Туркия Марказий Осиёда ҳарбий иштирокини кенгайтирмоқда

52
0

Туркия Марказий Осиёда ҳарбий иштирокини кенгайтирмоқда

Қирғизистондаги ҳарбий иштирокини фаол равишда кучайтириб бораётган Анқара, Марказий Осиёда иқтисодий таъсирини ошириб, ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва Россияни ушбу стратегик муҳим минтақадан сиқиб чиқаришга интилмоқда. Қирғизистон парламенти яқинда Туркия билан мудофаа соҳасида саноат салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган шартномани тасдиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Лойиҳада ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган қўшма корхоналар ташкил этиш, уларни учинчи давлатларга экспорт қилиш, технологиялар трансфери ва мутахассислар тайёрлаш кўзда тутилган. Мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик қурол-яроқ ишлаб чиқаришдан тортиб, уларни етказиб бериш, техник хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш, технологиялар юбориш, ўқитиш ва ҳужжат алмашишгача бўлган кенг кўламли соҳаларни ўз ичига олади.

Шу тарзда Туркия Марказий Осиё билан ҳамкорликни тобора кенгайтирмоқда. Туркия 30 йилдан буён минтақада турли маданий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириб келади. Туркий давлатлар ташкилоти бу стратегиянинг асосий воситаси бўлиб хизмат қилмоқда. Унинг таркибига Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон киради.

Анқаранинг манфаатлари фақат савдо ва умумий тарихий боғликликлар билан чекланмайди. Ҳарбий-техник ҳамкорлик ва мудофаа бўйича қўшма режалар Қирғизистон учун ҳақиқий альтернатига айланиб бормоқда.

Анқара Қирғизистондаги таъсирини “Туркий кенгаш” орқали кучайтиришга ҳаракат қилмоқда ва нафақат ҳарбий техника етказиб бериш, балки дронларни йиғиш линиясини яратишга ҳам тайёр. Аввалроқ Туркия Қирғизистонга чегара хавфсизлигини таъминлаш учун бир неча учувчисиз самалётлар етказиб берган эди.

Сўнгги икки ярим йил ичида Қирғизистон ҳарбий техника ва моддий таъминот учун 1,3 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади. Айрим хабарларга кўра, Туркия қирғиз ҳарбий қисмларига ўқотар қурол экспорт қилишда давом этмоқда.

Муштарак ҳарбий техниканинг ишлаб чиқарилиши ва технологиялар трансфери Қирғизистоннинг мудофаа қобилиятини сезиларли даражада мустаҳкамлайди. Айниқса, Тожикистон билан чегарадаги кескинликни ҳисобга олганда, бу стратегия Қирғизистон учун муҳимдир. Россиянинг Қирғизистондаги ҳарбий базалари эса чегарадаги кескинликни бартараф этиш учун ҳеч қандай чора кўрган йўқ. Қирғизистон ўз армиясини жанговар шай ҳолатга келтириш зарурлигини тушуниши ва уни ўзи амалга ошириши табиийки, мудофаа соҳасида ҳамкорлар излашни талаб қилади.

Бундан ташқари, Туркия Қозоғистонда ҳам дрон ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Туркия ва Қозоғистон ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик анъанавий қурол-яроғ етказиб беришдан ташқари, Қозоғистон армиясини модернизация қилиш ва уни глобал мудофаа тизимларига интеграция қилишга қаратилган стратегик ҳамкорликка айланмоқда.

Бу ҳамкорлик Туркиянинг минтақада ўз таъсирини кенгайтириш борасида жиддий ҳаракат қилаётганини кўрсатади. Шунингдек, Қирғизистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик Марказий Осиё бундан буён фақат Россиянинг таъсири билан чегараланиб қолмаслигидан далолат беради.

Яқинда россияпараст оммавий ахборот воситалари “қардош” Қирғизистон Туркиянинг ташаббуси билан “Турон армияси” сафига қўшилаётгани ҳақида хабарлар тақатди. Бу хабарлар Туркиянинг “Байрактар” дронларини Қирғизистонда ишлаб чиқариш режалари ҳақидаги хабарлардан кейин пайдо бўлди. Россия матбуоти бу ҳаракатни Туркия етакчилигида туркий тилли давлатларнинг фаразий ҳарбий иттифоқини яратиш йўлидаги қадам сифатида баҳолади.

Туркиянинг минтақадаги таъсирининг ортиши АҚШ манфаатларига мос келади. Бу “Буюк Турон” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Россия Украинадаги уруш натижасида санкцияларга ва иқтисодий заифликка дуч келган бир пайтда Туркия ва Ғарб давлатлари Марказий Осиёда ўз таъсирини кучайтирмоқда.

Бундай шароитда Россия Қирғизистон ва Қозоғистонга босим ўтказишнинг одатий усулларини, жумладан, қўрқитиш, чегарадан товарлар олиб ўтишни қийинлаштириш ва мигрантларга босим ўтказишни кучайтириши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, чегараларда товарларни ушлаб туришлик ва мигрантларнинг мамлакатга пул ўтказа олмаслик ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, Туркия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги мудофаа соҳасида ҳамкорлик ҳали КХШТ каби тўлақонли ҳарбий иттифоққа айлангани йўқ. Аммо, Анқара шубҳасизки, минтақадаги ўз таъсирини янада кенгайтиришга ва иштирокини кучайтиришга интилади. Туркия билан чуқур ҳарбий ҳамкорлик Ғарб режаларига мувофиқ давом этаётган стратегиянинг бир қисмидир. Бу стратегия минтақа давлатларининг қуролли кучларини модернизация қилишда Россиядан кескин узоқлашишни талаб қилади.

Ҳужжат Жамия

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here