Матбуот баёноти
Халифалик давлатининг исломий етакчилиги остида мусулмон қўшинлар сафарбар қилинмас экан, Ғазо болаларининг қирғини тугамайди
ЮНИСЕФ томонидан 31 март куни чиққан баёнотга кўра, яҳудий вужуди 18 март куни Ғазо секторини интенсив бомбардимон қилишни қайта бошлагандан бери шу кунгача у ерда 320дан ортиқ бола шаҳид бўлди, 600дан ортиғи яраланди. Бу сўнгги ўн кун ичида кунига 100та болага тўғри келяпти. Баёнотда «уларнинг аксари уйсиз қолиб, чодирларга ёки бузилган уйларга кўчириб келтирилган болалар экан»лиги айтилди. Шунингдек, ҳайит куни ўнлаб бола шаҳид бўлди, 3 апрел куни уйсиз қолган оилалар учун бошпана сифатида фойдаланилаётган Ғазо шимолидаги «Дорул Арқам» мактабига қилинган ҳаво ҳужуми оқибатида кўп сондаги болалар шаҳид бўлди. 2023 йил октябрдан бери давом этаётган қирғинбарот урушда 17400 бола шаҳид бўлди, сон-саноқсиз болалар харобалар остида қолиб кетди. Дарҳақиқат, ўтган 18 ойдан бери ўртача ҳар 45 дақиқада 1 та бола, ҳар куни 30 та бола ўлдирилди. Уларнинг 30 %и беш ёшга етмаган болалар. Шафқатсиз ишғолдаги озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарурий нарсаларнинг блокадаси туфайли даҳшатли кўламда очлик, болаларнинг тўйиб овқат емаслиги ва олдини олиш мумкин бўлган касалликлар келиб чиқди, бу ҳам ўз навбатида болалар ўлимининг кўпайишига олиб келди. «Save the Children» (болаларни қутқаринг) халқаро ташкилотига кўра, босиб олинган Фаластин ҳудуди ҳозирда болалар учун дунёдаги энг хавфли жой деб топилган, айни дамда, Ғазо болаларнинг тўйиб овқат емаслигининг дунёдаги энг юқори кўрсаткичига эга.
Фаластин болаларининг геноциди Ғарб ҳукуматлари, уларнинг қўғирчоқлари ва институтлари, жумладан БМТ ва Халқаро жиноят суди томонидан тўхтатилади деб умид қилиш билан тўхтаб қолмайди. Буларнинг босқинчини қатли омдан тийишдан ожиз, бунга рағбати ҳам йўқ давлатлар ва ташкилотлар эканлиги аллақачон ўз исботини топган. Чунки Ғарб давлатлари гегемонлик қилаётган ушбу ахлоқсиз глобал тартиб остида яҳудий вужуди Фаластин аҳлига қарши содир этаётган ваҳшийликлар учун ёки бу ваҳшийликларни амалга оширишда яҳудий вужуди фойдаланаётган қурол-яроғларни етказиб беришни тўхтатиш учун ҳеч қандай қизил чизиқ мавжуд эмас. Шундай экан, Умматни мудофаа қилиш ва бу саратон яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлаб, ушбу қатли омга якун ясаш учун албатта мусулмон армияларни ҳаракатга келтириш лозим.
Шунга биноан, биз мусулмон уламоларига, масжидлар имом-хатибларига, оммавий ахборот воситаларига, журналистларга, нуфузли шахсларга ва ушбу геноцидга чек қўйилиб, бутун Фаластиннинг озод этилишини истаётган ҳар бир мусулмонга мурожаат қилиб, барча мусулмон армияларга босим қилишлари зарурлигини таъкидлаймиз. Токи, армияларимиз зудлик билан ҳаракатга келиб, Ғазо аҳлини мудофаа қилсинлар, анави хоин ҳукмдорларни ўлкаларимиздан супуриб ташлаб, уларнинг харобалари узра Умматга қалқон ва қўриқчи бўлмиш Халифаликни барпо этсинлар. Росулуллоҳ ﷺ ушбу Халифалик ҳақида
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», дея марҳамат қилганлар.
Мусулмон қўшинларга айтар сўзимиз:
Аҳлингиз Фаластинда геноцид этилаётган бир пайтда сиз сояда қолишдан уялмайсизми?! Ҳарбий ғурурингиз қани?! Мусулмонларни, уларнинг ерлари ва динларини мудофаа қилмаган қурол-яроғингиздан нима фойда?! Роббингизнинг:
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَا لَكُمۡ إِذَا قِيلَ لَكُمُ ٱنفِرُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ ٱثَّاقَلۡتُمۡ إِلَى ٱلۡأَرۡضِۚ أَرَضِيتُم بِٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا مِنَ ٱلۡأٓخِرَةِ﴾
«Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз, охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?!» [Тавба 38]
деган сўзи қалбингизга қўрқув солмаяптими?! Сиз қандай мерос қолдирасиз, сизни қандай эслайдилар?! Бу Ақсодан ва муборак Фаластиндан воз кечган, мусулмонларни ёрдамсиз қолдирган, деб эслашларини истайсизми ёки бу Ақсони озод этган ва мусулмонларни хавфсизлик ва мудофаа билан таъминлаган, дея эслашлариними?! Шунинг учун бу золим ҳукмдорлардан қўлингизни ювиб қўлтиққа уринг ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун бугунги кун ансорлари бўлинг. Шояд, бу дунё куч-қудрати ва охират савобига ноил бўлсангиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот
бўлими аёллар қаноти