بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Рўзани бошлаш ва тамомлашда ой чиқишидаги бирлик – сафларни бирлаштириш учун раббоний талабдир!
Эй мусулмонлар!
Аллоҳ Таоло бизга рўзани буюк ғоя учун фарз қилиб, бундай деди:
﴿أَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُتِبَ عَلَيۡكُمُ ٱلصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ﴾
«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди» [Бақара 183]
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганлари ривоят қилинган:
«الشَّهْرُ تِسْعٌ وَعِشْرُونَ، فَإِذَا رَأَيْتُمُ الْهِلاَلَ فَصُومُوا وَإِذَا رَأَيْتُمُوهُ فَأَفْطِرُوا، فَإِنْ غُمَّ عَلَيْكُمْ فَاقْدِرُوا لَهُ»
«(Эй мўминлар) ой(ларнинг саноғи) йигирма тўққиздир. Қачон Ҳилолни кўрганингиздагина рўзани бошланглар, қачон уни кўрганингизда рўзани тамомланглар. Агар ҳаво булут бўлса, ойнинг саноғини ўттиз кун қилиб белгиланглар». (Имом Муслим ривояти).
Рўза Аллоҳ учун тавқифий ибодатдир (яъни Аллоҳ томонидан белгилаб қўйилган). Мақсад, шахс ва жамиятда тақвони рўёбга чиқармоқдир. Пайғамбаримизнинг саҳиҳ ҳадислари рўзани қандай тутиш кераклигини, сўзлари, амаллари ва тасдиғи билан аниқ баён қилган. Рўза ҳам худди намоз, закот ва ҳаж каби якка тартибда ва биргаликда бажариладиган ибодатдир. Бутун Уммат рўза атрофида худди туташ бинолар каби бирлашади. Бас, нега биз Росулуллоҳ ﷺнинг шундай йўлланмасига амал қилмаяпмиз?!
Мустамлакачи, шубҳасиз, мусулмонларни уларни амаллари ва ибодатларида бирлаштирадиган барча нарсадан, жумладан, намоз, рўза, ҳаж, закот, Аллоҳ йўлида жиҳод ва рибот қилиш, ерни, номусни ва муқаддас даргоҳларни мудофаа қилиш, Аллоҳга қилинадиган даъват, адолат ва раҳмат улашиш кабилардан узоқлаштиришга ҳаракат қилди. Миллатчилик, ватанпарварлик, сохта чегаралар ва шахсий манфаатлар орқали бўлинишни тарғиб қилди ва буни амалга ошириш учун айрим фиқҳий ихтилофлардан фойдаланди. Гўё мусулмон киши Аллоҳга У зотни рози қилиш учун саҳиҳ далил асосида эмас, балки ўзининг шахсий манфаатларига кўра ибодат қилишга буюрилгандек! Ҳолбуки, Аллоҳ Таоло айтади:
﴿فَٱسۡتَقِمۡ كَمَآ أُمِرۡتَ وَمَن تَابَ مَعَكَ وَلَا تَطۡغَوۡاْۚ إِنَّهُۥ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِيرٞ﴾
«Бас, (эй Муҳаммад), сиз ва сиз билан бирга тавба қилган зотлар ўзингизга буюрилгандек Тўғри йўлда бўлингиз! Туғёнга тушмангиз! Албатта, У зот қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир» [Ҳуд 112]
Эй мусулмонлар!
Ойни кўриш масаласи фақатгина фиқҳий масала эмас, балки Умматни бўлиб ташлаш режаларига қарши курашнинг бир бўлаги ҳамдир. Макка осмонидан кўринган Ҳилол Қуддус, Истанбул, Работ ва Жакартада кўринган Ҳилолнинг айнан ўзидир! Шундай экан, нега бизни мустамлакачи чизган чегаралар билан бўлиб ташлашларига рози бўляпмиз?! Дарвоқе, 1966 йил Қоҳирадаги Ислом тадқиқот маркази чиқарган қарорда бундай дейилган: «Ойнинг чиқишидаги фарқ эътиборга олинмайди, регионлар бир-биридан узоқ бўлса ҳам, бир кечада ҳамкор бўлишлари шарт».
