بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Менинг олдимда тургандек бўлсангиз…
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
عَنْ حَنْظَلَةَ الْكَاتِبِ التَّمِيمِيِّ الْأُسَيِّدِيِّ قَالَ كُنَّا عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَذَكَرْنَا الْجَنَّةَ وَالنَّارَ حَتَّى كَأَنَّا رَأْيَ الْعَيْنِ فَقُمْتُ إِلَى أَهْلِي وَوَلَدِي فَضَحِكْتُ وَلَعِبْتُ قَالَ فَذَكَرْتُ الَّذِي كُنَّا فِيهِ فَخَرَجْتُ فَلَقِيتُ أَبَا بَكْرٍ فَقُلْتُ نَافَقْتُ نَافَقْتُ فَقَالَ أَبُو بَكْرٍ إِنَّا لَنَفْعَلُهُ فَذَهَبَ حَنْظَلَةُ فَذَكَرَهُ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ يَا حَنْظَلَةُ لَوْ كُنْتُمْ كَمَا تَكُونُونَ عِنْدِي لَصَافَحَتْكُمْ الْمَلَائِكَةُ عَلَى فُرُشِكُمْ أَوْ عَلَى طُرُقِكُمْ يَا حَنْظَلَةُ سَاعَةً وَسَاعَةً
Ҳанзала ат-Тамимий ал-Усаййидий айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтириб, жаннат ва дўзахни эсладик, ҳатто у иккиси кўз ўнгимизда намоён бўлгандек бўлди. Шундан сўнг оилам, болаларим олдига бориб, улар билан кулиб ўйнадим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлган ҳолат эсимга тушди. Шунда мен ташқарига чиқиб, Абу Бакрни учратдим ва унга: “Мунофиқлик қилдим”, дедим. Абу Бакр: «Биз ҳам шундай қиламиз», деди. Кейин Ҳанзала Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, воқеани айтиб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Ҳанзала! Агар доим менинг олдимда тургандек бўлсангиз, ётган жойингизда ёки юрган йўлингизда фаришталар сизлар билан қўл бериб кўришган бўларди. Эй Ҳанзала! Вақти-вақти билан дедилар. (Яъни, бир вақт Аллоҳни зикр қилиб, жаннат ва дўзахни эсласангиз, қолган вақтда дунё ишларингиз билан банд бўласиз).
Ас-Синдий Ибн Можанинг “Сунан”ига ёзган шарҳида бу ҳақда шундай дейди:
“Мунофиқлик қилдим”, дегани менинг аҳволим шу қадар ўзгардики, жаннат ва дўзахга ишонган одам уларга бефарқ бўлмаслиги керак эди. Ахир, унга эътибор бермаслик – уни рад этиш билан баробардир. У қалбида жаннат ва дўзахга бўлган ишончида камчилик борлигини гумон қилиб, буни мунофиқлик деб ҳисоблади. Бундан маълум бўладики, ўз иймонига шубҳа билан қараган (яъни иймонини текширган) киши кофир бўлмайди, аксинча, иймон келтирган нарсасига шубҳа билан қараган қиши кофир бўлади.
“Доим менинг олдимда тургандек бўлсангиз” деган сўз огоҳлантириш маъносида келган. Тинимсиз зикр билан юриш ҳар доим ҳам бўлаверайди. Унинг узилиб қолиши иймоннинг мавжудлигига зарар келтирмайди. Бефарқлик зикр ва тафаккурдан узоқлашиш демакдир. Бу эса, иймонинг йўқлигини англатмайди.
“Вақти-вақти билан” сўзининг маъноси шундан иборатки, дин ишларини тартибга солишнинг ҳам, ҳаёт ишларини тартибга солишнинг ҳам вақти бор. Уларнинг ҳар бирида бандалар учун раҳм-шафқат бор.
Азиз биродарлар!
Мазкур Ҳадиси шариф бир қанча нарсаларни тасдиқламоқда. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
Биринчиси: “Вақти-вақти билан” сўзини баъзилар, ўзинг учун бир соат, Роббинг учун бир соат, деб тушунадилар. Ҳадиснинг бунга ҳеч бир алоқаси йўқ. Мусулмоннинг бутун умри Аллоҳ Таоло учундир. Аллоҳ Таоло айтади:
قُلْ إِنَّ صَلاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي للهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
“Айтинг: (Эй Муҳаммад): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир”.
Мусулмоннинг ҳаётида Аллоҳдан бошқага бағишланган ҳеч нарса йўқ. Аллоҳ Таоло айтади:
اشْتَرَىْ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنْفُسَهُمْ وَأَمْوالَهُمْ بِأَنَّ لَهُمُ الْجَنَّةَ
“Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди”.
