Матбуот баёноти
Мўминларни дўст, кофирларни душман тутиш қатъий исломий ҳукм ва ўзгармас диний принципдир
Миллий манфаатлар деган баҳона билан бу ҳукмдан ҳаргиз воз кечиб бўлмайди
Трампнинг сионист вакили Адам Бёлер ва АҚШнинг Афғонистондаги собиқ вакили Залмай Халилзад Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий билан учрашди. Учрашув ортидан афғон ҳукумати «яхши ният белгиси» сифатида америкалик маҳбусни озод қилди. Амир Хон «АҚШ билан ижобий сиёсий ва иқтисодий алоқалар ўрнатиш»га чақирди. Бёлер бу қадамга «ишонч барпо этиш» сари ташланган қадам сифатида баҳо берди. Халилзад «Жорж Глезманнинг озод этилиши Толибонга нисбатан яхши ниятга далолат қилмоқда», деди.
Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон матбуот бўлими афғон ҳукуматининг – ҳозирда Ислом Умматига қарши бевосита уруш очган – Қўшма Штатлар билан муомала қилаётганини мўминларни дўст, кофирларни душман тутиш (الولاء والبراء) ҳукмига зиддир деб билади ва буни қаттиқ қоралайди. Биз бу хусусда мусулмонлар диққат-эътиборини қуйидагиларга қаратамиз:
- Ўнлаб йиллардан бери Қўшма Штатлар Ислом Умматига қарши бевосита ва тинимсиз уруш олиб бормоқда. Яҳудий вужудини – Ғазога ваҳший ва йиртқич ҳужумларни бошлаганидан бери – ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан тўлиқ қўллаб-қувватлаб келяпти. Ҳозир бу босқинчига Ғазо мусулмонларини жаҳаннамга туртиш учун унинг эшигини очиш вазифасини юклади. Америка Сурия ва Ливаннинг хавфсизлигини таъминлаш иддаоси билан бу икки ўлкани нишонга олмоқда. Устига-устак, бевосита Яманга ҳаво ҳужумларини уюштирди, бу кўплаб мусулмонларни шаҳид бўлишига олиб келди. Шунинг учун ҳеч бир мусулмон – хоҳ у шахс бўлсин, хоҳ давлат бўлсин – мусулмонларга амалда уруш олиб бораётган давлатлар билан мана шундай алоқалар ўрнатиши ножоиз.
- Ўзини ягона исломий давлат эканини иддао қилаётган ҳамда ичкари ва ташқарида мужоҳидларнинг қурбон бўлиши устига қурилган афғон ҳукумати бугун ажнабий давлатлар билан муомала қилиш орқали мўминларни дўст, кофирларни душман тутиш тамойилини бузмоқда. Бу тамойил қатъий ва мажбурий исломий ҳукмдир. Аслида, афғон ҳукуматининг бу сиёсати «мусулмонларнинг тинчлиги ҳам, уруши ҳам бир», деган кенг қамровли шаръий ҳукмдан оғмоқда ҳамда мўминларни дўст, кофирларни душман тутиш тамойилини қўйиб, миллий манфаат деган нарсага алмаштирмоқда, бу билан Исломдаги ўзгармас туб асослардан шубҳали масалаларни устун қўймоқда.
- Энг ачинарлиси «яхши ният» деган дастак билан америкалик кимсани озодликка чиқариш бўлди. Ҳолбуки, ўнлаб холис мусулмонлар жуда оғир шароитда қамоқда қолиб, узоқ йиллик ҳукмларини ўтамоқдалар. Улар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги ва Уммат бирлигига олиб борадиган Халифаликка даъват қилганликлари учун қамалганлар. Бундай икки томонлама стандарт Ислом аҳкомларига зид бўлибгина қолмай, балки Аллоҳ Субҳанаҳунинг буйруғи ва Росули ﷺнинг собит суннатларини очиқ бузиш ҳамдир. Ушбу буйруқда кофирлар билан қаттиққўл, мусулмонлар билан юмшоқ муомалада бўлиш айтилган. Миллий манфаатларга асосланган ташқи сиёсат Ислом Умматига энг катта зарар етказгани, уни саросима ва сиёсий турғунликка олиб келгани ўтган асрда қайта-қайта исботланди. Шунинг учун ўзини исломий дея даъво қилган ҳар қандай ҳукумат ўзининг ташқи сиёсатини албатта даъват ва жиҳодга асослаши лозим. Бу эса Ислом дини мавқеини кўтариш ва уни барча дину тузумлардан устунлигини исботлашга қаратилган ижтиҳодий масала эмас. Айни мақсад рўёбга чиқиши учун мусулмонлар аввало миллатчилик фикрларидан ва прагматик (манфаатларга асосланган) сиёсатдан воз кечишлари ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишлари лозим. Чунки бу Умматнинг тақдирий масаласидир.
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۚ أَتُرِيدُونَ أَن تَجۡعَلُواْ لِلَّهِ عَلَيۡكُمۡ سُلۡطَٰنٗا مُّبِينًا﴾
«Эй мўминлар, мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманглар! Аллоҳ учун ўз зарарингизга очиқ ҳужжат қилиб беришни истайсизми?» [Нисо 144]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Афғонистон вилоятидаги
матбуот бўлими