Ҳизб ут-Таҳрир армияларни Ғазо аҳлига нусрат беришга тинимсиз даъват қилаётган бир пайтда Иордания режими хавфсизлик хизмати Ҳизбнинг икки аъзосини ваҳшийларча қамоққа олди

64
0

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир армияларни Ғазо аҳлига нусрат беришга тинимсиз даъват қилаётган бир пайтда Иордания режими хавфсизлик хизмати Ҳизбнинг икки аъзосини ваҳшийларча қамоққа олди

2025 йил 24 март душанба куни Иордания режими хавфсизлик кучлари Ҳизб ут-Таҳрирнинг икки аъзоси – Аҳмад ҳожи Абдуллоҳ Жамол (Абу Шиҳоб) ва устоз Ҳамза Мужлий Бани Исони ваҳшийларча қамоққа олди. Хавфсизлик кучлари тунда ҳожи Аҳмаднинг хонадонига бостириб кириб, ётоқхонасигача кириб бориб уйғотишди, на унинг обрўсига, на ёши улуғлигига ва на хонадон дахлсизлигига риоя қилишди. У ўғлини хавфсизлик органларига таслим бўлишга мажбурлаш воситаси сифатида ҳибсга олинди. Ўғил бу талабга жавоб бермагач, унинг ўрнига отага қарши айбловлар қўйилди.

Устоз Ҳамзани эса, қамоққа олишгандан кейин қаттиқ калтаклаб, кўзига оғир жароҳат етказишди ва уни операция қилишга тўғри келди. Рамазоннинг охирги кечаларида содир бўлган бу ҳодиса нақадар жирканчлики, унда на Рамазоннинг, на бегуноҳ одамлар уйларининг ҳурмати риоя қилинса?!

Ҳибсга олинганлар давлат хавфсизлик хизматига топширилди. Ўз навбатида, бу иш давлат хавфсизлик хизмати ваколатига кирмаганлиги сабабли, кейин фуқаролик прокуратурасига топширилди. Прокурор иккисига қуйидаги айбловларни қўйди:

­Ноқонуний ташкилотга аъзо бўлиш;

Варақа тарқатиш;

Терроризмга қарши кураш қонунининг 3-моддаси б) бандига мувофиқ: ўзининг душманлик ҳаракатлари билан Иордания қироллигига таҳдид соладиган, бошқа давлатлар билан муносабатларига путур етказадиган ёки Иордания фуқароларини ўч олиш ҳаракатларига олиб келадиган ёки уларнинг мулкига хавф солиши мумкин бўлган фаолият билан шуғулланиш.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти аъзолари мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан қилинган бундай жиноий қилмиш қаршисида қуйидагиларни таъкидлаймиз:

Ҳизб ут-Таҳрир мабдаи Ислом бўлган сиёсий Ҳизбдир. У Аллоҳнинг бир аср аввал ҳаётдан четлатилган шариатини қайта татбиқ қилиш мақсадида Халифалик давлатини барпо этиш учун фикрий ва сиёсий фаолият олиб бормоқда. Ҳизб бундай репрессив ҳаракатлар ва қамоққа олишлар унинг Аллоҳ томонидан буюрилган ушбу фарзни адо этишда тинимсиз ҳаракат қилишига ҳаргиз халақит бермаслигини, унга мустамлакачи кофирларга малай режимлар зарар етказолмаслигини доим таъкидлаб келади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг армияларни бутун Фаластин аҳлига, хусусан, Ғазо аҳлига нусрат беришга қилаётган даъвати Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўз каломида буюрган ўша муқаддас биродарлик бурчининг талабидир:

﴿وَإِنِ ٱسۡتَنصَرُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ فَعَلَيۡكُمُ ٱلنَّصۡرُ﴾

«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам бериш зиммангиздадир»                                                                          [Анфол 72]

деган. Шундай экан, режим Ғазо аҳлига ёрдам бермай, яҳудийларни ва мустамлакачи Ғарбни дўст тутишдек ўз шармандалигидан уялиши керак эди. Бунинг ўрнига, босқинчиларга қарши жанг қилишга даъват қилаётган тақволи холис инсонларни қамоққа олмоқда.

Кўз-ўнгимизда Ғазо аҳли тарихда мисли кўрилмаган геноцид, қувғин ва очликка дучор бўлаётган экан, биз армияларимизни «қўрқоқ яҳудийларга қарши жанг қилиш билан Ғазо аҳлига ёрдам беринглар» дея тинимсиз даъват қиляпмиз ва Аллоҳ Таолонинг

﴿وَيَوۡمَ يَعَضُّ ٱلظَّالِمُ عَلَىٰ يَدَيۡهِ يَقُولُ يَٰلَيۡتَنِي ٱتَّخَذۡتُ مَعَ ٱلرَّسُولِ سَبِيلٗا * يَٰوَيۡلَتَىٰ لَيۡتَنِي لَمۡ أَتَّخِذۡ فُلَانًا خَلِيلٗا﴾

«У кунда золим икки қўлини (надоматдан бармоқларини) тишлаб, эҳ, қанийди мен ҳам пайғамбар билан бир йўлни тутганимда эди, ўлим бўлсин менга, қанийди мен фалончини дўст тутмаганимда эди дейди»              [Фурқон 27]

деган каломидаги золимлардан бўлиб қолмасликларини таъкидлаб келяпмиз. Зеро, итоат қилиш шарт бўлган буйруқ Аллоҳнинг буйруқларидир, тоғутлар буйруқлари эмас.

Эй Иордания аҳли, эй мусулмонлар!

Ҳизб ут-Таҳрир Исломга, мусулмонларга ва даъватга душман эканлиги ҳаммага яққол фош бўлиб қолган малай режимлардан қўрқмайди ва Халифаликни барпо этиш учун қилган аҳд-паймонида содиқ қолади. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик ўзининг барча қўшинларини мусулмонларга ёрдам бериш ва босиб олинган исломий юртларни озод этишга сафарбар қилади. Аллоҳнинг амрини бажаришга даъват қилаётган инсонларни қамоққа олишларидан очиқ кўриниб турибдики, бу малай режимлар омадсизликка учраб, ҳақ калимасидан қўрқишяпти ҳамда мустамлакачи кофир Ғарб ва унинг гумашталарини ўз халқлари ҳисобига дўст тутишяпти. Зотан, улардан ҳар бирининг тахти ликиллаб қолиб, Уммат душманларига таянишлари билан йиқилиш арафасига келиб қолган.

﴿وَلَا تَرۡكَنُوٓاْ إِلَى ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ ٱلنَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِنۡ أَوۡلِيَآءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ﴾

«Зулм йўлини тутган кимсаларга таянманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас»                  [Ҳуд 113]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Иордания вилоятидаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here