بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Исломдаги сифатларнинг асоси
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Имом ан-Нававий «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳининг “Исломдаги сифатлар асослари” бўлимида шундай дейди:
عن سفيان بن عبد الله الثقفي قال: قلت: يا رسول الله قل لي في الإسلام قولا لا أسأل عنه أحدا بعدَك وفي حديث أبي أسامة غيرَك، قال: “قل آمنت بالله ثم استقم“.
Суфён ибн Абдуллоҳ Ас-Сақафий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Мен “Эй Аллоҳнинг Расули, менга Ислом ҳақида сиздан кейин ҳеч кимдан сўрамайдиган бирор нарса айтинг”, дедим. (Абу Усома розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: “Сиздан бошқа”, деб келади). Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга иймон келтирдим, деб айт, сўнгра тўғри — устивор бўл», дедилар.
Қози Иёд раҳимаҳуллоҳ айтади: Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзамол эканликларини кўрсатади. Бунинг маъноси Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзларининг маъноси билан бир хил:
إن الذين قالوا ربنا الله ثم استقاموا
“Улар: «Парвардигоримиз Аллоҳдир», деб, сўнгра тўғри — устивор бўлдилар”.
Яъни, улар ёлғиз Аллоҳга иймон келтирдилар, тўғри — устивор бўлдилар ва тавҳиддан тоймадилар. Ўлгунларигача Аллоҳга итоат қилишда давом этдилар.
Азиз биродарлар!
Тўғри — устивор бўлиш, тўғри — устивор бўлиш, тўғри — устивор бўлиш ва яна тўғри — устивор бўлиш! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу улуғ иш ҳақида сўраган Суфён Сақафийдан Аллоҳ рози бўлсин. Жаннатга киришнинг калити ва Аллоҳ ризосининг калити ҳисобланган бу амал қандай қилиб улуғ бўлмасин? Мусулмон киши намознинг ҳар бир ракатида: “اهدنا الصراط المستقيم” “Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин”, деб сўраса, қандай қилиб тўғри — устивор бўлиш, улуғ амал бўлмасин?
Агар Аллоҳ Таоло Ўзининг буюк Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламдан “فلذلك فادْعُ واستقمْ” “Мана шунга (Исломга) даъват қил ва тўғри — устивор бўл” деб талаб қилган бўлса, қандай қилиб тўғри — устивор бўлиш буюк амал бўлмасин?
Тўғри — устивор бўлиш фақат тўғри хулқ ва ҳақ дин билангина мумкиндир.
Эй мусулмонлар!
Бугунги ҳаётимизда Тўғри — устивор бўлиш қолдими? Биз Аллоҳга иймон келтирамиз, рўза тутамиз, намоз ўқиймиз, баъзиларимиз Аллоҳнинг Китобини ёд олганмиз, лекин ҳаётимизда Унинг ҳукмлари билан яшамаймиз. Кимларнингдир исми Муҳаммад, аммо юриш-туриши гуноҳдан иборат, ёки исми Абдуллоҳ бўлиб, ҳаракатлари туҳмат ва ёмонликдан иборат бўлганлар сони мингта. Ҳукмдорлар Қуръон ёдлаб, бомдод намозини ўқишади. Бироқ амаллари эса адолатсизлик, зулм, ўлдириш, халқнинг терисини шилиб олиш ва Аллоҳ нозил қилган нарсадан бошқа нарса билан ҳукм қилишдир! Биз халққа зулм қилиш билан мансабга кўтарилган раҳбарлар балосига мубтало бўлдик. Улар орамиздаги қассоблар каби Аллоҳни зикр қилишади, лекин одамларнинг терисини шилиб олишади.
Биз Роббимизнинг шариати ва тўғри йўлидан узоқлашиб кетганимиз учун ўзимиз ҳам, ҳокимларимиз ҳам, уламоларимиз ҳам мана шундай аҳволга тушиб қолдик. Аллоҳдан сўзимизда ва амалларимизда Унинг тўғри йўлига сабот билан туришимизга ёрдам беришини сўраймиз. Ислом шиорларини кўтарар эканмиз, улардан бошқа мақсадда фойдаланишдан ҳамда ноҳақ режимларнинг арқонини маҳкам ушлаб, “сабот”га чақиришимиздан Ўзи сақласин.
Суриядаги халқимизга қарши даҳшатли ишларни қилган ва Эронга бориб, унинг мавқеини кўтарган одамда қандай сабот бўлиши мумкин? Халқаро валюта жамғармаси манфаати учун ўз давлатини гаровга қўйган одамда сабот бўлиши мумкинми? Рамазон ойида ифторлик қилаётган Синайдаги мусулмон мужоҳидларни ўлдирганларда сабот бўлиши мумкинми? Янги Мисрни бошқариш учун демократик тузум талаб қилаётганларда сабот борми? Ҳокимиятни шариатга эмас, халққа берганларда сабот бор деб ким айта олади? Аёлларга жамоат жойларида хоҳлаган кийимини кийиш эркинлигини бераётганларда қандай сабот бўлиши мумкин? Ислом ва мусулмонларнинг душмани бўлган Америка билан дўстлашаётганлардачи? Американи ҳурмат қилиш керак, мусулмон давлатларида унинг учун элчихоналар очиб, уни ҳимоя қилиш керак, деганларда сабот бўлиши мумкинми?
Демак, ҳеч шубҳа йўқки, тўғри — устивор бўлиш фақат диннинг айрим қисмига амал қилишда эмас. Аксинча, у бундан анча кенгроқдир. Дин бизни ҳар бир сўз ва амалимизда ақидага мувофиқ ҳаракат қилишга буюради. Биз тўғри йўлдан тойсак ўзимиз учун ҳам, бошқалар учун ҳам жавоб берамиз. Эй мусулмонлар! Биз сизларни, барча маъноларни ўз ичига олган саботни маҳкам ушлашга ва ундан узоқлашганларни муҳосаба қилиб туришга чақирамиз.
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
12 Ражаб, 1446ҳ йил.
12 январ, 2025м йил.