بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Хирож
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
حدثنا أبو أسامة، عن سعيدٍ، عن قتادةٍ، عن أبي مجلزٍ، قال: ” بعث عُمرُ عثمانَ بنَ حنيفٍ على مساحةِ الأرضِ قالَ: ” فوضعَ عثمانُ على الجريب من الكرمِ عشرةَ دراهمَ، وعلى جريبِ النخلِ ثمانيةَ دراهمَ وعلى جريبِ القصبِ ستةً دراهمَ، يعني الرطبةِ، وعلى جريبِ البرِ أربعةَ دراهمَ، وعلى جريبِ الشعيرِ درهمين
Абу Усома Саиддан, у Қатодадан, у эса, Абу Мажлаздан ривоят қилган ҳадисда шундай дейди: “Умар розияллоҳу анҳу Усмон ибн Ҳанифни ер майдонини ўлчаш учун юбордилар. Усмон бир жариб узум боғига ўн дирҳам, бир жариб хурмо боғига саккиз дирҳам, бир жариб янги хурмога олти дирҳам, бир жариб буғдойга тўрт дирҳам ва бир жариб арпага икки дирҳам хирож белгилади”.
Жариб – қулоч билан ўлчанадиган ўлчов бирлигидир. Ҳозирда қўлланилаётган метр шкаласига кўра, 1 жариб 1366 квадрат метрга тенгдир.
Азиз биродарлар!
Аллоҳ Таоло куч билан фатҳ қилинган деҳқончилик ерларидан хирож олишни фарз қилди. Ерга экин экилганми, экилмаганми, унумдорми, қурғоқми, ҳеч фарқи йўқ ҳаммасидан хирож олинади. Давлат хирож миқдорини ернинг унумдорлигига қараб белгилайди. Яъни, хирож ердан олинган ҳосилга қараб эмас, одатда олиниши мумкин бўлган тахминий ҳосилга қараб белгиланади.
Хирож ҳар йили олинади ва закотдан алоҳида бўлимга қўйилади. Давлат уни ҳам бошқа бойликларни сарф қилганидек, ўзи маъқул кўрган жиҳатларга сарф қилади.
Куч билан фатҳ қилинган ва хирож белгиланган ерлар учун хирож абадий ҳисобланади. Аҳолининг Исломга кириши ёки уни мусулмонга сотиши билан хирож соқит бўлмайди. Чунки унинг куч билан фатҳ этилган сифати қиёматгача боқий қолади. Агар хирож ерида яшаётган одамлар мусулмон бўлса, хирож билан бирга ушр ҳам беришлари керак бўлади. Чунки оят ва ҳадисларга кўра, хирож ерга вожиб қилинган ҳақ, ушр эса мусулмон еридан олинган ҳосилга вожиб қилинган ҳақдир. Бошқача айтганда, у ҳосилнинг ўндан бир қисмини беради. Бу икки ҳақ бир-бирига зид эмас, чунки улар икки хил сабабларга кўра вожиб бўлди.
Закот олинадиган экинларга келсак, улар Ҳоким, Байҳақий ва Табароний ривоят қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида зикр қилинган.
حين بعثهما النبيُ صلى اللهُ عليه وسلمَ إلى اليمنِ، يُعلِّمانِ النّاسَ أمرَ دينِهِم، فقال: لا تأخذا الصدقةَ إلاّ من هذهِ الأربعةِ: الشعير، والحنطةُ، والزبيبُ، والتمرُ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Мусо ва Муозни одамларга диний ишларни ўргатиш учун Яманга юбаётиб: “Ушбу тўрт нарса – арпа, буғдой, майиз ва хурмодангина садақа олинглар”, дедилар.
Экинлар ва мевалар нисобга етса, улардан ушр олинади, нисобга етмаса, ушр олинмайди.
Ушр билан хирожнинг фарқи шундан иборатки, ушр ердан чиққан ҳосилдан олинади. Агар ер ёмғир суви билан суғорилса, давлат олинган ҳосилнинг ўндан бир қисмини олади. Агар ер чархпалак ёки шунга ўхшаш нарсалар билан сунъий суғорилса, давлат ҳосилнинг йигирмадан бирини олади.
روى مسلمٌ عن جابرٍ قال: قالَ عليهِ الصلاةُ والسلامُ: فيما سقَتْ الأنهارُ والغيمُ العُشور وفيما سُقِىَ بالسانيةِ نصفِ العُشر
Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Дарёлар ва ёмғир суви билан суғориладиган ерлардан ушр, туя билан суғориладиган ердан ушрнинг ярми олинади”, дедилар.
Ушр ҳам закот ҳисобланиб, байтулмолнинг закот бўлимига қўйилади ва оятда зикр қилинган саккизта тоифанинг биригагина сарфланади.
إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
“Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир”. (Тавба: 60).
Аллоҳ Таолодан ҳақ-ҳуқуқларни ҳимоя қиладиган, ҳеч кимга зулм қилмайдиган Ислом давлати билан бизларни азиз қилишини сўраймиз…
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
06 Ражаб, 1446ҳ йил.
06 январ, 2025м йил.