Ўзбекистон ҳукумати таровиҳ намозига борган ўсмирларни сўроқ қилмоқда!
Ўзбекистонда муборак Рамазон ойи кириб келиши билан мусулмонлар ибодатга бел боғлаб, масжидларга оқиб кела бошлади. Бироқ уларнинг Рамазон ойидаги қувончлари узоққа чўзилмади. Хусусан, ўсмирлар Қуръон тиловат қилиш ва Исломдан таълим олиш билан бирга таровиҳ намозларини ўқиш учун масжидларга қизиқиши ортган бир пайтда Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари 18 ёшга етмаган болаларни масжидлардан тўсиш амалиётини бошлаб юборди. Айримларини ортга қайтариб юбораётган бўлса, айримларини сўроқ қилмоқда. Баъзи ҳудудларда таровиҳ намозига келаётган ўсмирлар кўчадан ушлаб кетилгани ҳақида хабарлар мавжуд.
Муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳукуматнинг бундай разил ҳаракатларини оқлаш учун мусулмонлардан таровиҳ намозига ёш болаларни олиб келмасликни талаб қилди. Ҳатто мактабларда ҳам ўқитувчилар ота-оналардан фарзандларини масжидга юбормасликни талаб қилмоқда.
Изоҳ:
Ўзбек ҳукумати нажас Хитой ҳукуматининг Шарқий Туркистондаги мусулмонларга нисбатан амалга ошираётган ваҳшийликларидан ўрнак олаётганга ўхшайди. Ҳаромхўр коммунистлар бир неча йилдан буён мусулмонларнинг Рамазон ойида рўза тутиб, ибодат қилишларига турлича ваҳшиёна услублар билан қарши курашиб келмоқда. Ўзбекистон ҳукумати ҳам Рамазон ойида Исломий қадриятларга қарши курашни ва мусулмонларга нисбатан чекловларни кучайтирмоқда. Бунга ўзбек халқининг, айниқса, ёшларнинг Исломга интилиб, ўз динларини чуқур ўрганаётгани сабаб бўлмоқда. Чунки қонхўр Каримовдан қолган режим мусулмонларнинг Исломга қаттиқ амал қилишини ўз ҳокимиятига таҳдид деб билади.
Лекин, Имом Бухорий ва Самарқандий каби буюк алломалар етишиб чиққан бу минтақадаги олимларнинг бундай ҳодисаларга сукут сақлаб туриши ўта шармандали ҳолатдир! Расулуллоҳ r шундай дедилар:
«صِنْفَانِ مِنَ النَّاسِ إِذَا صَلَحَا صَلَحَ النَّاسُ وَإِذَا فَسَدَا فَسَدَ النَّاسُ: الْعُلَمَاءُ وَالأُمَرَاءُ»
“Икки тоифа одамлар борки, агар улар тузалса инсонлар ҳам тузалади, агар улар бузилса инсонлар ҳам бузилади: (улар) олимлар ва амирлардир”.
Афсуски, бугунги кунда бошқа Исломий ўлкаларда бўлаётгани каби Ўзбекистонда ҳам бу икки тоифадаги одамлар Ислом ва мусулмонлар учун эмас, балки кофир мустамлакачилар манфаати учун хизмат қилмоқда.
Нурдин Асаналиев