بسم الله الرحمن الرحيم
Амалларни ўлчашдаги тўғри тарози
Ҳар бир гап-сўзни, ишларни тўғри ёки норўғри эканини аниқлайдиган ўлчови бор. Социализмдаги ўлчов давлат тарафидан қабул қилинган қонунлар гап-сўзни, ишларнинг тўғри ёки норўғри эканини аниқлайдиган ўлчови бўлган. У қонунларда ҳамма нарсани кичику-катта нарсани ўлчови қонунлар билан белгиланган. Ҳатто оммага фойдали бўлса ҳам қонунда кўрсатилмаган бўлса жиноят ҳисобланган, масалан: ташландиқда ётган мол ёки қўй терисини ошлаб, инсонлар учун фойдали материал қилувчи кўнчилик жиноят ҳисобланган ёки Қуръонни таълим олиш ёки таълим бериш ҳам жиноят ҳисобланган.
Капитализмда эса, оммани бир ишга мажбурламасдан қилинган ҳар бир гап-сўзларни, ишларнинг тўғри ёки норўғри эканини аниқлайдиган ўлчови фойда-зиён бўлиб, ҳар бир шахс ўзи учун фойдали деб билган гап-сўз, ишлар тўғри, зиёнли деб билан гап-сўзлар, ишлар нотўғри бўлади. Фақат бу иши билан бошқаларни эркинлигига халақит қилмаслиги шарт қилинади. Лекин халқда идеология йўқлигидан ҳукуматни чизган чизиғидан чиқолмайдиган ОАВ лари нимани тўғри деса ўша иш тўғри, нимани нотўғри деса ўша иш нотўғри бўлиб қолди. Ҳатто эркин фикрлаб, ўз фикрини айтган инсонлар ҳам жиноятчи бўлишяпти.
Исломда эса, гап-сўзлар ва амалларнинг ўлчови ҳалол-ҳаром, яъни шариат нимани тўғри деса ўша тўғри, нимани нотўғри деса ўша нотўғри бўлади, ҳатто қилиш зарур бўлган фарз-вожибларни зарур деб билиш ёки қилишга тарғиб қилинган суннатларга ҳавас қилиб, тарғиб қилиш ҳам, қилиш қатъий тақиқланган ҳаромларга ҳеч қачон йўл қўйиб бўлинмайди деб билиш ёки макруҳлардан иложи борича сақланиш керак, мубоҳга қаршилик ҳам, тарғиб ҳам қилиб бўлмайди деб ишониш, таслим бўлиб, рози бўлиш – Исломдир.
Аллоҳ Таоло айтади:
فَلَا وَرَبِّكَ لَا یُؤۡمِنُونَ حَتَّىٰ یُحَكِّمُوكَ فِیمَا شَجَرَ بَیۡنَهُمۡ ثُمَّ لَا یَجِدُوا۟ فِیۤ أَنفُسِهِمۡ حَرَجࣰا مِّمَّا قَضَیۡتَ وَیُسَلِّمُوا۟ تَسۡلِیمࣰا
Йўқ, Роббингга қасамки, сени ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга ҳакам қилмагунларича, кейин, чиқарган ҳукмингга дилларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар! [4:65].
Демак, иймоннинг, мўминликнинг шарти – ҳар бир нарсада Пайғамбарни (с. а. в.), яъни, Ислом динини ҳакам қилиб олиш зарурлигидир. Мўмин-мусулмонман деган одам, исламий деган жамият ўзининг ҳар бир ишини Исломнинг ҳукми асосида олиб бориши керак. Шу билан бирга, ушбу ҳукмга ҳам ичидан тўла рози, ҳам сиртидан бутунлай таслим бўлиши керак. Бу ҳақиқатни Аллоҳ таоло қасам билан таъкидлаб айтмоқда. Пайғамбаримиз (с. а. в.) ҳам ўз ҳадисларидан бирида:
لا يُؤمِنُ أحدُكُم حتَّى يكونَ هواهُ تَبَعًا لما جئتُ بهِ
Ҳавою нафси мен келтирган нарсага тобеъ бўлмагунча, бирорта одам мўмин бўла олмайди – деганлар.
