Жамиятни ислоҳ қилиш асослари

62
0

    بسم الله الرحمن الرحيم

ФИКР ЭНГ ҚИММАТБАҲО БОЙЛИК

 (5)

Жамиятни ислоҳ қилиш асослари

Жамиятни ислоҳ қилишни бир суҳбатда тушунтириш мумкин эмас, лекин биз асосийларини ва уни ислоҳи томон юрадиган йўлларни қисқача баён қиламиз. Жамият асослари тўртта деб ўтдик, улар қандай бўлса жамият ҳам ўшандек бўлади. Жамият асосларидан биринчиси ва асосийси фикрлар бўлиб, жамиятда қандай фикрлар ҳукумрон бўлса, жамият ҳам ўшандек сифатига эга бўлади, чунки жамиятнинг қолган уч асос ҳам унга тобеъ бўлади.

Фикр бўлиши учун тўрт нарса:

  1. соғлом(яъни айтилган маълумотни ўз воқеълигига боғлай олиш хусусияти ёки аксинча, сезилган воқеликка алоқадор маълумот топиш қобилияти бор) мия, 2. сезиш, 3. воқеълик ва шу вокеъликни баён қилиб берадиган 4. маълумотлар. Агар бирортаси бўлмаса фикр бўлмайди, масалан: кўр одам рангларни, кар инсон товушларни тушунмайди, фикрлай олмайди ёки айтилган маълумотни вокеъсини тасаввур қилолмаса ҳам фикр бўлмайди, яьни айтилган маълумотларни вокеьлиги бўлмаса фақат маълумотлигича қолади. Фикрлар оддий ёки мураккаб бўлиши мумкин, масалан: ёмғир ёғаяпти, ёғиши кучайиб кетди ёки қор ёғди деган сўзни вокеълигини ҳар қандай инсон тасаввур қилиши мумкин. Аммо жамиятда зулм кучаяпти ёки бизни бошқа давлатлар бошқаряпти деган фикр эса, бошқа фикрлар ёрдамида эришиш бўлган сиёсий фикрлардир.

Бир фикрни хис билан биргаликда бошқа фикр ёрдамида фикрий тушунишга бир мисол: “Ер шари соатига ≈1 666,7 км тезлик билан ўз ўқи атрофида харакатланади”- деган фикрни тушуниш учун Ер шарининг айланаси ≈ 40000 км эканини тўғрисидаги фикрни, ҳамда ҳар кеча-кундузда 24 соат борлиги ҳақидаги фикр билан 40000÷24≈1 666,7 км/с эканини тасаввур қилинади, хиснинг ўзи билан тасаввур қилиш мумкин эмас. Буни ақлни ишлатмаган ёки ақли соғлом бўлмаган инсон тушунмайди. Баъзи фикрлар борки, улар фақат ўша соҳани олимлари тушунади; касаллик сабабларини, инсон саломатчилигига зарарли бўлган вирусларни медиклар тушуниши ёки қуёшнинг атрофида ернинг айланиш тезлиги(105444 км/с)ни, ёруғлик тезлигини астрономиклар, замонавий техникаларни ишлаш усулларини конструктор олимлар ёки шаръий ҳукмларни Қуръон ва ҳадислардан ишлаб чиқишни мужтаҳидлар тушуниши мумкин. Ундай соҳаларда инсон ақли етмаслигини тан олиб, бу ҳақида ҳеч қандай фикр билдира олмаслигини, фақат олимларидан эшитган фикрларни айтиши, аммо бундай соҳада баҳслашиш учун кучи етмаслиги очиқ айтиш ҳам ақлдандир. Нима бўлганда ҳам ҳар бир инсон ақлини ишлатиши, ўзини даражасида фикрларни тушуниш учун ҳаракат қилиши фарз, Аллоҳ Таоло юзлаган оятларда ақлни ишлатишга амр қилиб, ақл ишлатмаганларни қоралаган, ҳақиқатларни кўришдан, эшитишдан ожиз ақлсиз кимсаларга ўҳшатган, Аллоҳ Таоло айтади:

وَإِذَا قِیلَ لَهُمۡ تَعَالَوۡا۟ إِلَىٰ مَاۤ أَنزَلَ ٱللَّهُ وَإِلَى ٱلرَّسُولِ قَالُوا۟ حَسۡبُنَا مَا وَجَدۡنَا عَلَیۡهِ ءَابَاۤءَنَاۤۚ أَوَلَوۡ كَانَ ءَابَاۤؤُهُمۡ لَا یَعۡلَمُونَ شَیۡـࣰٔا وَلَا یَهۡتَدُونَ

Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага, Пайғамбарга келинглар», дейилса, «Бизга ота-боболаримизни нимани устида топган бўлсак, ўша етарли», дерлар. Агар ота-боболари ҳеч нарсага ақли етмайдиган ва ҳидоятга эришмаган бўлсалар ҳам-а [5:104].