Демак, барча мусулмонлар ўзлари эга бўлган ҳамма нарсани жаннат эвазига сотдилар. Бироқ, мусулмоннинг умри бир вақтда ҳушёрлик билан, бошқа вақтда эса ялқовлик билан ўтиши мумкин. Баъзан кучли, баъзан заиф, гоҳ яқин ва гоҳ узоқ бўлиши ҳам мумкин. Аммо у тезда ақли-ҳушиги йиғиштириб, хатосини тушунади. Дарҳол заифлигини кучайтириб, Аллоҳ Таолога яқинлашади. Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّ الَّذِينَ اتَّقَوْا إِذَا مَسَّهُمْ طَائِفٌ مِنْ الشَّيْطَانِ تَذَكَّرُوا فَإِذَا هُمْ مُبْصِرُونَ
“Тақво қилгувчи зотларни қачон шайтон томонидан бирон васваса ушласа, (Аллоҳни) эслайдилар, бас (тўғри йўлни) кўра бошлайдилар”. (Аъроф: 201).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:
كُلُّ ابْنِ آدَمَ خَطَّاءٌ وَخَيْرُ الْخَطَّائِينَ التَّوَّابُونَ
«Ҳар бир одам фарзанди хатокордир. Хатокорларнинг энг яхшиси тавба қилувчилардир».
Иккинчидан: Шахсияни шакллантириш ва хулқ-атворни ўзгартириш учун фақат насиҳат қилиш ва йўл-йўриқ кўрсатишнинг ўзи етарли эмас. Аксинча, жаннатга чорлаш ва жаҳаннам азобидан қўрқитиш ҳам Исломнинг бир қисмидир. Бинобарин, уламоларимиз ва даъват юкини кўтарувчилар шуни эътибордан четда қолдирмасликлари керакки, Исломий фикр ва тушунчалар ҳар бир мусулмоннинг кундалик ҳаётида мухтож бўладиган ва унинг хулқ-атворига самарали таъсир кўрсатадиган ажралмас қисмидир. Мусулмон инсон жаннат неъмати ва охират азобидан хабардор бўлиш билан бирга Ислом ва куфр ўртасидаги зиддиятнинг ҳақиқатидан ҳам хабардор бўлиши лозим. Демократия, секуляризм ва капитализм зулмидан огоҳ бўлган ҳолда Исломий ақиданинг руҳий ва сиёсий ақида эканлигини ҳам онгли равишда билиши керак. Шунингдек, Ислом ҳаётга татбиқ этиш учун нозил қилинганини, Халифалик давлатидан бошқа йўл билан Исломни татбиқ қилиш мумкин эмаслигини ҳамда бу фарзни амалга оширишдаги кечикиш сабабларини ва уйғониш йўлини онгли равишда билиши керак. Аллоҳ Таоло айтди:
“مُّحَمَّدٌ رَّسُولُ اللَّهِ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاء عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاء بَيْنَهُمْ تَرَاهُمْ رُكَّعًا سُجَّدًا يَبْتَغُونَ فَضْلًا مِّنَ اللَّهِ وَرِضْوَانًا سِيمَاهُمْ فِي وُجُوهِهِم مِّنْ أَثَرِ السُّجُودِ ذَلِكَ مَثَلُهُمْ فِي التَّوْرَاةِ وَمَثَلُهُمْ فِي الْإِنجِيلِ كَزَرْعٍ أَخْرَجَ شَطْأَهُ فَآزَرَهُ فَاسْتَغْلَظَ فَاسْتَوَى عَلَى سُوقِهِ يُعْجِبُ الزُّرَّاعَ لِيَغِيظَ بِهِمُ الْكُفَّارَ وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ مِنْهُم مَّغْفِرَةً وَأَجْرًا عَظِيمًا”
“Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар. Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик тилаб рукуъ, сужуд қилаётган ҳолларида кўрурсиз. Уларнинг юзларида сажда изидан (қолган) белги-аломатлари бордир. Мана шу (яъни кофирларга қаҳрли бўлиш, мўминларга меҳрибонлик ва кўп намоз ўқиб, рукуъ-сажда қилиш) уларнинг Тавротдаги мисолларидир. (Яъни Тавротда ҳам Аллоҳ таоло мўминларни мана шундай сифатлар билан сифатлагандир). Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса худди бир шохлар чиқариб, қувватга киргач, йўғонлашиб, ўз новдасида тик турган, деҳқонларни лол қолдирадиган ўсимликка ўхшайди. (Мўминларнинг аввал-бошда заиф-озчилик бўлишиб, кейин аста-секин кўпайиб, кучга тўлиб кетишлари Инжилда юқорида зикр қилинганидек ўсимликка ўхшатилиши) улар сабабли кофирларни хафа қилиш учундир. Аллоҳ (мўминлардан) иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга мағфират ва улуғ ажр-мукофот ваъда қилгандир!”. (Фатиҳ: 29).
Яна айтади:
“كُونُواْ رَبَّانِيِّينَ بِمَا كُنتُمْ تُعَلِّمُونَ الْكِتَابَ وَبِمَا كُنتُمْ تَدْرُسُونَ”
«Аллоҳга эмас, менга ибодат қилинглар», дейиши жоиз эмас, балки уларга: «Аллоҳнинг китобини одамларга таълим бериб ва ўзингиз ўқиб-ўрганиб, ёлғиз Парвардигорга ибодат қиладиган кишилар бўлинглар» (демоғи лозимдир). (Оли Имрон: 79).
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
03 Жуммадус Саани, 1446ҳ йил.
05 Декабрь, 2024м йил.