Наврўзни нишонлаш мусулмонлар учун ҳаромдир

32
0

Наврўзни нишонлаш мусулмонлар учун ҳаромдир

Наврўз форс тилидан олинган бўлиб, “янги кун” маъносини англатади. Янги йилнинг бошланишини билдирувчи бу кун, асосан, форс ва туркий халқлар орасида қадимий кўпхудолик эътиқодлари билан боғлиқ кундир. Бу кун “зардуштийлик” динида ёруғлик зулмат устидан ғалаба қозонган кун сифатида нишонланади.

Ислом дини келиб, ширкнинг ҳар қандай кўринишларига барҳам берилди. Абдуллоҳ ибн Амр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини ривоят қилади:

من بنَى ببلادِ الأعاجمِ، فصنع نَيروزَهم ومهرجانَهم، وتشبَّهَ بهم حتَّى يموتَ وهو كذلك، حُشِرَ معهم يومَ القيامةِ

 “Кимки мушриклар диёрида яшаб, уларнинг Наврўз ва Меҳражон байрамларини нишонласа ва ўлгунича уларга тақлид қилса, қиёмат кунида ўшалар билан бирга тирилади”. (Байҳақий ривояти).

Бироқ, ҳозирги пайтда демократия барча одамлар учун хатти-ҳаракатларни “жоиз” деб белгилаб қўйган. Энг ачинарлиси, бугунги Умматнинг аҳволи шу қадар паст даражага етганки, дўзах аҳли бўлмиш мушрик ва кофирларнинг байрамларини ўз байрамимиздек қабул қилиб олдик. Кўчага чиқсак, ҳукуматнинг Наврўз байрамига тайёргарлик кўраётганига гувоҳ бўламиз. Ўзини мусулмон деб билган баъзи фосиқлар бу куфр байрамларини икки ҳайитдан ҳам улуғроқ деб биладилар.

Аллоҳ таоло айтади:

وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنْ الْخَاسِرِينَ

Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир.”. (Оли Имрон сураси, 85-оят).

“Ал-Фатова ас-Суғро” китобида шундай дейилади: “Наврўз кунида одат бўлмаган нарсани шу кунни улуғлаш учун сотиб олган киши катта гуноҳ қилган бўлади. Чунки у кофирларнинг байрамларини улуғлаган ҳисобланади”. (Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Фиқҳул-акбар” китобига ёзилган шарҳ: 186).

Аллоҳ Таоло барчамизни куфр аҳлига эргашишдан ва қиёмат кунида улар билан дўзахда бирга бўлишдан сақласин!

Мумтоз Маверанаҳри

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here