Социалистик тузум тарихга айланган бўлса ҳам баъзан гап-сўзларида давлат томонидан қобул қилинган қонунлар ўлчов бўлиб келяпти. Гоҳида капиталистик тузумни таъсирида фойда-зиён ўлчов бўлиб қоляпти. Айниқса, ҳукуматдаги нуфуз эгалари ўзларини мусулмонмиз деб бўлишса-да, ҳеч нарсага қарамай, фақат фойда-зиённи ўлчов қилишиб олмоқда. Ҳатто ҳозирда олимларимизда, имом-домлаларда ҳам шаръий ўлчовлар ўз қийматини йўқотди, шайтоний ўлчовларлар ҳукумрон бўлиб қолди. Абдуллоҳ ибн Аббос р.а.дан қилинган ривоятда Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – шундай деганлар:
إنَّ الشيطانَ قد يَئِسَ أن يُعبَدَ بأرضِكم ، و لكن رضِيَ أن يُطاعَ فيما سِوى ذلك مما تُحاقِرون من أعمالِكم ، فاحْذَروا ، إني قد تركتُ فيكم ما إن اعتصمتُم به فلن تَضِلُّوا أبدًا ، كتابَ اللهِ ، و سُنَّةَ نبيِّه
Албатта, шайтон сизларнинг юртларингизда унга сиғинишларингиздан ноумид бўлди. Лекин (ширкдан) бошқа ўринларда, сизлар эътиборсиз деб ҳисоблайдиган эмалларингда унга итоат қилишингларга рози бўлди. Эҳтиёт бўлинглар! Албатта, Мен сизларда шундай нарсани қолдириб кетаяпман-ки, агар уни маҳкам ушласанглар ҳечам адашмайсизлар: Аллоҳнинг Китоби ва пайғанбарининг Суннати. Ҳоким ва Байҳақий ривоятлари.
Охирги даврларда мўминларда фикрлаш тубанлашганлиги сабабли шаръий ўлчов ўзгарди, ҳатто тақводор деб танилган мўминларнинг ўлчовида ҳам таққасловчи ўлчов тарқалиб кетди. Бир инсон ёки фикр ёки тузум ҳақ билан ботилни фақрлайдиган шаръий ўлчов билан эмас, балки бошқаси билан солиштириб ўлчанадиган бўлиб қолди. Динсизлик ҳукмрон бўлган социалистик тузумга ёки динга қаттиқ қаршилик қилаётган бошқа давлатларга таққослаб, демократияни асос деб, куфр билан ҳукм қилаётган бўлса-да, президентни, ҳукуматни мақтаб, Аллоҳ Таолонинг ҳукмига қарши чиқаётган инсонлар, айниқса, уламолар, имом-домлалар Қиёматда, Аллоҳ Таолонинг ҳузурида қандай жавоб беришар экан-а? Ҳолбуки Аллоҳ Таоло “Моида” сурасининг 44, 45 ва 47 оятларида Куръон ва ҳадислардан бошқаси билан ҳукм қилганларни кофирлар, золимлар, фосиқлар деб ҳукм чиқариб қўйган бўлса-ю, нега уларни амру-маруф ва наҳий-мункар қилиш ўрнига уларни олқишлаяпсизлар, Аллоҳ Таолодан қўрқмайсизларми, Аллоҳ Таолога қайси юз билан рўпарў бўласизлар?!
Ёки зинога таққаслаб, номаҳрам эркак ва аёлни хилватта қолишларига, аёллар аврат ҳасобланган жойларини очиб кўчаларда, оммавий жойларда ярим ялонғоч юришларига, улар эркакларнинг қарашларга нега беэътибор бўляпсизлар, зинони ҳаром қилган Аллоҳ уларни ҳам ҳаром қилган-ку?! Ҳузайфа ибн Йамон р.а. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам дан ривоят қилади:
مَنْ لَا يَهْتَمُّ بِأَمْرِ الْمُسْلِمِينَ فَلَيْسَ مِنْهُمْ، وَمَنْ لَا يُصْبِحُ وَيُمْسِي نَاصِحًا لِلَّهِ وَلِرَسُولِهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِإِمَامِهِ وَلِعَامَّةِ الْمُسْلِمِينَ فَلَيْسَ مِنْهُمْ
Кимки мусулмонларнинг Ишига аҳамият бермаса, у инсон мусулмонлардан эмас. Кимки кеча-ю, кундуз бўлмасин Аллоҳга, Росулига, Китобига, имом(раҳбар)ига, мусулмонларнинг оммасига насиҳатчи(яъни иккиюзлик қилмай, ҳақиқатни айтувчи) бўлмаса у улардан эмас. Табароний ривояти.
