Халифалик йўқлигида мусулмонлар нималарни йўқотди?

0
26

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халифалик йўқлигида мусулмонлар нималарни йўқотди?

Мадинада илк Ислом давлати барпо этилиши билан ҳидоят, адолат ва раҳмат улашувчи Уммат дунёга келди. Шундай қилиб, ер юзини зулмат ва адолатсизлик қоплаганидан кейин, дунё нур ва адолатга тўлди. Ислом Уммати дунёга ҳукмронлик қилиб, одамларни бандаларга ибодат қилишдан бандалар Парвардигорига ибодат қилишга, динлар зулмидан Ислом адолатига олиб чиқди. Халқларни Ислом билан қавм-қариндошга айлантирди. Араб билан ажам, оқ танли билан қора танли ўртасида фарқ қолмади. Аллоҳ Таолонинг ушбу оятдаги буйруғига биноан адолат билан ҳукм юритди:

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُونُواْ قَوَّٰمِينَ بِٱلۡقِسۡطِ شُهَدَآءَ لِلَّهِ وَلَوۡ عَلَىٰٓ أَنفُسِكُمۡ أَوِ ٱلۡوَٰلِدَيۡنِ وَٱلۡأَقۡرَبِينَۚ﴾

 «Эй мўминлар, адолат билан тургувчи ҳамда ўзларингнинг ёки ота-она ва қариндош-уруғларнинг зарарига бўлса-да, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик бергувчи бўлинглар!»                                                                [Нисо 135]

Набий ﷺнинг вафотларидан кейин Халифалик бўлди. Халифалик давлатида узоқ асрлар давомида зиммийлар ҳам, мусулмонлар ҳам бахт-саодатли ҳаёт кечирдилар. Халифалик яхши бошқарув ва адолат намунаси, ҳар бир мазлумнинг бошпанаси эди.

Халифалик нимани англатади? Унинг йўқлигида мусулмонлар ва бутун инсонлар нималарни йўқотди?

  • Халифалик ер юзининг шарқу ғарбидаги барча мусулмонлар учун умумий раҳбарликдир.
  • Халифалик мабдага, яъни одамлар муносабатларининг энг майда тафсилотларигача тартибга солувчи кенг қамровли ҳаёт тузуми балқиб чиқадиган ақидага асосланган давлатдир. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

﴿ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗاۚ﴾

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим»                                                                                   [Моида 3]

﴿وَنَزَّلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ تِبۡيَٰنٗا لِّكُلِّ شَيۡءٖ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٗ وَبُشۡرَىٰ لِلۡمُسۡلِمِينَ﴾

«(Қиёмат куни) ҳар бир уммат орасидан ўзларидан бўлган бир гувоҳни (яъни, пайғамбарни) келтирурмиз. Сизни эса (эй Муҳаммад), ана у (ўз умматингизга) гувоҳ қилиб келтирдик ва сизга — ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни – Қуръонни нозил қилдик»                                                                       [Наҳл 89]

Ислом Уммати янги пайдо бўлган Уммат эмас. Конституция ва қонунларда бошқаларга қарам ҳам эмас. Унинг қонунчилиги коинот, инсон ва ҳаётни яратган, илми ҳар бир нарсани қамраб олувчи Зот томонидан нозил қилинган. Яъни одамлар қонунчилигидан фарқли ўлароқ, хоҳиш-истаклардан холи қонунчиликдир. Чунки одамлар қонунчилигида маълум бир жиҳатга, яъни нефть ва қурол компаниялари ёки очкўз сармоядор ва капиталистларга хизмат қилувчи қонунларнигина топасиз. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَلَوِ ٱتَّبَعَ ٱلۡحَقُّ أَهۡوَآءَهُمۡ لَفَسَدَتِ ٱلسَّمَٰوَٰتُ وَٱلۡأَرۡضُ وَمَن فِيهِنَّۚ بَلۡ أَتَيۡنَٰهُم بِذِكۡرِهِمۡ فَهُمۡ عَن ذِكۡرِهِم مُّعۡرِضُونَ﴾

«Агар Ҳақиқат — Қуръон уларнинг ҳавои нафсларига эргашса эди (яъни унда: «Аллоҳнинг шериклари бор», деган гап келса эди), албатта осмонлар, ер ва улардаги бор жонзот бузилиб-ҳалок бўлган бўлур эди. Йўқ, Биз улар учун эслатма келтирдик, Улар эса ўзларига (келган) эслатмадан юз ўгиргувчидирлар»                                                   [Мўминун 71]

