Маззуна институтидаги фожиа замонавий давлат ҳукмдорларининг лоқайдлигига тирик гувоҳдир

18
0

Матбуот баёноти

Маззуна институтидаги фожиа замонавий давлат ҳукмдорларининг лоқайдлигига тирик гувоҳдир

Ҳукмдорларнинг лоқайдлиги ва ёмон бошқаруви сабабли замонавий давлатдаги мактаб ва институтлар вақтли миналарга айланмоқда, ёшларимиз ва жигарпораларимиз ҳаётига зомин бўлмоқда… Маззуна институти деворининг ағдарилиши оқибатида уч талабанинг ҳалок бўлиши – Аллоҳ уларни раҳмат қилсин – ва бир нечтасининг яраланиши ҳукмдорлар ёлғонини очиб ташлади. Уларнинг фуқароларни алдашларини, ўз бурчларига бепарволик қилишларини ёки Аллоҳ Таолонинг олдида жавоб беришни ҳис қилмай, бундан ташвишланмасликларини фош этди. Дарҳақиқат, ҳадиси шарифда

«مَا مِنْ عَبْدٍ يَسْتَرْعِيهِ اللهُ رَعِيَّةً، يَمُوتُ يَوْمَ يَمُوتُ وَهُوَ غَاشٌّ لِرَعِيَّتِهِ، إِلَّا حَرَّمَ اللهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ»

«Аллоҳ томонидан фуқарога раҳбар қилиб қўйилган бирор банда фуқарони алдаган ҳолда вафот этса, Аллоҳ уни жаннатдан маҳрум этади», дейилган.

Юракларимизни алам ва ҳасратга солаётган ишлардан яна бири шуки, ўзларини мустақил дея даъво қилаётган ушбу давлат ҳукмдорлари катта-катта пулларни сузиш ҳавзаларини тузатишга ва спорт комплексларини таъмирлашга ҳамда одамлар ҳаётини бузувчи кризисларни келтириб чиқаришга сарфламоқдалар. Йўллар, касалхоналар ва таълим муассасаларини тузатишни умуман хаёлларига ҳам келтиришмаяпти. Ҳолбуки, бу муассасалар йиллар давомида даҳшатли аҳволга келди, оқибатда бегуноҳ инсонлар ўлимига олиб келаётган ҳалокат ва фожиаларга сабаб бўляпти. Ахир, хавфсизлик бўлмаса, китоб қонга бўялган бўлса, таълимнинг қадри қоладими?!

Эй Тунис аҳли!

Тунис мустақилликка эришганидан бошлаб 68 йиллик ҳукмронликдан сўнг, ҳукмдорларнинг халқни ёмон бошқаришлари сабабли аянчли аҳволга келди. Шундай бўлиши ҳам табиий. Чунки хоҳ республика бошқаруви бўлсин, хоҳ президентлик бошқаруви бўлсин ёки парламент бошқаруви, фарқсиз, унинг қонун ва тузумлари инсон томонидан ўйлаб топилган. Аммо мусулмонларга Ислом аҳкомлари билан ғамхўрлик қилиниши турли-туман сиёсатлар орасида асло ўхшаши йўқ энг тўғри ягона сиёсатдир. Бунинг боиси шундаки, Ислом мусулмонлар қалбига Аллоҳдан қўрқувни жойлайди. Бунга мусулмонлар халифаси Умар Форуқ ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳукмдор сифатида зиммасига ортилган жавобгарликни нақадар катталигини ҳис қилганлиги, халқ юрадиган йўл у ёқда турсин, ҳатто хачир юрадиган йўлни ҳам тузатилган-тузатилмагани ҳақида ўзидан ҳисоб сўраганлиги мисол бўлади!

Инсон ўйлаб топган тузум-режим эса, одамлар қалбига лоқайдликни ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло олдида жавобгарликни ҳис қилмасликни жойламоқда. Оқибатда фуқаро ёмон бошқариляпти, ўз навбатида, бу ҳалокатларга ва тинч аҳоли ҳаётига зомин бўлувчи мусибатларга олиб келяпти.

Эй Тунис аҳли!

Халққа ғамхўрлик қилмайдиган, бу қилмишлари оқибати нақадар даҳшатли эканини англамайдиган, масъулиятни ҳис қилмайдиган раҳбарларни ҳам улкан азоб кутмоқда. Сизнинг вазифангиз ана шу лоқайд ҳукмдорларни тийиб қўйиш ва уларнинг халқни ёмон бошқаришаётганининг сабаби бузғунчи секуляр қонунларга бўйсунишаётганлиги эканини жамоатчилик фикрида вужудга келтириш ҳамда бу ҳукмдорларни ағдариб, харобалари узра Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилишдан иборат. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги ушбу Халифаликкина фуқарони тўғри бошқаради ва мусулмонларни ҳар турли хавф-хатардан ҳимоя қилиб, барча керакли хизматлар билан таъминлайди.

Аллоҳ Таоло айтади:

﴿أَفَحُكۡمَ ٱلۡجَٰهِلِيَّةِ يَبۡغُونَۚ وَمَنۡ أَحۡسَنُ مِنَ ٱللَّهِ حُكۡمٗا لِّقَوۡمٖ يُوقِنُونَ﴾

«Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!»           [Моида 50]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here