Сув ресурслари устидан назорат ўрнатиш мустамлакачиликнинг бир туридир

300
0

Сув ресурслари устидан назорат ўрнатиш мустамлакачиликнинг бир туридир

Ўрта Осиёнинг ривожланиши қадимдан деҳқончилик ва ирригация (Сувсиз ерларга сув чиқариш ва далаларни, экин майдонларини суғориш) масаласига чамбарчас боғлиқ бўлган. Ушбу муаммонинг долзарблиги бугунги кунда ҳам сақланиб қолмоқда. Қозоғистоннинг шимолий вилоятларини ҳисобга олмаганда, деярли бутун мантақанинг қишлоқ хўжалиги махсус суғоришга мухтождир. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш вилоят иқтисодиётида асосий ўринни эгаллайди. Чунки халқнинг асосий қисмини қишлоқ аҳолиси ташкил этади.

Суғориш мавсуми бошланиши билан вилоятда сув муаммоси кескинлашиб, талаш-тортишлар бошланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг истеъмоли ортган сари ирригацияга бўлган эҳтиёж янада кучаяди. Масалан, Ўзбекистонда сув ресурсларининг 90-92 фоизи қишлоқ хўжалиги учун қўлланилса, кундалик ҳаёт ва ишлаб чиқариш учун атиги 4 фоизи қўлланилади.

Ушбу минтақага кофир мустамлакачилар ҳукмронлик қила бошлаганидан бери Марказий Осиё давлатлари сув муаммосини бошдан кечириб келмоқда. Одатда, бу тоғли ўлкалар музликлардан оқиб келадиган сув захираларига эгадир. Улар бу хусусиятдан фойдаланиб, сув масаласини давлатлараро савдо ва босим ўтказиш объектига айлантиришди. Юқорида жойлашган ўлкалар қуйидагиларнинг таклифларини рад этиб, сув эгалари сифатида бу манбадан сиёсий шантаж йўлида фойдаланишди.

Ирригация учун сувнинг етишмаслиги минтақада кескинликларни келтириб чиқармоқда. Бу масала келажакда Марказий Осиёда очиқ можароларга сабаб бўлиши мумкин. Нафақат Марказий Осиё давлатларида, балки қўшни давлатлар ўртасида ҳам зиддиятлар пайдо бўлмоқда. Масалан, Хитой Қора-Иртиш дарёсида йирик лойиҳаларни амалга ошириб, Қозоғистон ва Россия манфаатларига путур етказмоқда.

Шунингдек, Амударё масаласида ҳам вазият кескинлигича қолмоқда. Толибон ҳукумати қўшни давлатларни хавотирга солмоқда. АҚШнинг молиявий кўмаги билан Афғонистон шимолида қурилаётган Қўштепа канали Амударё оқимини камайтирмоқда. Лойиҳанинг учинчи босқичи якунлангач, бу канал дарё сувининг камида 15 фоизини ўзига олади. Муаммо каналда эмас, балки Кобулнинг қўшни давлатлар манфаатларини менсимаслигидадир.

Ушбу тангликларга қарамай, Марказий Осиё давлатлари муаммога мулоқот орқали ечим изламоқда. Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Толибон ҳукумати билан алоқа ўрнатишса бас. Бунга қадам ташлашнинг ягона йўли Толибонни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш ва савдо алоқаларини йўлга қўйишдир. Бироқ бу ҳолатни мустамлакачи давлатлар мураккаблаштирмоқда. Улар муаммони ҳал қилишга ёрдам бериш ўрнига, сув муаммоси орқали минтақадаги можароларни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Натижада сув муаммоси сўнгги ўттиз йил ичида Марказий Осиё учун энг катта муаммога айланди.

Сув ресурсларини тақсимлашдаги номутаносиблик Марказий Осиё мамлакатларининг фикрини ҳисобга олмай, очиқ муҳокамалар ва маслаҳатларсиз молиялаштирилган йирик сув лойиҳаларининг натижасидир. Бу каби ҳаракатлар Амударё ҳавзасидаги давлатлар ўртасидаги зиддиятга олиб келмоқда. Бу ерда АҚШ ва USAID каби йирик молия институтларининг лойиҳалари алоҳида ўрин эгаллайди.