Ислом мусулмонларга ўз ақидасини ҳимоя қилувчи, шариатини татбиқ этувчи, рисолатини кўтариб чиқувчи, динни камчиликдан сақловчи ва унга мажбурийлик сифатини берувчи давлатни барпо этишни фарз қилади. Чунки у Исломни китоблар ичидаги фикрлардан ақида ва қонунчилик сифатида аниқ воқеликка ва мажбурий қонунчиликка кўчиради ҳамда давлатнинг бошқа давлатлар билан бўлган муносабатларини тартибга солади. Давлат жузъий нарса эмас, балки бутун Исломни, ҳаёт тузумини ва ундан давлат келиб чиқадиган динни ифодалайди. Шунинг учун Ислом давлатини Исломни тўлиқ ва камчиликсиз қабул қилганларгина барпо қиладилар. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«إنَّهُ لَا يَقُومُ بِدِينِ اللهِ إِلَّا مَنْ حَاطَهُ مِنْ جَمِيعِ جَوَانِبِهِ»

«Аллоҳнинг динини уни ҳар томондан қамраб олган кишиларгина барпо қиладилар».

Шунинг учун саҳобаи киромлар ўз Пайғамбарлари ﷺга хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам, оғир кунларда ҳам, енгил кунларда ҳам қулоқ солиб, итоат этишга, мол-дунё ва ўғлонларни қурбон қилишга, ҳар қандай шароитда бўлса ҳам ҳақни бажаришга, Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан таъсирланмасликларига, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмасликка байъат бердилар.

Ислом давлати оёққа қалқиб, ер юзидаги араб ва ажамларнинг золимлари билан юзма-юз келди ва халқларни Аллоҳнинг динига киритди. Улар шу давлатда саодатли ҳаёт кечирдилар ва мағлуб бўлганлар:

﴿إِن نَّتَّبِعِ ٱلۡهُدَىٰ مَعَكَ نُتَخَطَّفۡ مِنۡ أَرۡضِنَآۚ﴾

«Улар (яъни Қурайш кофирлари): «(Эй Муҳаммад), агар бизлар сен билан бирга тўғри йўлга эргашсак, ўз еримиздан ажралурмиз»        [Қасос 57]

деб айтганларидан кейин дунёнинг хўжайинларига айландилар.

Халифалик уларнинг сўзларини бирлаштирди, душманларини мағлуб этди, шон-шуҳрати ва шаънини тиклади, дини ва ор-номусини сақлади, ерларини ҳимоя қилди, ер-юзини уларнинг ҳукмронлигига бўйсундирди ва Парвардигорларини рози қилди.

Ер юзидаги тоғутлар билан узоқ давом этган курашдан кейин Ислом душманлари мусулмонлар куч-қудратининг манбаи Халифалик эканлигини англаб етишди. Чунки Халифалик қулатилса, Ислом йўқолади ва мусулмонлар ҳалокатга учрайди. Шунинг учун мусулмонлик ва араблик ниқобини кийган, дунё матосини таъма қилган хоинлар ёрдами билан Халифаликни қулатишди.

Халифалик завол топиши билан Ислом муносабатлардан ғойиб бўлди ва ҳаётда ҳеч қандай таъсирга эга бўлмаган руҳонийлик динига, кутубхоналарда сақланадиган назарий динга айланди. Шундай қилиб, мусулмонлар динларини ҳам, дунёларини ҳам бой бердилар.

Халифалик завол топиши билан Умматнинг жисми ёлғондан «давлат» дея номланган вужудчаларга бўлиниб кетди. Ақида ва дин ўрнини ватанпарварлик эгаллади. Онг ғойиб бўлди ва ақллар қул қилинди.

Халифалик қулаши билан яҳудий вужуди Уммат танасига жойлаштирилган саратон ўсимтаси сифатида ўрнатилди. У Уммат душманлари найзасининг учига, Унинг бирлашиши ва уйғониши олдидаги тўсиққа айланди.

Халифалик қулаши билан душманларимиз мусулмонларнинг чегараларини тортиб, конституцияларини ишлаб чиқиб берди, ҳукмдорларини ўзлари ўрнатиб, уларни жирканч сиёсий доира билан ўраб олди. Мусулмонларга шафқатсизларча ҳужум қиладиган хавфсизлик кучларини ёллади. Онгсизликни ёйиш ва ҳақиқатларни бузиб кўрсатиш учун ёлғон тарқатувчи оммавий ахборот воситаларини, иккиюзламачи матбуот ходимларини яратди. Улар учун шундай жамоаларни яратдики, улар исломий кўчаларни мазмунсиз, исломий қарашлардан холи ва одамларни режимга бўйсундирувчи шиорлар билан тўлдирди. Шунинг учун бу жамоалар режимнинг хиёнати ва бузғунчилигини яширадиган, камчилигини тўлдирадиган хавфсизлик клапани бўлиб қолди. Қўзғолонлар бошланган пайтда турли услублар билан аксилқўзғолонларни, жумладан режим тарафдорларига боғланган қуролли қўзғолонларни яратди.

