Қирғизистон ҳукумати мамлакатда Исломга қарши босимни кучайтирмоқчи
Қирғизистон ҳукумати мамлакатдаги диний вазият устидан назоратни кучайтириш мақсадида “Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини Жогорку Кенешга таклиф қилди. Жогорку Кенеш 26 декабрь куни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Президент имзолагандан кейин 40 моддадан иборат қонун лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилади.
Мазкур қонун лойиҳаси кучга кирса, муслима опа-сингилларимизнинг жамоат жойларида ниқоб кийиши ман этилади. Агар қонун бузилиш ҳолатлари қайд этилса, 20 минг сўм миқдорида жарима солинади. Тасаввур қилинг, аёлингиз шаръий райга эргашиб, вожиб ҳукмини бажарганлиги учун уни жамоат жойида тўхтатиб, ниқобини мажбуран ечдиради. Аммо айни пайтда, бошқа одамлар кўчада тиббий ниқобни кийиши мумкин! Бинобарин, бу қонун Исломий кўринишларга қарши курашиш мақсадида қабул қилинаётгани кўриниб турибди. Чунки, қонун лойиҳасига кўра, масжид, мадраса ва бошқа диний муассасалар албатта давлат рўйхатидан ўтиши шарт. Дин ишлари бўйича давлат қўмитасининг директори Азамат Юсупов Жогорку Кенеш йиғилишида сўнгги уч йилда мамлакатда мингдан ортиқ масжид текширувдан ўтказилганини, 120 таси ёпилганини маълум қилди. Унга кўра бу ишлар қонун лойиҳаси қабул қилинишидан аввал бошланган.
Қонун лойиҳаси кучга кирса, уйма-уй юриб даъват қилиш тақиқланади, оммавий ахборот воситалари, интернет манбалари, ижтимоий тармоқлар ва мобил иловалар орқали даъват олиб бораётган дин намояндалари диний ташкилот ва Дин ишлари бўйича комиссияда рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.
Аслида, даъват қилиш, шунингдек яхшиликка буюриб, ёмон ишлардан қайтариш ҳар бир мусулмоннинг зиммасида фарздир. Уни тарк қилган киши худди намозни тарк қилган киши каби гуноҳкор бўлади.
Бу қонун лойиҳаси орқали хусусий тарзда ва диний мактаблардан ташқарида диний таълим бериш тақиқланади. Бу эса, Мусулмон кишининг асосий масъулияти бўлган даъват ишларини чеклаш ва совет давридан буён Ислом динининг сақланиб қолинишига ҳисса қўшган “ҳужра” шаклидаги мадрасаларнинг тақиқланишини англатади.
Давлат расмийлари бу билан чекланиб қолмади, балки “экстремистик” деб аталган диний материалларни сақлаганларни жавобгарликка тортишни ҳам таклиф қилди. Унга кўра, бундай материалларни сақлаганлар уч йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Шунингдек экстремизмда айбланган мусулмонларнинг жазо муддати икки йилга узайтирилади. Масалан, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши керак бўлганларни 5 йилга, 5 йилга озодликдан маҳрум этилиши керак бўлганларни эса 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш тавсия этилган.
Афсуски, қирғиз уламолари ҳукуматнинг бундай хатти-ҳаракатларига нисбатан шаръий ҳукмни очиқ айтиш ўрнига қонун лойиҳасини ҳимоя қилиб чиқишди. Расмий ҳукумат ўша уламолар ёрдамида ўз жиноятларини Исломга қарши эмас, деб кўрсатишга ҳаракат қилди. Шундан келиб чиқиб, Қирғизистондаги ҳизб йигитлари қонун лойиҳасининг асл мақсадини фош қилиб, уламолар масъулиятини эслатиш мақсадида амалдорларга, имомларга, уламоларга ва мамлакат бўйлаб ҳар ерга варақалар тарқатишди. Натижада мазкур қонун лойиҳасига нисбатан жамоатчилик норозилиги кучайди. Сўнг 10-14 декабрь кунлари Жалолобод вилоятида Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси 22 нафар ҳизб йигитларини ноқонуний равишда ҳибсга олди. Ҳибсга олиш учун ҳеч қандай далил ёки экспиртиза хулосаси тақдим этилмади.
