Бизни қирғин қилиш учун сарфланган пулни нега тўлашимиз керак?!

16
0

Матбуот баёноти

Бизни қирғин қилиш учун сарфланган пулни нега тўлашимиз керак?!

«Financial Times» газетасига берган интервьюсида Сурия ташқи ишлар вазири ҳукуматнинг Асаддан кейинги Сурия ҳақидаги қарашларини ошкор қилиб, мамлакатнинг «ёрдам эвазига яшашини истамаслиги»ни, ечим АҚШ ва Европа санкцияларини юмшатишда эканини таъкидлади. У ҳукуматнинг қўзғолонни экспорт қилиш ёки бошқа давлатлар ишларига аралашиш режаси йўқлигини айтди. Бу баёнотлар ташқи сиёсатдаги туб ўзгаришлардан дарак беради. Ташқи ишлар вазири ўз интервьюсида давлат портлари ва заводларини хусусийлаштириш, хорижий сармояларни жалб қилиш нияти ҳақида гапириб ўтди. Унинг қайд этишича, Сурия олдида турган энг муҳим муаммолардан бири Асаднинг собиқ иттифоқчилари Эрон ва Россиядан бўлган 30 миллиард долларлик қарздир.

Ҳа, Шом аҳли қўзғолон йиллари давомида Эрон томонидан турли хил зулмларга дучор бўлиб, унинг жиноятлари, қирғинлари ва ҳар хил шафқатсизликларини тотиб келди. Эрон мазҳабпарастликдан фойдаланиб, Шом қўзғолони ва унинг холис ўғлонларини йўқ қилишда етакчи рол ўйнади. Қўзғолон асносида қўзғолончилардан кўпчилигини ўлдирди ва кўплаб қирғинларни содир этди. Ўзининг мазҳабпараст форсий лойиҳасини тиқиштириб, уни татбиқ қилиш йўлида ҳўлу қуруқни аёвсиз ёқди. Қўзғолонимизга якун ясашга ва бизни қонхўр режим остига қайтаришга уринди. Бироқ уринишлари чиппакка чиқиб, сарфлаган молларию ҳаракатлари ўзига бало бўлди. Эрон ортидан Ислом ва мусулмонларни қаттиқ ёмон кўрувчи Россия келди. У қўзғолонни ҳалокатли ҳаво зарбалари ва бор кучи билан бостиришга ҳаракат қилиб, қирғин кетидан қирғин содир этди. Бироқ, Аллоҳнинг инояти билан барча тазйиқ ва тузоқлари ўзининг устига тушиб, охир-оқибат барча уринишлари бесамар кетди.

Эй Шом аҳли!

Булар Россия билан Эрон жиноятларидан айримлари, холос. Бу каби қотилларга ҳеч нарса тўланмайди. Аксинча, Шом аҳлига қарши қилган шунча жиноятлари учун улардан товон талаб қилиниб, уларга нисбатан аниқ душманона муносабатда бўлиш керак. Биздан жуда кўпчиликни қирғин ва қувғин қилган бу жиноятчилар қилган ишлари учун товон тўлашлари керак. Бизни қаттиқ ёмон кўрувчи бу жиноятчиларни бизда ҳеч қандай ҳақлари йўқ. Бинобарин, улар ҳисоб беришлари, жавобгарликка тортилишлари ва қўйган тузоқларининг азобини тотиб кўришлари керак.

Булар сиёсий майдонда жавобгарликка тортилиши керак. Уларнинг сарфлаган пуллари ўзларининг ҳуқуқларининг эмас, балки содир этган жиноятларининг далилидир. Уларнинг устимизда ҳақлари борлигини тан олиш, уларнинг жиноятларига зимдан қонунийлик тусини бериш демакдир.

Улардан зудлик билан ҳисоб сўраш лозим. Биринчи ҳисоб-китоб Шом юртидан ҳаммаларини базалари билан қўшиб қувиб чиқаришдан иборат.

Улар сарфлаган маблағлар қўзғолонимизни йўқ қилиш ва бизни қириб ташлаш учун сарфланган.

Ушбу жиноятчилар ва тил бириктирувчи давлатларга қарши кураш йўли – ён бериш ва уларга тилёғламалик қилиш эмас, аксинча, исломий эътиқодимиз бизга буюрган қатъий ва мафкуравий позицияда туришдир. Шунингдек, мамлакатни мудофаа қилиш учун ядроси холис мужоҳидлардан ташкил топган кучли армияни бунёд этмоқ ҳам лозим. қўзғолоннинг содиқ фарзандларининг куч-ғайрати Уммат хизматига сафарбар қилиниши учун ана ўшаларга таяниш керак. Зеро, улар қурбонлик ва фидоийликнинг ҳақиқий намояндаларидир.

Бизнинг вазифамиз Шом қўзғолонининг асосий тамойилларини мустаҳкамлаш ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали Аллоҳ Таолони рози қилиш ва У зотнинг шариатини қоим қилишдир. Фақат шу йўл билангина муаммоларимизнинг ягона, ҳақиқий ва якуний ечимига эришиб, Аллоҳ Таолонинг марҳаматини қозона оламиз. Зеро, у ҳийла қилувчиларнинг тузоғига қарши бизнинг ягона суянчимиздир.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Сурия вилоятидаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here