Дания Яқин Шарқдаги мустабид режимларни янада кучлироқ қўллаб-қувватламоқда

11
0

Матбуот баёноти

Дания Яқин Шарқдаги мустабид режимларни янада кучлироқ қўллаб-қувватламоқда

Миср тоғути Абдулфаттоҳ Сисий 2024 йил 7 декабрда расмий сафар билан Данияга келди.

Маълумки, ҳокимиятни инқилоб орқали қўлга киритган ва тинч намойишчиларни қирғин қилиш орқали ҳукмронлигини сақлаб қолган Сисий ҳамон ўзининг сиёсий рақибларини қамоққа ташлаш ва қийноққа солишдан уялмаяпти.

Миср режими мустабид режим. У ўз халқини темир ва оташ билан қўрқитмоқда. Яҳудий вужудини Ғазода геноцид содир этишида бевосита тил бириктириб, яҳудийлар Ғазо аҳлини қатли ом қилаётган бир пайтда, уларни қамал қилиб, оч қолдирмоқда.

Шуларнинг барчасига қарамай, Дания қироли билан ҳукумат бош вазираси бу жиноятчини қучоқ очиб, олқишлар билан кутиб олишди. Илгари бош вазира Метте Фредериксен Сисий билан муносабатларини «ишончга асосланган ҳамкорлик», дея баҳолаган эди.

Айни пайтда, ўша бош вазира Даниядаги мусулмонлардан ё босқинчилик геноцидини ҳимоя қилувчи қадриятларга мослашиш ёки мустабид золимларнинг бошқаруви остидаги юртларига қайтиб кетиш талабини қўймоқда. «Яшиллаштириш» ва «миграция юкини камайтириш» каби ниқоблар ортига яширинган иқтисодий манфаатларга назар соладиган бўлсак, афтидан, мустабидликнинг нархи унчалик баланд бўлмай қолган кўринади.

Дания расмийлари ўзларининг жирканч масхарабозлик ва иккиюзламачиликларини яна бир бор ошкор этмоқдалар. Даниянинг мустабидга очиқ-ошкора икром кўрсатиши биринчи марта бўлаётгани йўқ. Масалан, Қироллик оиласи Мисрнинг собиқ диктатори Ҳусни Муборакни ҳурматлаб, Даниянинг олий мукофоти бўлган «Фил ордени» билан тақдирлаган эди. Бутун Яқин Шарқ бўйлаб норозилик намойишлари аланга олган бир пайтда, Баҳрайн қиролини ҳам «Данеброг орденининг Буюк хочи» билан мукофотлаган. 2022 йилда Метте Фредериксен Ҳиндистоннинг қатли ом жинояткори Нарендра Модини илиқ кутиб олди.

Данияда яшовчи мусулмонлар ва адолат туйғусига эга ҳар қандай инсон Даниядаги расмийларни қонхўр тоғутларни қўллаб-қувватлаш сиёсатини олиб боришга ундаган қадриятлардан фақатгина жирканиши мумкин. Бас, шунинг учун бунга қарши сиёсий кураш олиб бориш ва норозилик намойишлари орқали курашиш лозим.

 Илёс Муробит

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Даниядаги

матбуот бўлими вакили

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here