Аслида, бу йигитлар уламолар бажармаган масъулиятни ўз зиммаларига олиб, ҳақиқатни жамиятга етказдилар ва ҳокимиятни жиноий ишлардан тийилишга чақирдилар. Чунки ҳукумат ҳам, бизга қарши қўйган муфтиёт ҳам мусулмон халққа ҳақиқий Исломни ўргатмайди. Ҳукумат назарида дин демократияга мослашган бўлиши керак, яъни Исломнинг фақат капиталистик тузум рухсат берган тарафига амал қилиш керак. Муфтиёт эса, бу ишларда ҳукуматга шариатдан йўл топиб беради. Аҳвол шундай бўлгач, аҳолиси мусулмон бўлган бу Исломий юртда динни ким ўргатади? Ҳукумат ва муфтиёт ҳанафий мазҳабига амал қилиш ҳақида тинимсиз гапиради. Бироқ, айни пайтда ҳанафий мазҳабининг бошқарув ёки иқтисодга оид китоблари ўқитилмайди. Зеро, давлат таълим дастурида демократик бошқарув ва капиталистик иқтисодиёт ўқитилади. Мадрасалар эса фақат ибодат ва одоб-ахлоқни ўргатишга чекланган. Аслида, бу соҳада ҳанафий мазҳабидаги китоблар ўқитилган тақдирда ҳам, ҳозирги янги муаммоларни ҳал қилиш учун етарли бўлмайди. Мисол учун, БМТга аъзолик, Жаҳон банкидан кредит олиш, акциядорлик жамияти, суғурта компанияси, биткоин каби нарсаларга ечим керак. Бинобарин, бундай янги ҳодисаларга оид шаръий ҳукмларни ишлаб чиқиш учун мужтаҳидларнинг ижтиҳоди зарур. Шундай экан, мусулмон халқимизга, Исломга чанқоқ келажак авлодимизга Исломий бошқарув тузумини, иқтисодий тузумини, ижтимоий тузумини, таълим ва тарбия тузумини, жазо тузумини, ҳатто Ислом тарихини ҳам ўргатиш зарур. Албатта, буларни Исломга қарши дунёвий тузумни тиқиштираётган демократик буюк давлатлар ва уларга малайлик қилаётган режимлар ҳамда демократияни тарғиб қилаётган нодавлат ташкилотлар ўргатмайди. Ҳатто муфтиёт ҳам динимизда талаб қилинадиган ҳукмларни халққа етказа олмайди.
Аммо бу ҳукмларни ва Ислом мабдасини халққа етказиш учун ҳаракат олиб бораётган йигитлар қачонгача экстремист саналади? Уларга ёпиштирилаётган “экстремизм” айбловлари ёлғон айбловлардан бошқа нарса эмас. Чунки Қирғизистонда ҳукумат, ўзлари таъриф берганларидек, экстремистик йўл билан 3 марта алмашган бўлса-да, Ҳизб буларнинг ҳеч бирига аралашмади. Чунки у фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган тариқатга амал қилади.
Шундай экан, қирғиз халқи ҳукуматнинг Ислом ва мусулмонларга қарши диктаторлик тузуми ўрнатишга қаратилган ҳаракатларига қарши туриши керак. Зеро, Исломда ҳукмдорларни муҳосаба қилиш мусулмонларнинг бурчидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар:
“مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ، وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ”
“Сизлардан бирингиз ёмон иш кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар бунга кучи етмаса, тили билан ўзгартирсин. Агар бунга қодир бўлмаса, юрагини ўзгартирсин. Бу жуда заиф иймон”, деди у. (Мусулмон ривояти).
Шу билан бирга, Ғарбнинг мунофиқона, иккиюзламачи сиёсатига алданиб қолмай, унга қарши Исломий сақофатни ўрганиш, уни янада юксакларга кўтариш учун ўз имкониятимизни ишга солишимиз керак! Аллоҳ таоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ
“Эй мўминлар, Исломни тўлиқ қабул қилинглар! (Яъни, Исломнинг баъзи ҳукмларига итоат этувчи ва баъзиларига итоатсизлик қилувчилардан бўлма)! Ва шайтонга эргашманг! Албатта, у сизнинг очиқ душманингиздир” [2:208]
Мумтоз Мовароаннаҳрий