وَمَثَلُ ٱلَّذِینَ كَفَرُوا۟ كَمَثَلِ ٱلَّذِی یَنۡعِقُ بِمَا لَا یَسۡمَعُ إِلَّا دُعَاۤءࣰ وَنِدَاۤءࣰۚ صُمُّۢ بُكۡمٌ عُمۡیࣱ فَهُمۡ لَا یَعۡقِلُونَ

Куфр келтирганлар мисоли худди қичқириқ ва сасдан бошқа нарсани эшитмайдиганларга бақираётганга ўхшайди. Улар кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл ишлатмаслар. [2:171].

Энди воқеълиги йўқ, яъни ғойиб нарса бўлса унда ақлнинг ишлаш доирасидан ташқарида бўлади, хабарнинг тўғри эканини текширилади, масалан: инсонни дунёга келишини ақл тасаввур қилиш мумкин, шунинг учун инсонни нутфадан дунёга келиши ҳақидаги фикр ақлий бўлиб, инсонни қайта тирилишини эса – 100/100 ишонсада – тасаввур қилолмайди, аммо ақлан қабул қилади, чунки ҳар бир нарсани билгувчи Зот Аллоҳ Таоло ақлий далил билан хабар бермоқда, яъни турпоқ бўлиб кетган дарахтларни яна қайта вужудга келтирганидек, инсонни ҳам – ақлимиз кўтара олмасада – қайта тирилтиришини ақлий далил билан тушунтирмоқда:

فَلَا یَحۡزُنكَ قَوۡلُهُمۡۘ إِنَّا نَعۡلَمُ مَا یُسِرُّونَ وَمَا یُعۡلِنُونَ () أَوَلَمۡ یَرَ ٱلۡإِنسَـٰنُ أَنَّا خَلَقۡنَـٰهُ مِن نُّطۡفَةࣲ فَإِذَا هُوَ خَصِیمࣱ مُّبِینࣱ () وَضَرَبَ لَنَا مَثَلࣰا وَنَسِیَ خَلۡقَهُۥۖ قَالَ مَن یُحۡیِ ٱلۡعِظَـٰمَ وَهِیَ رَمِیمࣱ () قُلۡ یُحۡیِیهَا ٱلَّذِیۤ أَنشَأَهَاۤ أَوَّلَ مَرَّةࣲۖ وَهُوَ بِكُلِّ خَلۡقٍ عَلِیمٌ () ٱلَّذِی جَعَلَ لَكُم مِّنَ ٱلشَّجَرِ ٱلۡأَخۡضَرِ نَارࣰا فَإِذَاۤ أَنتُم مِّنۡهُ تُوقِدُونَ () أَوَلَیۡسَ ٱلَّذِی خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضَ بِقَـٰدِرٍ عَلَىٰۤ أَن یَخۡلُقَ مِثۡلَهُمۚ بَلَىٰ وَهُوَ ٱلۡخَلَّـٰقُ ٱلۡعَلِیمُ () إِنَّمَاۤ أَمۡرُهُۥۤ إِذَاۤ أَرَادَ شَیۡـًٔا أَن یَقُولَ لَهُۥ كُن فَیَكُونُ

Уларнинг гапи сени хафа қилмасин. Албатта, Биз нимани сир тутсалар ва нимани ошкор қилсалар, билурмиз. Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмасми?! Энди эса, у очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди. У Бизга мисол келтирди ва ўз яратилишини унутди. «Суякларни ким тирилтиради? Ҳолбуки, улар титилиб кетган-ку?!» деди. Сен: «Уларни илк марта йўқдан бор қилган зот тирилтирур ва у ҳар бир яратилган нарсани яхши билгувчидир», деб айт. У зот сизларга яшил дарахтдан олов қилиб бергандир. Энди эса, сиз ундан олов ёқмоқдасиз. Осмонлару ерни яратган зот уларга ўхшашни яратишга қодир эмасми?! Йўқ! У чексиз яратгувчи, ўта билгувчи зотдир. Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл» демоқликдир, холос. Бас, у нарса бўлур. [36:76-82].