Ёки шахсий масалаларга: намоз, рўза, одоб-ахлоққа эътибор бераяпсизу, лекин жамиятни ўзгартиришга аҳамият бермаяпсиз, ҳолбуки Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – рисолатни учунчи йилиёқ Маккада омма олдига чиқиб, бутларга сиғиниш ширк, куфр, аҳмоқлик эканини очиқ айтиб, жамиятда “ла илаҳа илло Аллоҳ” ҳукмрон бўлишини жар солган эди-ку, тарозудан уриб қолиш каби куфр ҳукмларини, қизларни тириклай кўмиш каби ширк одатларини қанчалар нотўғри эканини – оммавий қаршиликларга қарамай – ақллар қабул қиладиган қилиб баён қилишни бошлаган эди-ю?! Аллоҳ Таоло айтади:
وَإِذَا ٱلۡمَوۡءُۥدَةُ سُىِٕلَتۡ () بِأَیِّ ذَنۢبࣲ قُتِلَتۡ
Қайси гуноҳ учун ўлдирилганлиги тириклай кўмилган қиздан сўралган вақтда [81:8-9].
Яна шундай дейди:
وَیۡلࣱ لِّلۡمُطَفِّفِینَ () ٱلَّذِینَ إِذَا ٱكۡتَالُوا۟ عَلَى ٱلنَّاسِ یَسۡتَوۡفُونَ () وَإِذَا كَالُوهُمۡ أَو وَّزَنُوهُمۡ یُخۡسِرُونَ
Одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ олиб, агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтириб, ўлчовдан уриб қолувчиларга вайл (вой) бўлсин. [83:1-3]. Яна буни амр қилди:
فَٱصۡدَعۡ بِمَا تُؤۡمَرُ وَأَعۡرِضۡ عَنِ ٱلۡمُشۡرِكِینَ
Бас, сенга амр этилган нарсани юзага чиқар ва мушриклардан юз ўгир. [15:94].
Ҳажни фарз, умрани суннат қилган Аллоҳ Таоло мазлумларга ёрдам беришни ҳам фарз қилган эмасми?! Шарқий туркистонда уйғурлар, Ғазода фаластинликлар қон-қақшаб, қиргинга учраётгани кўриб турган Умматдан ёрдамларини умид ҳам қилмай қолишди, Аллоҳ Таолонинг ҳузурида жаннатга киришлигимизга қаршилик қилишларини айтиб, қалблари қонга тўлиб, кўзларида ёш билан Аллоҳ Таолога илтижо қилишяпти?! Шу қилган ишлари тўғрими, ким ёрдам бериши керак, куфр давлатларими ёки Халқаро ташкилотларми ёки Умматнинг вазифасими?! Нега жимсизлар? Жобир ибн Абдуллоҳ р.а. Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – дан ривоят қилади.
ما من امرئٍ يخذل امرءًا مسلمًا في موطنٍ يُنتَقَصُ فيه من عِرضِه، ويُنتهَكُ فيه من حُرمتِه، إلا خذله اللهُ تعالى في موطنٍ يحبُّ فيه نُصرتَه، وما من أحدٍ ينصر مسلمًا في موطنٍ يُنتقَصُ فيه من عِرضِه، ويُنتهَكُ فيه من حُرمتِه، إلا نصره اللهُ في موطنٍ يحبُّ فيه نُصرتَه
Обрўсига путур етаётган, ҳурматлари топталаётган ўринда бир мусулмон инсонни кимики беёрдам ташлаб қўйса Аллоҳ Таоло ҳам албатта уни Аллоҳнинг ёрдам беришини хоҳлаган ўринда беёрдам ташлаб қўяди. Обрўсига путур етаётган, ҳурматлари топталаётган ўринда бир мусулмон инсонга кимики ёрдам берса Аллоҳ Таоло ҳам албатта уни Аллоҳнинг ёрдам беришини хоҳлаган ўринда ёрдам беради. Абу Довуд ривояти.