Бошқа томондан, Россия ҳам ўз лойиҳаларини олға суриб, Қирғизистон ва Тожикистонда ГЕС қурилишида иштирок этишга ваъда қилмоқда. Масалан, у Роғун ГЕСида иштирок этишдан манфаатдор. Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги қатор келишувларга қарамай, Кремл шантаж усулларини қўллашда давом этмоқда. Минтақада сиёсий ёки иқтисодий низолар келиб чиққанда, Россия сув оқимини тўсиб, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби қуйи оқимдаги давлатларни оғир аҳволга солиб қўйган ҳолатлари кўп учрайди. Шунда Россия одатдагидек Мирзиёев ёки Токаевга маълум имтиёзлар бериб, сиёсий етакчилик мавқеини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Шундай қилиб, сув ресурсларига муҳтож мамлакатларга босим ўтказиш учун қурилаётган ГЭС лойиҳалари келажакда Россия учун фойдали воситага айланади.

Марказий Осиё учта ядровий давлат (Россия, Хитой, Покистон) билан чегарадош ва Ҳиндистонга яқин жойлашган бўлиб, дунёнинг 5 йирик иқтисодиётидан учтаси (Хитой, Ҳиндистон, Россия) билан чегарадош минтақадир. Шунинг учун сув ресурслари устидан назорат ўрнатиш глобал геосиёсий ҳукмронликка эришиш воситасига айланди. Покистон ва Эрон каби мусулмон давлатларни ҳам ҳисобга олганда, минтақани назорат қилиш мустамлакачилар учун жуда муҳим саналишини англаш мумкин.

Ушбу сиёсат минтақадаги давлатларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш йўлидир. Бу узоқ давом этадиган ўйин бўлиб, муаммони таҳлил қилиш ва ечимларни излашда буни ёдда тутиш лозим. Мустамлакачи Ғарб ва Россия Марказий Осиёдаги сув масаласига аралашишдан тўхтамайди. Улар ўз ҳаракатларини “ёрдам кўрсатиш, электр тақчиллигини ҳал қилиш” ниқоби остида олиб боришар экан, ресурсларни кўп томонлама тақсимлашнинг адолатли механизмларини қўллаш ўрнига, яширин келишувлар орқали йирик қурилиш лойиҳаларини амалга оширмоқда. Бу жараёнларда минтақадаги барча томонларнинг манфаатлари ҳисобга олинмайди.

1990 йилларнинг бошидан буён фаолият юритиб келаётган сув дипломатиясини тартибга солувчи Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссияси ўзининг самарасиз эканлигини кўрсатди. Комиссия ҳар йили Сирдарё ва Амударё сувининг квоталари бўйича музокаралар олиб боради. Бироқ Афғонистоннинг бу жараёнда иштирок этмаслиги комиссиянинг таъсирини камайтирмоқда. Кобулнинг Амударёга таъсири Афғонистон билан бошқа давлатлар ўртасида келишувлар йўқлигига боғлиқдир. Бундан ташқари, Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги мураккаб сув муносабатлари мустамлакачилар учун янги зиддиятларга йўл очади.

Бундан ташқари, иқлим ўзгариши тоғ музликларининг камайишига ҳамда минтақадаги йирик дарёлар оқимининг камайишига сабаб бўлмоқда. Устига-устак, мавжуд сув ресурсларидан нотўғри фойдаланиш ва тақсимлаш ҳам қўшимча муаммодир.

Марказий Осиё давлатлари мулоқотга киришишга ҳаракат қилаётган бўлса-да, аммо бу етарли бўлмаяпти. Минтақада сув муаммосини ҳал қилиш асосий ечимларни талаб қилади. Бу ерда барча томонларнинг, жумладан Афғонистоннинг ҳам манфаатларини ҳисобга оладиган ечимлар зарурдир. Сув ресурслари мустамлакачиларнинг босим ўтказиш қуроли бўлиб қолмоқда. Бундай шароитда Марказий Осиё давлатларидан сиёсий эҳтиёткорлик ва бирдамлик талаб этилади. Бироқ капиталистик тузум шароитида бу бирликни тасаввур қилиш жуда қийин.