Халифалик қулаши билан одамларнинг ишларини ғамхўрлик билан бошқарувчи давлат йўқолди, юртни ва фуқароларни ҳимоя қиладиган армиялар ўғирланди. Юртлар босиб олинди, қонлар тўкилди, муқаддас жойлар булғанди ва озод аёллар зўрланди. Армиялар казармаларда кишанланиб, йўқотишларни ҳисоб-китоб қиладиган кузатувчига айланди.

Халифалик қулаши билан бойликлар талон-торож қилинди, солиқ ва божлар жорий қилинди. Натижада қашшоқлик кучайди, ишсизлик тарқалди, таълим издан чиқди, ақллар бузилди, разолат тарқалди ва фазилат йўқолди.

Халифалик қулаши билан биз сиёсий қароримизни йўқотдик. Давлатларимиз дини ва халқига тажовуз қиладиган босқинчи режимларга айланди. Биз азоб-уқубатларимизни яратган халқаро низом олдида тиланчи бўлиб қолдик. Учинчи дунё давлатларининг тубида камситилган ва қадрсиз бўлиб қолдик. Халифалик қулаши билан мусулмонлар дунёсини ҳам, охиратини ҳам йўқотдилар. Уларнинг юртлари душман мустамлакачининг таъсири остидаги минтақаларга ва экин майдонига айланди.

Усиз уч кундан ортиқ яшашимиз ҳаром қилинган Халифалик ва унинг мазмун-моҳияти мана шудир. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Ким бўйнида байъати бўлмаган ҳолда ўлса, жоҳилият ўлимида ўлади».

Мусулмонларни бирлаштирадиган, душманларини мағлуб этадиган, динни сақлайдиган, Парвардигорлари шариатини ҳукмрон қиладиган, уларнинг жонлари, ор-номуслари ва муқаддас жойларини ҳимоя қиладиган Халифаликнинг қайтишига фақатгина кофирлар ва манфаатпараст хоин малайлар ҳамда одамлардан Аллоҳдан қўрққанидан кўра қаттиқроқ қўрқадиган қўрқоқ кимсаларгина душманлик қилади.

Мусулмон киши ожизликни баҳона қилмаслиги керак. Агар қалбларда иймон ва халқ базаси томонидан қўллаб-қувватланган самимий, онгли сиёсий етакчилик жамланса, гарчи ер юзидаги барча кучлар уларга қарши бирлашса ҳам, Аллоҳ уларга нусрат беради.

Аллоҳ улар билан бирга бўлган… Пайғамбарлари ўз соҳибига:

«مَا ظَنُّكَ بِاثْنَيْنِ اللهُ ثَالِثُهُمَا»

«Учинчиси Аллоҳ бўлган икки кишидан нега гумон қиласиз?!», деб айтган… Парвардигорлари уларга

﴿وَلَيَنصُرَنَّ ٱللَّهُ مَن يَنصُرُهُۥٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ﴾

«Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир»                           [Ҳаж 40]

﴿وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَيَسۡتَخۡلِفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ كَمَا ٱسۡتَخۡلَفَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمۡ دِينَهُمُ ٱلَّذِي ٱرۡتَضَىٰ لَهُمۡ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّنۢ بَعۡدِ خَوۡفِهِمۡ أَمۡنٗاۚ يَعۡبُدُونَنِي لَا يُشۡرِكُونَ بِي شَيۡ‍ٔٗاۚ﴾

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар» [Нур 55]

﴿إِن يَنصُرۡكُمُ ٱللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمۡۖ وَإِن يَخۡذُلۡكُمۡ فَمَن ذَا ٱلَّذِي يَنصُرُكُم مِّنۢ بَعۡدِهِۦۗ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ﴾

«Агар сизларга Аллоҳ нусрат берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Иймон келтирган зотлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!» [Оли Имрон 160]

дея марҳамат қилган қавм қандай мағлуб бўлсин?!

Роя газетасининг 2024 йил 5 феврал чоршанба кунги 533-сонидан

 

NO COMMENTS