Матбуот баёноти
Ғазо ва аср маъракаси
Эй мусулмонлар!
Биз ушбу ўлкадаги ва бу номамиз етиб борадиган барча ўлкалардаги мусулмонларга саломимизни етказиб, Аллоҳдан ушбу рамазон ойини муборак айлашини ва тоат-ибодатларингизни қабул қилиб, Рамазонни шодлик, бахт-саодат ва неъмат ойига айлантиришини сўраймиз.
Фаластин мусулмонлари фарёд қилаётгани учун бу номани сизларга ёзяпмиз! Уларнинг фарёдларини эшитишингизни, дардларини баҳам кўришингизни ва сиёсий чанг пардасини оралаб ўтиб, ҳақиқатни кўришингизни кутмоқдалар.
Бизга кўпроқ оғриқ бераётган нарса босқинчи вужуднинг ваҳшийликлари ҳам, уни ғарблик қўллаб-қувватловчиларнинг тил бириктируви ҳам эмас. Шунингдек, мусулмонларни ҳимоя қилишлари керак бўлган, аммо бунинг ўрнига босқинчиларни ҳимоя қилиш йўлида бор кучларини аямаётган ҳукмдорларимиз ҳам эмас. Уларнинг бу ҳолати шундоқ ҳам маълум, ҳамма кўриб-билиб турибди, бунинг ажабланарли ери қолмади. Бизга ҳаммасидан кўра кўпроқ оғриқ бераётган нарса мусулмонларнинг эс-ҳушларини йиғиб олиб, босим ўтказишга, ўз саъй-ҳаракатларида қатъий бўлишга, ўз даъватларини ҳақиқий ва доимий натижаларни таъминлаш томонга йўналтиришга муваффақ бўлишолмаганидир.
Аллоҳ Таоло
﴿وَإِنِ ٱسۡتَنصَرُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ فَعَلَيۡكُمُ ٱلنَّصۡرُ﴾
«Агар улар дин йўлида сизлардан нусрат-ёрдам сўрасалар, нусрат бермоқ зиммангиздадир»
[Анфол 72]
демоқда. Фаластин аҳлига сизнинг кўз ёшларингиз, афсусланишингиз керак эмас. Ҳатто дуоларингизни ҳам – агар моддий амал билан боғланган бўлмаса – истамаяптилар.
Фаластин мусулмонлари ёрдамни БМТдан ҳам, Араб давлатлари лигасидан ҳам, Исломий ҳамкорлик ташкилотидан ҳам, Халқаро жиноят судидан ҳам ёки бошқа бир ёки кўп томонлама давлат муассасаларидан ҳам кутаётгани йўқ. Чунки буларнинг барчаси босқинчилик бошланган кундан бери шу босқинчилик жиноятидан жавобгар томонлардир. Улар ўша пайтдан бери содир этилган барча жиноятларни қонунийлаштиришди, шу жумладан, ўт очишни тўхтатиш шартномасини бузиш жиноятини ҳам.
Фаластин келаётган Салоҳиддин Айюбийни кутмоқда. Чунки у Ислом Умматини душманга қўл узатаётган анави хоин ҳукмдорлардан қутқаради. Фаластин келаётган Салоҳиддин Айюбийни кутмоқда. Чунки у ўз ортидан мусулмон армияларни эргаштириб, йўлида учраган малай ҳукмдорларни йўқ қилади ва мусулмонларнинг душман тортиб олган коллектив куч-қудратини қайта олиб беради.
Мусулмонлар жуда катта куч-қудрат соҳибдир. Улар армияларга, иқтисодиётларга, беқиёс моддий ва фикрий ресурсларга эга. Энг муҳими, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло улар билан биргадир. Масала шундаки, бу кучнинг барчаси душман томонидан занжирланган. Занжирнинг иккинчи учи ўз хўжайинларининг фитналарини амалга ошириш учун мавжуд бўлган қўғирчоқ ҳукмдорларнинг қўлида. Босқинчиликнинг ҳар томонида катта қўшинлар мавжуд экан, ҳолдан тойган ва ожиз халқнинг дунёнинг йирик давлатларининг қудрати билан юзма-юз қолиши нақадар шармандалик!
Фаластинлик мусулмонлар сиздан нимани талаб қилмоқдалар? Улар, шубҳасиз, сиздан қаерда бўлманг ва қай услубда бўлмасин, устингиздаги ана шу ҳукмдорларга қарши қўзғалишингизни талаб қилмоқдалар. Сиздан бу ҳукмдорларнинг ағдарилишини сўрашингизни ва уларнинг ўрнига холис исломий раҳбарият келишини талаб қилишингизни истамоқдалар. Фаластин аҳли сиздан кутаётган бундан ҳам муҳим нарса, сиз ушбу муборак заминнинг ичкариси ва ташқарисидаги исломий армиялардан Уммат тарафида туришини ва мусулмон ўлкаларини мудофаа қилиш учун берган қасамёдларига содиқ қолишларини талаб қилинг. Буларнинг барчаси ушбу лойиҳанинг асосини ташкил қилувчи Халифалик давлатини барпо этиш учун кенг миқёсда саъй-ҳаракат қилиш билан бўлади.
Дунё тизими – ўз кўзимиз билан кўриб турганимиздек – қайта тузилмоқда, сиёсий формулалар қайта ишланмоқда, ҳокимиятлар қайта тақсимланиб, халқаро ташкилотлар парчаланмоқда, сиёсий хариталар қайта чизилмоқда. Бас, шундай экан, нега биз ҳамон Ғарбга ёқадиган сиёсий чегаралар ичкарисида қамалиб яшаяпмиз?
Албатта исломий ўлкалар армиялари мусулмонларнинг мулкидир. Бас, бизга тегишли бўлган нарсани қайтариб олишимиз вақти келди.
Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:
«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَاباً مِنْهُ، ثُمَّ تَدْعُونَهُ فَلَا يُسْتَجَابُ لَكُمْ»
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ сизларнинг устингизга Ўз даргоҳидан бир жазо юборур, кейин дуо қилаверасизлар (лекин) дуоларингиз ижобат қилинмайди». (Термизий ривоят қилган).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Австралиядаги
матбуот бўлими