Астрономик ҳисобга келсак, уни Набий ﷺнинг замоналарида араблар ҳам билганлар. Аммо ибодатларида унга таянмаганлар, балки кўз билан кўришга амал қилганлар. Бунга Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ушбу ҳадиси далил: «Бир бадавий Набий ﷺнинг олдиларига келиб, мен Ҳилолни кўрдим деди (Ҳасан ривоят қилган ҳадисда яъни рамазон ҳилолини кўрдим деди). Росулуллоҳ ﷺ ундан Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик берасанми?! – деб сўрагандилар, ҳа, деб жавоб берди. Муҳаммад Унинг Росули эканига гувоҳлик берасанми?! – деб сўрагандилар, ҳа деб жавоб берди. Шунда ул зот эй Билол, одамларга азон айтинг эртадан рўза бошласинлар, дедилар». Шундай экан, Аллоҳга бўлиниш ва чегаралар истакларига кўра эмас, балки У зот хоҳлаган тарзда ибодат қилишимиз керак эмасми?!
Эй мусулмонлар!
Мана, бизга муборак рамазон кириб келди. Бу ибодат ва мағфират, фатҳу нусратлар, куч-қудрат ва бирдамлик ойидир. Бу ой Умматнинг битта рўза тутиб, битта ҳайит қилиб, шодликларини бирлаштириш ойидир. Бас, Роббимиз буйруғига қулоқ солиб, сафларимизни бирлаштирмаймизми, орамиздаги бечораларга ёрдам бермаймизми, шариатимизни татбиқ қилиб, муқаддас даргоҳларимизни озод этиб, душманимизни бир Уммат бўлиб мағлуб қилмаймизми?! Аллоҳ Таоло Умматнинг бирлигини кўришни ва унга Ўз ризоси, баракоти, мағфирати, нусрати ва азизлигини ёғдиришни, Фирдавс Жаннати билан мукофотлашни истайди.
Эй Муҳаммад ﷺнинг Уммати!
Оддий ибодатларда ҳам бундай бўлиниш мусулмонлар бошдан кечираётган қатор муаммолардан биридир. Бунга Ислом ҳокимияти ва давлатининг йўқлиги сабабдир. Чунки ушбу давлат уларнинг ишларини Ислом аҳкомлари билан бошқаради ва барчаларини «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ» рояси остида бирлаштиради. Шунинг учун мусулмон киши рамазонни бошлашда ҳам, тугатишда ҳам, барча амалларида шаръий ҳукмга риоя қилмоғи шарт. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
«لَا طَاعَةَ لِمَخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ»
«Яратувчига осий бўладиган ишларда бандасига итоат қилинмайди».
Қиёмат куни биз «нега диний ишларда бўлиндинг?!», деб сўралишдан нега қўрқмаяпмиз?! Аллоҳ Таолонинг
﴿وَٱعۡتَصِمُواْ بِحَبۡلِ ٱللَّهِ جَمِيعٗا وَلَا تَفَرَّقُواْۚ﴾
«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланингиз ва бўлинмангиз!» [Оли Имрон 103]
деган каломига мушарраф бўлган зотлардан бўлишни истамаймизми?!
Эй мусулмонлар!
Роббингиз нидосига жавоб қилинг, сафингизни бирлаштириб, Аллоҳнинг шариатини барпо этинг. Ана шунда бу дунё куч-қудратига, охират ризосига ноил бўласиз!
Парвардигоро, бизни рамазонга Ўзинг рози бўлган ҳолда етказ, Умматимизни Ўзинга бўлган итоатда бирлаштир ва унга душманлари устидан нусрат бер. Омин!
Ҳизб ут-Таҳрир 29 шаъбон 1446ҳ
Америка 28 феврал 2025м