Орол денгизини сақлаб қолиш халқаро жамғармаси ва Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссияси каби институтларнинг самарасизлигини тан олиш вақти келди. Бу ташкилотлар назорат ва бошқарувнинг ишдан чиққан моделларидир. Агар давлатлар ўзаро бўлиниб, ҳар бири ўз манфаатларини кўзласа, сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ҳам, сувдан фойдаланишни оптималлаштириш ҳам самара бермайди. Мустамлакачи капиталистлар томонидан таклиф қилинган инновациялар минтақани бирлаштиришга эмас, балки уни бўлиб, ўз манфаатлари йўлида эксплуатация қилишга хизмат қилади. Шунинг учун минтақадаги барча томонлар манфаатларини ҳисобга оладиган самарали ҳамкорлик механизмларини яратиш зарурдир.

Сув муаммосини ҳал қилиш учун масаланинг илдизига эътиблор қаратган ҳолда тубдан ҳал қилиш лозим. Унинг илдизлари мустамлакачи давлатларнинг ҳукмронлигига бориб тақалади. Улар кучсиз давлатларнинг эҳтиёж ва манфаатларидан фойдаланиб, уларни ўзларига қарам қилиб олади ва бўлиб ташлаш сиёсатини олиб боради. Муаммонинг ўзаги Исломий ерларнинг мустамлакачилар томонидан бўлиб ташланишига бориб тақалади. Ҳар бир Исломий ўлка мустамлакачилик қурбони бўлиб, кофирларнинг фитна ва ёвуз режаларидан бугунги кунгача азоб чекиб келмоқда.

Муаммонинг ечими ноаниқ эмас. Унинг ечими мустамлакачилар келишидан олдин бирликни сақлаб турган Исломий тамойилларга асосланган, барча соҳаларни қамраб олган, адолатли бошқарувга асосланган ягона давлатни тиклашдир. Агар бу давлатлар ягона маъмурий-сиёсий тузум остида бирлашса, ресурсларни тенг тақсимлаб, кўп муаммоларни биргаликда ҳал қилади. Бу бирлашувнинг ўқи етук Исломий онгнинг пайдо бўлишидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сувда, яйловда ва оловда”, дедилар.

Шунинг учун мусулмон халқлар энергия соҳасида бирлашиб ҳаракат қилишлари мумкин. Демак, ҳар ким ўз эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ГЕСлар орқали энергия ишлаб чиқариши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“…Ўзингга етарличасини ол, қолганини қўшнига бер”. Бу сўзлар сув ҳавзасидагиларнинг масъулиятини кучайтиради. Пастда жойлашган ўлкалар тоғли ҳудудлардан оқиб келаётган сувга қарамдир. Шунинг учун сиёсий ва маъмурий бирлик уларнинг муносабатларини мустаҳкамлайди. Ислом мафкураси ва шариат қонунларига асосланган ягона давлатсиз сув масаласини ҳал қилиб бўлмайди. Бундай бошқарув остида бўлган давлат қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш билан бирга замонавий технологиялардан фойдаланади, сувни тежаш усулларини ишлаб чиқиб, максимал ҳосил олишни таъминлайди. Ҳар бир шаҳар ва қишлоққа ичимлик суви ва суғориш сувини етказиб бера оладиган замонавий технологиялар нафақат мусулмонларга, балки давлатнинг ҳар бир фуқаросига хизмат қилади.

Шундай экан, сув масаласининг туб ечими Халифалик давлатини барпо этишдадир. У ўз моҳиятига кўра сиёсий ва иқтисодий чекловлардан холи, кучли ва ягона бошқарувга асосланган тузумдир.

Латифул Расих

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here