Ғазо келишуви: Ким ғалаба қозонди?

36
0

Ғазо келишуви: Ким ғалаба қозонди?

Босқинчи яҳудий ҳукумати Ғазодаги урушни тўхтатиш ва маҳбусларни озод қилиш бўйича Ҳамас билан тузилган келишувни маъқуллади. Ҳужжат 19 январ, якшанба куни кучга киради ва маҳбусларни озод қилиш жараёни бошланади.

Қатарда 17 январга ўтар кечаси томонлар келишувнинг якуний жараёнини имзоладилар. Келишув шартларига кўра, биринчи босқичда (Исроил) армияси Ғазодан ўз қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетади, ХАМАС эса 33 нафар маҳбусни озод қилади. Шунингдек яҳудий қамоқхонасидаги баъзи фаластинликлар ҳам озод қилинади. Айни пайтда ғазоликларнинг уйларига қайтиши ҳам мумкин бўлади ва минтақага гуманитар ёрдам етказиш учун имконият яратилади.

Иккинчи босқичда урушни бутунлай тўхтатиш бўйича (Исроил) ва ХАМАС ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Шунингдек қолган маҳбуслар, жумладан, ҳарбийлар ҳам озод қилинади ва оташкесим бўйича вақтинчалик келишув доимий келишувга айланади.

Учинчи босқичда ҳалок бўлган маҳбусларнинг жасадлари оилаларига топширилади ва Ғазо секторини қайта қуриш ишлари бошланади.

Изоҳ:

Албатта, бу урушда Уммат шаънини ҳимоя қилиб, душманга бўйсунмаган ва фақат Аллоҳгагина таваккул қилган ғазолик мусулмон мужоҳидлар ғолиб бўлишди…

Биродарларининг дардига шерик бўлиб, 8 октабрдан буён майдонларни тўлдирган мусулмонлар ғолиб бўлишди…

Дунёда инсоний қадриятларини йўқотмаган ва зулмга қарши жим қараб турмаган инсонлар ғолиб бўлишди…

Бу урушда мағлуб бўлган тараф эса темир гумбази ишга ярамаган ва бир ҳовуч мусулмонлар олдида заифлиги ошкор бўлиб шарманда бўлган яҳудий вужудидир…

465 кундан буён ўзининг катта қўшинларини казармаларда сақлаб, гўдаклар, аёллар, қариялар қирғин қилинишига кўз юмиб келган Исломий ўлка раҳбарлари ҳам бу урушда мағлуб бўлишди…

Золимнинг зулмига шерик бўлган ва уни қўллаб-қувватлаган Ғарб давлатлари ҳам мағлуб бўлишди…

Яна бу урушда босқинчи яҳудий вужуди билан дипломатик, савдо ва иқтисодий ҳамкорликни давом эттирган мусулмон ўлкаларининг ҳукуматлари мағлуб бўлишди…

Ҳа, 465 кундан бери Ғазони ҳамда Абу Убайда ва унинг сафдошларини ёлғиз ташлаб қўйганлар энди уялмай ғалаба билан табриклашмоқда. Ҳолбуки, Аллоҳ Таоло барча ишдан хабардордир:

وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تُسِرُّونَ وَمَا تُعْلِنُونَ

“Аллоҳ яширган нарсаларингизни ҳам, ошкор қилган нарсаларингизни ҳам билур”. (Наҳл: 19).

Нурдин Асаналиев

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here