Ақлимизни кучи етмайдиган мавзуларда мутахассисларнинг фикрни қабул қилишимиз керак, лекин уларни сўзини қабул қилишдан аввал ақлимизга яраша илмини ва ишончли эканини(яъни фосиқ эмаслигини) текширишимиз керак. Аммо Аллоҳ Таоло ва Росули Муҳаммад – соллалоҳу алайҳи ва саллам – айтган ҳар қандай хабарга ишонишимиз иймон талаби, аксинча, кофирлардан бўлиб қоламиз, Аллоҳ сақласин.

Ҳуллас, аввало фикрий ўрганиш. Жамиятдаги ҳар бир гап-сўзни қанчалар ҳақиқат эканини фикрий ўрганишимиз, ҳар бир фикрни келиб чиқиш манбасигача фикрлашимиз, ўз воқеълигига боғлашимиз, улардан келадиган натижаларни тасаввур қилишимиз, ақлимиз етмаган жойда тўҳташимиз

керак, ақл етмайдиган мавзуга кириш ақлдан эмас, у фақат хаёлий бўлади. Шунда тўғри-рост бўлган ҳақиқатларни қабул қилишимиз ҳам, хато-бузуқ фикрга бўлган қаршилигимиз ҳам, олимларимизга бўлган муносабатимиз ҳам онгли равишда бўлиб, бошқаларни алдамаймиз, ўзимиз ҳам адашмаймиз. Тўғри фикрларни кўтараётганларни қўллаб-қувватлаймиз, ҳақиқатлар ҳукумрон бўлади, бузуқликлар манбаи бўлган хато фикрлардан жамият тозалана бошлайди.

Иккинчидан: фикрга ишониш ва амал қилиш. Ўрганган ҳақиқатларга аввало ўзимиз ишонишимиз, амал қилишимиз керак, чунки бизлар тўғри яшаш учун ҳақиқатларни излаяпмиз. Дунё хорликларидан ва Охират азобидан қутилиш учун ҳаракат қилмаслик, ҳақиқатларга қарши чиқиш ақлли одамни иши эмас, такаббурликдир. Кейин яқинларимизга, бошқаларга айтишимиз, ҳақиқатларни зоҳир бўлиши учун фикрлар устида баҳслашиш керак, аниқланмаган, текширилмаган, фикрий тушунилмаган гаплар ҳақида баҳслаш ақлли инсонларни иши эмас ёки ҳақиқат эканига ақлимиз етмаса ёки унга, манбаъсига ишонмасак, лоақал бошқаларни алдамайлик, фикрлашда, ҳақиқатларни излашда давом этайлик, чунки ақл инсонни ҳайвонлардан ажратадиган неъмат бўлиб, фикрлаш билан инсон хайвонлардан фарқ қилади, аксинча, шоир айтганидек, ҳайвонданда ёмонроқ ҳолатга тушиб қолади:

Одам борки, одамларнинг нақшидур.

Одам борки, андин тўрт оёқлик ҳайвон яхшидур.