Анас ибн Молик р.а. Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – дан ривоят қилади:
انْصُرْ أخاكَ ظالِمًا أوْ مَظْلُومًا. فقالَ رَجُلٌ: يا رَسولَ اللَّهِ، أنْصُرُهُ إذا كانَ مَظْلُومًا، أفَرَأَيْتَ إذا كانَ ظالِمًا، كيفَ أنْصُرُهُ؟ قالَ: تَحْجُزُهُ -أوْ تَمْنَعُهُ- مِنَ الظُّلْمِ؛ فإنَّ ذلكَ نَصْرُهُ.
Биродарингга золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам бер. Шунда бир киши: ё, Росулуллоҳ мазлум бўлса ёрдам бераман. Агар золим бўлса қандай ёрдам бераман деб сўради. Уни зулмдан тийиб қўясан. Албатта бу иш унга ёрдам бўлади – деб жавоб бердилар. Бухорий ривояти.
Шаръий ўлчовдан юз ўгириб, унга етарлича аҳамият бермай қўйиш, Исломдан урфда маълум бўлганларигагина амал қилиб, бошқа ўринларда куфрга эргашиш натижасида бу дунёда хор бўлдик, қаерга бормайлик қуллардек муомила қилинадиган расво бўлдик. Гўёки нажот йўқдек, ҳамма жойда мусулмонга кун йўқдек аҳволга тушуб қолдик, Охиратимизни шу дунёга сотиб, дунё ишларини аввалги ҳисобга қўйишнинг оқибатида Охиратда ҳам энг қаттиқ азоб борлигидан Аллоҳ Таоло огоҳлантиряпти:
أَفَتُؤۡمِنُونَ بِبَعۡضِ ٱلۡكِتَـٰبِ وَتَكۡفُرُونَ بِبَعۡضࣲۚ فَمَا جَزَاۤءُ مَن یَفۡعَلُ ذَ ٰلِكَ مِنكُمۡ إِلَّا خِزۡیࣱ فِی ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَاۖ وَیَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ یُرَدُّونَ إِلَىٰۤ أَشَدِّ ٱلۡعَذَابِۗ وَمَا ٱللَّهُ بِغَـٰفِلٍ عَمَّا تَعۡمَلُونَ () أُو۟لَـٰۤىِٕكَ ٱلَّذِینَ ٱشۡتَرَوُا۟ ٱلۡحَیَوٰةَ ٱلدُّنۡیَا بِٱلۡـَٔاخِرَةِۖ فَلَا یُخَفَّفُ عَنۡهُمُ ٱلۡعَذَابُ وَلَا هُمۡ یُنصَرُونَ
… Ёки китобнинг баъзисига иймон келтириб, баъзисига куфр келтирасизми?! Сизлардан ўшани қилганларнинг жазоси бу дунёда фақат хорлик, расво бўлишликдир, қиёмат кунида эса, энг шиддатли азобга қайтарилурлар. Аллоҳ қилаётганингиздан ғофил эмас. Ана ўшалар дунё ҳаётини охиратга сотиб олганлардир. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас. [2:85-86].
Аллоҳ бизни қай аҳволга тушиб қолишимизни билганлигидан бизга тўғри йўлни баён қилди. Адашмаслигимиз учун шаръий ўлчовга қайтишимиз керак, чунки имом Молик шундай ҳадисни ривоят қилган, Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам видолашув ҳажида:
تركتُ فيكم أَمْرَيْنِ لن تَضِلُّوا ما تَمَسَّكْتُمْ بهما : كتابَ اللهِ وسُنَّةَ نبيِّهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّمَ
Сизларга икки нарса тарк қиляпман, модомики маҳкам ушласангиз ҳаргиз адашмайсизлар: Аллоҳнинг Китоби ва пайғанбари – соллалоҳу алайҳи ва саллам – нинг Суннати. Аллоҳ Таоло айтади:
وَعَسَىٰۤ أَن تَكۡرَهُوا۟ شَیۡـࣰٔا وَهُوَ خَیۡرࣱ لَّكُمۡۖ وَعَسَىٰۤ أَن تُحِبُّوا۟ شَیۡـࣰٔا وَهُوَ شَرࣱّ لَّكُمۡۚ وَٱللَّهُ یَعۡلَمُ وَأَنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ
Эҳтимол ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Эҳтимол ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз. [2:216].
Абу Мастур ибн Муҳаммад