давом этди. Урушда ота-боболаримизнинг фидоийликлари, момоларимизнинг ўзлари емасалар ҳам озиқ-овқатлар билан уларни таъминлашларини ҳам қуллар шундай ишлар учунда дегандек қарашди. Яқин кунларда Қирғизистон ЕвроОсиё божхона бирлиги(ЕАЭСТ)га аъзо бўлишига қарамасдан қирғистонлик ҳамюртларимизга қилган муомаласи бунга ёрқин далилдир.

9-май кунини тушунтириш учун бир мисол келтираман. Бир барзанги, паскашт ваҳший қонҳўр, бегуноҳ мусулмон қаҳрамонни ўлдириб, хотинига, болаларига, бойликлари, мол-мулкларига эга бўлиб олганини кўриб бошқа бир ваҳший ундан мол-мулк, нуфуз ташлаб қолса, етим қолган болалар отасининг қотилига қурбонлар бериб юриб ёрдам берса, отасининг қотили ғолиб бўлганини нишонлашни сиз нима ҳисоблайсиз?!

Буни тўғри тушуниш учун бизга қилинган сиёсатни бир оз тушунишимиз керак. Авваллари интернет йўқ, фақат давлатга тобе бўлган газета-журналлар, радио-телевидениялар орқалигина хабарлар тарқатиларди. Ўқув юртлари, улардаги программалар ҳам куфр сиёсатига тобе. ОАВ Аллоҳни яратган куни отасини “босмачи”, “халқ душмани” деб сингдирса, қотилни эса, ҳалоскор, халқпарвар инсон, мазлумларга ғамҳўр, даҳо инсон деб қайта-қайта такрорса, душманнинг байрамини ҳам нишонлаш табиий ҳол бўлиб қолади. Фикрлаш йўқолиб, тақлид кучайган вақтларда ҳар бир иш тақлид билан юргизиладиган бўлиб қолади, ҳатто етакчилар ҳам ривожланган мамлакатларга тақлид қилишини яширмай қўяди.

21-аср интернет даври, ҳақиқатларни излаган инсон осонликча топа оладиган давр. Энди дўсту-душманни яхши таниб олишга имкониятлар кўпайиб кетганда ҳам тақлид қилиб, душманларга эрчиш ўта шармандалик. Аввалгилар 9-майни байром қилишга бирор бир узр топиш мумкин, лекин хозирги инсонларга ҳеч қандай узр йўқ.

Шунга ўҳшаб “конституция куни” ҳам куфр қул қилишни қурол-аслаҳа, занжирлар билан эмас, сиёсат билан бошқаришга ўтган кун, чунки конституцияни фақат мустамлакани мустаҳкамлайдиган асосларида таёрлаб берилган. Масалан: конституциянинг асоси “дин давлатдан ажратиш” ҳам куфрнинг асосий талаби, биздагиларнинг уларга кўр-кўрона тақлид қилганидир, чунки улардаги христин дини жамиятни бошқаришда золим, диктатор ҳукумдорларни қўғирчоғи бўлганлигидан ҳукумдорларнинг халққа қилган зулмларини оқлаш бўлиб қолган, эркин фикрлиларга қаршиликлар кўрсатишган. Улардан қутилиш чораси қилиб дин ҳаётдан ажратилиши керак деган хулосага келишган. Биздачи, дин ҳамма ютуғларни асоси бўлган, олам тан олган етук олимларни дин тарбиялаган. Дин ҳаётни ҳамма соҳасида юксалтирган. Нимага динни ҳаётга, давлатга аралаштириш мумкин эмас деган фикр конституцияни асоси бўлди?!

Мустақиллик байрами ҳам куфрнинг “бўлиб ташла, ҳукмдор бўласан” қоидаси асосида бўлинган чегараларни яна бирикиб кетишини олдини олиш учун қилинган мустамлака режаси.

Даъватчиларни “босмачи”лардек кўриш, хижоб, соқолдан қўрқиш, динни ўрганишга бўлган қаршиликлар каби халққа тескари ташвиқотлар, зулм сиёсати ҳам келажагимиз юксалмаси учун қилинган куфр сиёсати. Энди уларни алдов-найранглари ўтмайди, ёлғонларига эл ишонмай қўйди. Манкурт қилишга улар имкон тополишмай қолди, ҳақиқатлар ошкора бўляпти. Ким дўсту, ким душман экани ҳаммага маълум, куфрга ёрдам қилиб, мустамлака томонда бўлганларга ҳеч қандай узр қолмади.

Бизнинг нажот йўлимиз Ислом, уни яхши ўрганайлик, ҳар бир ишда шариатни ўлчов қилайлик, шунда – Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам – тайинлаганидек, ҳеч адашмаймиз. Имом Молик ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам видолашув ҳажжида шундай деб тайинлаган:

تركتُ فيكم أَمْرَيْنِ لن تَضِلُّوا ما تَمَسَّكْتُمْ بهما : كتابَ اللهِ وسُنَّةَ نبيِّهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّمَ

Сизларга икки нарсани қолдириб кетаяпман, агар маҳкам ушласанглар ҳаргиз адашмайсиз: Аллоҳнинг Китоби ва Пайғанбари соллалоҳу алайҳи ва салламнинг Суннати.

Ислом ийди Рамазон ва ийди Қурбон кунларини ҳамда ҳар хафтада жумъа кунини байрам қилиб белгилаган. Анас ибн Молик р.а. ривоят қилади:

قدِمَ رسولُ اللَّهِ صلَّى اللَّهُ عليهِ وسلَّمَ المدينةَ ولَهم يومانِ يلعَبونَ فيهما فقالَ ما هذانِ اليومانِ قالوا كُنَّا نلعبُ فيهما في الجاهليَّةِ فقالَ رسولُ اللَّهِ صلَّى اللَّهُ عليهِ وسلَّمَ إنَ اللَّهَ قد أبدلَكم بِهِما خيرًا مِنهما يومَ الأضحى ويومَ الفطرِ

Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганида улар икки кунни байрам қилишиб, ўйнашар эди. Бу икки кун қандай кун – деб Росулуллоҳ сўрадилар. Биз жоҳилиятда у кунлари ўйин-кулги қилар эдик – деб жавоб беришди. Шунда Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: албатта Аллоҳ у икки кунни ундан яхшироқ кунга ўзгартириб қўйди, Қурбон куни ва Фитр куни – дедилар. Абу Довуд ривояти.

Абу Мастур ибн Мухаммад

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here