Учунчидан: тўғри йўлни кўрсатиш. Кўпчилик жамиятни бузуқ эканини, унда зулм кундан кунга кучайганини билиб турибди, ҳатто зулмларнинг, қийинчиликларнинг бош сабабчиси кимлар эканини ҳам билишяпти. Куфр давлатлар оламда нималар қилаётгани ҳам сир бўлмай қолди. Фақат ундан кутилиш йўлини билишмаяпти. Ноҳақликларни қайта-қайта айтавериш билан муаммо ечилмайди. Янги-янги зулмларини, ҳийла-найрангларни очавериш билан халқимиз тўғри қадамларга бормайди, ундай баёнотлардан рози ҳам эмас, гўёки “зулмлардан, хорликларидан чиқиш йўли қани, нима қилишимиз керак” деб фарёд қилаётгандек. Лекин ҳақиқий етакчини одамларга йиллар мобайнида “халқ душмани” қилиб сингдирилгандан кейин тўғри гапни далилсиз гапирса, қабул қилиш эмас, унга қулоқ ҳам солмайдилар. Аммо фикрий қилиб берилса ақлли инсонлар кўп, ҳақ билан ноҳақликни ажратишга кучлари етади, чунки ҳозир ҳамма ҳам тўғри йўлбошчига, ишончли раҳбарга муҳтож, нима қилишни билмай турибди ёки ноумидликка тушган. Шахсларнинг баландпарвоз гап-сўзларига ишонмай қўйдилар, ҳатто эл учун фидоий бўлган ҳақиқий раҳбарга ҳам шубҳа билан қарайдиган бўлиб қолди. Шунинг учун даъватчилар катта-кичик бўлсин, асосий ёки иккиламчи бўлсин ҳар бир мавзудаги хато фикрни очиб, хатолиги кўрсатиш ва шу вақтнинг ўзида тўғри фикрни ҳам баён қилиб, уни тўғри эканини далил билан қаноатлантириш, шахсга эмас, ҳақиқатга, тўғри фикрга эргашишни ўргатиш керак, тарихдан ибратланиб, келажак ҳақидаги йўлни кўрсатиш зарур, яъни бир вақтнинг ўзида бузуқликни, фасодни куйдирувчи ўт, тўғри йўлни, ҳидоятни кўрсатувчи нур бўлишлари керак.

Жамиятимизни бошқалар келиб ўнглаб беришмайди. Ўзгалар биздан қандай фойдаланиш, ўз мақсадларига қайдай етиш, бизга бўлган алдов, ҳийла-найрангларига ишонтиш йўллари ҳақида иш олиб боришади. Айниқса, жамиятда фойда-зиён ўлчов бўлганда ўзимиздан чиққан раҳбарлар ҳам ўз фойдаларини ўйлаб, халқига қилган хиёнатлари фош бўляпти, қонун олдида жавоб беришдан қўрқиб, хўжайнларининг қучоғида жон сақлашаётганини кўряпмиз. Ўз халқидан қочишларига баҳоналари уларнинг ишини чет элдан келиб текшириш керак экан, ҳаммадан талаб қилиб келган қонунларга, судя-прокурорларга ишонишмас экан, аҳир омманинг тақдирини ўша қонунлар, ўша судя-прокурорлар ҳал қилишяпти-ю?!

Тўртинчидан: урфи оммни пайдо қилиш. Ҳар қандай инсон бир ишни доимий қилиб юришини одат дейилади, масалан: бир ҳил кийиниши, қандайдир бадан тарбия билан шуғулланиши ёки ҳар куни эрта дуконини очаётган савдогарнинг иши кабилар одат деб юритилади. Ҳатто кўпчилик бўлиб қилса ҳам, масалан: кўпчилик шахарликларни соат 10-11 ларда кўчага чиқиши ёки савдогарларнинг соат 8 ларда дўконларини очиши кабиларни кўпчилик доимий бир вақтда қилишса ҳам, лекин омма томонидан маънавий турткисиз, ўз ихтиёрлари билан қилсалар одат бўлади. Аммо бир ишни кўпчиликнинг маънавий таъсири: бир ишни қилиш тўғри, фаҳрли, мақталган иш, иқилмаслик эса, уят, шармандалик деб оммани қаршилиги ёки қўллаб-қувватлаши билан бир шахар-қишлоқ алоҳиси одатланган ишга урф дейилади. Жамиятнинг ҳамма қишлоқ-шахарларида қилиш урфга айланган бўлса, “умумий урф”(урфи омм) – дейилади.

