بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Дин насиҳатдир
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Имом ан-Нававий «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳининг “Дин насиҳатдир” бўлимида шундай дейди:
حدثنا محمد بن عباد المكي حدثنا سفيان قال قلت لسهيل إن عمرا حدثنا عن القعقاع عن تميم الداري أن النبي صلى الله عليه وسلم قال” :الدين النصيحة قلنا لمن قال لله ولكتابه ولرسوله ولأئمة المسلمين وعامتهم“
Муҳаммад ибн Аббод ал-Маккий бизга Тамим ад-Дорийдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дин насиҳатдир”, дедилар. Биз: Ким учун? – деб сўрадик. У киши: “Аллоҳ, Унинг Китоби, Пайғамбари, мусулмонларнинг раҳбарлари ва оммаси учун”, деб жавоб бердилар.
Азиз биродарлар!
Бу ҳадиси шарифда мусулмонларнинг бир-бирига насиҳат қилиши Исломдаги улуғ иш экани айтилмоқда. Насиҳат уламолардан тортиб оддий одамларгача жамиятнинг барча қатламларини ўз ичига олади. Мусулмонлар мана шундай бўлади. Мусулмон киши биродарлари орасида доим насиҳат қилади ва айни пайтда насиҳат қилинади. Бу ҳолат Ислом жамиятида ҳамиша ҳукм сурганлиги саббабли у покиза ва шаффоф ҳаёт зинапоясида борган сайин юксалиб бораверади.
Мусулмонларга насиҳат қилувчи, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчи жамоа ёки ҳизбнинг ҳолати ҳам худди шундайдир. Ҳизб ут-Таҳрир бугунги кунгача Умматга насиҳат қилиб келмоқда. Ҳизб Умматга Аллоҳ нозил қилган нарса билан бошқарилиш кераклигини уқтирди. У бошқа Исломий уюшма ва ҳизблардан фарқли ўлароқ, Умматга Аллоҳнинг ҳукмига кўра муносабатда бўлади.
Уммат бир тана кабидир. Тананинг бир аъзосига етган оғриқ бутун вужудни безовта қилади. Шундай экан, миллий асосда қурилган Миср, Иордания, Яман, Тунис ва оёқости қилинаётган Фаластин каби давлатларга чақиришнинг ҳукми нима? Эй, тўқсон йилдан буён ушбу миллий давлатларга чақириб, насиҳат қилиб келаётганлар! Аллоҳ сизга шуни насиҳат қилганми? Фуқаровий давлат яхшими ёки Аллоҳнинг ҳукми билан бошқариладиган давлатми? Демократик давлат яхшими ёки Аллоҳнинг дини ҳукмрон бўлган давлатми? Эй жамоатлар раҳбарлари! насиҳат шундай бўладими? Аллоҳ Таоло насиҳатнинг Исломий бўлишини хоҳлайди. Бу жамоалар тўқсон йил давомида ватанпарварлик ва миллатпарварлик асосида насиҳат қилиб келишди. Америка ташаббуси билан ўйлаб топилган демократия, секуляризм ва фуқаролик деган хорижий куфр атамаларини тарғиб қилишди. Исломий ҳаракатлар ушбу атамаларни қабул қилиб, шунга чақиргандан кейингина одамлар уларни қабул қилдилар ва бу уларнинг сақофатининг бир қисмига айланди.
Эй мусулмонлар! Насиҳат омонатдир. Сиёсий майдонга чиқиш баҳонасида бу омонатни бой бермаслигимиз керак. Аллоҳга қасамки, бундай насиҳат мусулмонлар учун эмас. Ким Аллоҳни ва Унинг шариатини хоҳласа, Аллоҳнинг тўлиқ шариати аниқ кўриниб турибди. Ислом шариатига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган насиҳатлар билан мусулмонларга мурожаат қилиш жойиз эмас.
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
24 жумаадус-саний, 1446ҳ йил.
26 декабр, 2024м йил.