Жамиятда тўғри ишларга нисбатан умумий урфлар вужудга келсагина жамият юксала бошлайди, чунки урф ҳаммага: ёшу-қарига, олиму-омига, раҳбару-ишчига ўз таъсирини кўрсатади. Шунда ҳақиқатга юрмайдиган фосиқлар ҳам ислоҳ бўлишга мажбур бўлади, чунки инсоннинг асоси ҳам тўртта: ақида, ибодат, муомила ва аҳлоқ, агар шу тўрталаси тўғри бўлса, ўша инсон яхши инсон бўлади. Оммавий равишда ёмон ҳулқларга, нотўғри муомилаларга нисбатан ёмон кўриш, нафратланиш каби маънавий қаршиликлар, ҳамда тўғри муомилаларга, гўзал одоб-ахлоққа нисбатан ҳавас, фахрланиш каби маънавий қўллаб-қувватлаш урф бўлиши ҳаммага кучли таъсир қилади. Бир шахсни алоҳида тарбиялаётганда шу тўрт соҳага эътибор бериш керак, улардан бирортаси бузуқ бўлиши билан инсон яхши сифатига эга бўлолмайди. Аммо ҳамма ҳам якка ҳолда тарбияланишга вақтлари бўлмайди ёки вақт ажратишни хоҳламайди, ундай инсонларни урф тарбиялайди. Шунинг учун даъватчилар, уламолар, имом-домлалар, ҳатто жамиятни ислоҳ қилишни мақсад қилган ҳар бир фуқаро урфларга эътибор беришлари керак, тўғри бўлса қўллаб-қувватлаши, нотўғри урф бўлса, ёмонликларни, бузуқликларни, жиноятларни булоғи бўлган ёмон урфларни йўқолиши учун ўз хиссаларини қўшишлари керак. Бу Исломнинг асосий талаби, Умматнинг сифати, чунки амру-маруф ва наҳий-мункар ҳар бир мўминга фарз, бу фарзни қилмаган инсон гуноҳкор бўлади, яъни мусулмонлар урфида Аллоҳ Таолони ғазаблантирадиган ишларга ўрин бўлмаслиги керак.

Расулуллоҳ (с.а.в)  Абу Масъуд (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда айтадиларки: «Бани Исроилга энг аввало кирган нуқсон шу эдики, бир киши бошқа кишига йўлиққан пайтда: «Эй фалончи, Аллоҳдан қўрққин ва бу қилаётган ишингни ташлагин, чунки бу нарсани қилиш сен учун ҳалол-дуруст эмас», дер эди. Сўнг эртаси куни у билан учрашган пайтда уни яна ўша ҳолатда кўрар эди. Лекин бу нарса у билан бирга еб-ичишдан, бирга ўтиришдан қайтармас эди. Бас, улар шундай қилишгач, Аллоҳ уларнинг баъзиларининг қалбларини баъзилари билан урди». Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в)  ушбу оятни тиловат қилдилар:

لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَى لِسَانِ دَاوُودَ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ  كَانُوا لاَ يَتَنَاهَوْنَ عَنْ مُنكَرٍ فَعَلُوهُ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ  تَرَى كَثِيرًا مِنْهُمْ يَتَوَلَّوْنَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَبِئْسَ مَا قَدَّمَتْ لَهُمْ أَنفُسُهُمْ أَنْ سَخِطَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ وَفِي الْعَذَابِ هُمْ خَالِدُونَ  وَلَوْ كَانُوا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالنَّبِيِّ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مَا اتَّخَذُوهُمْ أَوْلِيَاءَ وَلَكِنَّ كَثِيرًا مِنْهُمْ فَاسِقُونَ

„Бани Исроилдан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Исо бинни Марям тилида лаънатлангандир. Уларнинг лаънатланишига сабаб қилган исёнлари ва тажовузкор бўлишганидир. Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш! Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга ҳавойи нафслари нақадар ёмон нарсани — Аллоҳнинг ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолувчидирлар. Агар Аллоҳга, Пайғамбарига ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни  дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир“. [5:78-81]

Сўнгра шундай дедилар: «Йўқ, асло, Аллоҳга қасамки, сизлар албатта яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар. Сизлар албатта золимнинг қўлидан ушлайсизлар ва уни ҳаққа бурилишга мажбур қиласизлар ва албатта уни ҳаққа маҳкам боғлаб қўясизлар. Ёки албатта Аллоҳ баъзиларингизни баъзиларингиз қалби билан уради, сўнгра уларни лаънатлаганидек, сизларни ҳам лаънатлайди». Ҳадисга эътибор берсак, фосиқларнинг энг зарарлиси бўлган золимларни ҳам ҳаққа мажбурлаб қўйишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда биз ҳам Аллоҳнинг ғазабига дучор бўламиз, лаънатига ҳақли бўлиб қоламиз, Аллоҳ сақласин.

Муфаккир Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here